Метотрексатрецепт билан

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: метотрексат – 2,5 мг ёки 5 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, повидон, калций стеарати, картошка крахмали; қобиғи: опадрай ИИ рангли (85Ф партияси)*. *Опадрай ИИ рангли (85Ф партияси) – сариқ таркиби: қисман гидролизланган поливинил спирти, макрогол/полиетиленгликол, хинолин сариғи алюмин лаки (Е104), ФД&C сариқ №6/ сариқ қуёш шафағи ФСФ алюмин лаки (Е110), талк, титан диоксиди, темир (ИИ) оксиди (Е172); – тўқ сариқ: қисман гидролизланган поливинил спирти, макрогол/полиети-ленгликол, ФД&C сариқ №6/сариқ қуёш шафағи ФСФ алюмин лаки (Е110), талк, титан диоксиди, темир (ИИ) оксиди (Е172), ФД&C мовий №2/ индигокармин алюмин лаки (Е132).

Тасир этувчи модда(ХПН):

метотрексат

Препаратнинг савдо номи:

Метотрексат

Фармакалогик гуруҳи:

Ўсмаларга қарши воситалар. Антиметаболитлар.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

икки томонлама қавариқ, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар: 2,5 мг дозали – сариқ рангли, 5 мг дозали – тўқ-сариқ рангли.

Ўсмаларга қарши воситалар. Антиметаболитлар.

L01BA01.

Метотрексат фолат кислотасининг антагонисти ҳисобланади ва антиметаболит ва цитостатик агент сифатида таснифланади. Метотрексат оддий даволашга жавоб бермайдиган ёки жидаб бўлмайдиган оғир, фаол, классик ёки маълум жойлашувдаги ревматоид артрити бўлган катталарни даволаш учун ишлатилади. Метотрексат шунингдек даволашнинг бошқа турларига жавоб бермайдиган оғир, назорат қилиб бўлмайдиган псориазни даволаш учун ҳам ишлатилади. Метотрексат ўсма касалликларининг кенг диапазонида, шу жумладан ўткир лейкозлар, ноходжкин лимфомаси, остеоген саркома ва юмшоқ тўқималар саркомаси ва солиз ўсмалар, айниқса сут бези, ўпка, бош ва бўйин, қовуқ, бачадон бўйни, тухумдонларнинг ўсмалари ва мояк карциномасида регрессияга эришиш учун қўлланади.

Препарат ичга қабул қилинади.

Нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: энцефалопатия, лейкоэнцефалопатия (айниқса бош мияни нур билан даволашдан кейинги беморлар), бош айланиши, бош оғриғи, кўришни бузилиши, уйқучанлик, афазия, бел соҳасида оғриқ, бўйиннинг орқа соҳасидаги мушаклар ригидлиги, тиришишлар, фалаж, гемипарез, парез, дизартрия; юқори дозаларда қўлланилганда: когнитив фаолиятни транзитор бузилишлари, эмоционал лабиллик; одатдаги бўлмаган краниал сезувчанлик; айрим ҳолларда – толиқиш, ҳолсизлик, онгни чалкашиши, атакция, тремор, таъсирчанлик, кома; конъюнктивит, кўп кўзёши оқиши, катаракта, ёруғликдан қўрқиш, бош мия пўстлоғини шикастланиши билан боғлиқ кўрлик (юқори дозаларда). Юрак-қон томир тизими (қон яратиш, гемостаз) томонидан: анемия, лейкопения, тромбоцитопения, панцитопения, нейтропения, лимфопения (айниқса Т-лимфоцитлар), эозинофилия, агранулоцитоз, СОE ни тезлашиши, лимфаденопатия, лимфопролифератив касалликлар, гипогамма-глобулинемия, геморрагия, лейкопения оқибатидаги септицемия; кам ҳолларда – перикардит, экссудатив перикардит, гипотензия, тромбоэмболик ўзгаришлар (артериал тромбоз, церебрал тромбоз, чуқур веналар тромбози, буйрак венаси тромбози, кўз тўр пардаси тромбози, тромбофлебит, ўпка эмболияси). Респиратор тизим томонидан: кам ҳолларда – интерстициал пневмонит, ўпка фибрози, ўпка инфекцияларини зўрайиши, нафас етишмовчилиги, алвеолит, интерстициал пневмонит (шу жумладан фатал), ЎСОК. МИЙ аъзолари томонидан: гингивит, фарингит, ярали стоматит, анорекция, кўнгил айниши, қусиш, диарея, ютишни қийинлашиши, мелена, гематемезис, МИЙ шиллиқ қаватида яра пайдо бўлиши, меъда-ичакдан қон кетиши, энтерит, жигарни шикастланиши, жигар фибрози ва циррози, ўткир гепатит, жигар етишмовчилиги, гипоалбуминемия, “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши (узлуксиз ёки узоқ муддатли даволанаётган пациентларда эҳтимоли юқори), панкреатит. Сийдик-жинсий тизим томонидан: цистит, нефропатия, буйрак етишмовчилиги, азотемия, гематурия, протеинурия, гиперурикемия ёки яққол нефропатия, дисменорея, барқарор бўлмаган олигоспермия, оогенез ва сперматогенез жараёнларини бузилиши, фетал нуқсонлар, либидони пасайиши, импотенция, дисменорея, қиндан ажралмалар, гинекомастия, бепуштлик, ўз-ўзидан бола ташлаш, ҳомилани нобуд бўлиши. Тери қопламалари томонидан: тери эритемаси, қичишиш, сочларни тўкилиши (кам ҳолларда), фотосенсибилизация, экхимоз, хуснбузарсимон тошма, фурункулёз, кепакланиш, терини де- ёки гиперпигментацияси, пуфакларни ҳосил бўлиши, фолликулит, телеангиоэктазия, токсик эпидермал некролиз, Стивенс-Джонсон синдроми, терида яра пайдо бўлиши ва некрози, эксфолиатив дерматит. Аллергик реакциялар: иситма, қалтираш, тошма, эшакеми, анафилакция. Бошқалар: иммуносупрессия, инфекциялар: ҳаёт учун хавф солувчи оппортунистик инфекциялар (шу жумладан пневмоцист пневмония), ЦМВ (шу жумладан ЦМВ-пневмония), сепсис (шу жумладан фатал), кокардиоз, гистоплазмоз, криптококкоз, Ҳерпес зостер ва Ҳерпес симплех чақирган инфекциялар (шу жумладан тарқалган), остеопороз, артралгия, белда оғриқ, миалгия, остеонекроз, синишлар, васкулит, қандли диабет, лимфома (шу жумладан қайтувчан), ўсма лизиси синдроми, юмшоқ тўқималар некрози, тўсатдан ўлим. Ревматоид артритни даволаганда: 10% дан кўпроқ – “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши, кўнгил айниши, қусиш; 3-10% – стоматит, тромбоцитопения (100 минг/мкл); 1-3% – тери тошмаси, қичишиш, дерматит, диарея, алопеция, лейкопения (3000/мкл), панцитопения, бош айланиши, интерстициал пневмонит; бошқалар – гематокритни пасайиши, бош оғриғи, инфекциялар (шу жумладан юқори нафас йўллари), анорекция, артралгия, кўкрак қафасида оғриқ, йўтал, дизурия, кўзларда дискомфорт, бурундан қон кетиши, иситма, кўп терлаш, қулоқларда шанғиллаш, қиндан ажралмалар. Псориазни даволаганда: алопеция, фотосезувчанлик, терида ачишиш ҳисси, терида оғриқли эрозив бляшкалар. Ювенил ревматоид артритни даволаганда: “жигар” трансаминазалари фаоллигини ошиши (14%), МИЙ фаолиятини бузилиши (11%), шу жумладан кўнгил айниши, қусиш, диарея, стоматит (2%), лейкопения (2%), бош оғриғи (1,2%), алопеция (0,5%), бош айланиши (0,2%), тери тошмаси (0,2%).

Қуйидаги ҳолатларда метотрексатни қўллаш мумкин эмас: Жигар фаолиятини аҳамиятли бузилиши (билирубин даражаси > 85,5 мкмол/л);Алкоголни суистеъмол қилиш;Буйрак фаолиятини бузилиши (креатинин клиренси ˂20 мл/мин);Оғир ўткир ёки сурункали инфекциялар (масалан туберкулёз ёки ОИТВ);Оғиз бўшлиғи ёки меъда-ичак йўллари яралари;Метотрексат билан даволаш даврида тирик вакциналар билан вакцинация қилиш. Ҳомиладор аёлларга юборилганда метотрексат ҳомилани нобуд бўлишини ёки тератоген таъсир чақиради. Псориази ёки ревматоид артрити бўлган ҳомиладор аёлларда метотрексатни қўллаш мумкин эмас ва ўсма касалликлари даволаш учун фақат потенциал фойда ҳомила учун хавфдан юқори бўлгандагина қўлланиши керак. Туғруқ ёшидаги аёллар ҳомиладорлик инкор этилмагунча метотрексатни қўлламасликлари керак ва агар улар даволаш вақтида ҳомиладор бўлган бўлсалар, ҳомила учун жиддий хавф юзасидан огоҳлантирилган бўлишлари керак. Агар шериклардан бири дори воситаси билан даволаш вақтида ва эркак жинсдаги пациентда даволаш тугаганидан кейин камида уч ой давомида ва аёл пациентда даволашдан кейин камида бир овуляция вақтида метотрексат қабул қилса, ҳомиладорликдан сақланиш керак. Чақалоқларда жиддий ножўя реакциялар бўлиши мумкинлиги туфайли, метотрексатни эмизикли аёлларда қўллаш мумкин эмас. Алкоголизм, жигарнинг алкоголли касаллиги ёки жигарнинг бошқа сурункали касалликлари билан псориази ёки ревматоид артрити бўлган пациентлар метотрексатни қабул қилмасликлари керак. Иммун танқислик синдромининг яққол ёки лаборатор белгилари бўлган псориази ёки ревматоид артрити бўлган пациентлар метотрексатни қабул қилмасликлари керак. Суяк кўмиги гипоплазияси, лейкопения, тромбоцитопения, анемия каби қоннинг патологик ўзгаришлари бўлган псориази ёки ревматоид артрити бўлган пациентлар метотрексатни қабул қилмасликлари керак. Метотрексатга маълум ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентлар препаратни қабул қилмасликлари керак.

