Аллергик реакциялар: ўта юқори сезувчанлик белгилари (тери тошмаси, қичишиш, иситмали қалтироқ), эшакеми, тери гиперемияси, кўп шаклли экссудатив эритема (шу жумладан хатарли эксудатив эритема ёки Стивенс-Джонсон синдроми), ангионевротик шиш (Квинке шиши), анафилактик реакция.
Нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, таъсирчанлик, юқори кўзғалувчанлик, ҳолсизлик, уйқусизлик, периферик невропатия (полиневропатия, нейропатия), кам ҳолларда (узоқ вақт қўлланганда) – тиришишлар, уйқучанлик, депрессия, координацияни бузилиши, атакция, онгнинг чалкашиши, галлюцинациялар.
Юрак-қон томир тизими томонидан:ЭКГ да Т тишчасининг яссиланиши.
Нафас тизими томонидан: бурун битиши.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: тилнинг караш билан қопланиши, оғиздан нордон, металл таъмининг келиши, оғиз қуриши, глоссит, стоматит, иштаҳа йўқолиши, диарея, анорекция, кўнгил айниши, қусиш, қориннинг пастки соҳасидаги тўлғоқсимон оғриқлар, ичак коликаси, қабзият, панкреатит, кам ҳолларда – холестаз, сариқлик.
Сийдик-таносил тизими томонидан: дизурия, цистит, полиурия, сийдикни ушлаб олмаслик, кандидоз, сийдикнинг қизғиш-жигаррангга бўялиши (метронидазол метаболити чақиради, клиник аҳамиятга эга эмас).
Таянч-ҳаракат тизими томонидан: артралгиялар.
Лаборатор кўрсаткичлар томонидан:қайтарнейтропения ва лейкопения,кам ҳолларда – жигар ферментлари фаоллигининг ошиши.
Маҳаллий реакциялар: тромбофлебит (юборилган жойда оғриқ, қизариш ёки шиш).