НЯҚВ, барбитуратлар, сулфаниламидлар, кортикостероидлар, тетрациклинлар, триметоприм, хлорамфеникол, пара-аминобензой ва пара-аминогиппур кислоталари, пробенецидни бир вақтда қўллаш метотрексатнинг интоксикацияга олиб келувчи кучайган ва таъсирини узайишига олиб келади. Қонда сийдик кислотасининг концентрациясини оширади, шунинг учун ёндош гиперурикемия ва подаграси бўлган пациентларда подаграга қарши дори воситаларининг (аллопуринол, колхицин, сулфинпиразон) дозасига тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин; урикозурик подаграга қарши дори воситаларини қўллаш метотрексат билан даволаш фонида сийдик кислотасини ҳосил бўлишини ошиши билан боғлиқ нефропатия ривожланиши хавфи ошиши мумкин (аллопуринолни қўллаган афзал). НЯҚВ метотрексатнинг юқори дозалари фонида метотрексатнинг концентрациясини оширади ва чиқарилишини секинлаштиради, бу оғир гематологик ва меъда-ичак интоксикацияси туфайли ўлимга олиб келиши мумкин. Ўртача ва юқори дозаларда метотрексатнинг инфузиясидан олдин фенилбутазонни 7-12 кун олдин, пироксикамни 10 кун олдин, дифлунисал ва индометацинни 24-48 соат олдин, кетопрофен ва Т1/2 қисқа НЯҚВ ни 12-24 соат олдин ва у якунлангандан кейин камида 12 соат давомида (қондаги метотрексатнинг концентрациясига қараб) қўллашни тўхтатиш тавсия этилади. НЯҚВ ни паст дозада метотрексат билан бирга қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак (буйрак каналчалари томонидан метотрексатни чиқарилиши камайиши мумкин). Каналчалар секрециясини блокловчи дори воситалари (масалан пробенецид) метотрексатни буйраклар орқали чиқарилишини камайиши ҳисобига унинг токциклиги оширади. Ретиноидлар, азатиоприн, сулфасалазин, этанол ва бошқа гепатотоксик дори воситалари гепатотокциклик ривожланиши хавфини оширади. Фолат сақловчи дори воситалари (шу жумладан поливитаминлар) метотрексатнинг суяк кўмигига токсик таъсирини камайтиради. Аспарагиназа хужайралар репликациясини ингибиция қилиш ҳисобига метотрексатнинг ўсмаларга қарши таъсири яққоллигини камайтиради. Динитроген оксиди билан анестезия ўтказиш олдиндан билиб бўлмайдиган оғир миелосупрессия ва стоматит ривожланишига олиб келиши мумкин. Парентерал қўллаш учун ацикловир метотрексатни интратекал юбориш фонида неврологик бузилишлар ривожланиши хавфини оширади. Фолат кислотаси ва унинг ҳосилалари самарадорликни пасайтиради. Билвосита антикоагулянтлар (кумарин ёки индандион ҳосилалари) таъсирини кучайтиради ва қон кетишлари хавфини оширади. Пенициллин гуруҳига мансуб препаратлар метотрексатнинг буйрак клиренсини пасайтиради. Метотрексат ва аспарагиназани бир вақтда қўллаганда метотрексатни (ичга қабул қилганда) сўрилишини блоклаши мумкин. Неомицин (ичга қабул қилиш учун) метотрексатнинг (ичга қабул қилиш учун) сўрилишини камайтириши мумкин. Қонда патологик ўзгаришларни чақирувчи препаратлар лейкопения ва/ёки тромбоцитопенияни кучайтириши мумкин, агар бу препаратлар суяк кўмига фаолиятини нисбатан метотрексат каби таъсир кўрсаца. Суяк кўмиги фаолиятини сусайишини чақирувчи бошқа препаратлар ёки нур билан даволаш самарани кучайтиради ва суяк кўмиги фаолиятини аддитив сусайтиради. Цитарабин билан бир вақтда қўллаганда синергик цитотоксик самара кузатилиши мумкин. Метотрексатни ПУВА-даволаш (метоксален ва УБН) билан мажмуавий даволанган псориаз ёки замбуруғли микози бўлган пациентларда тери раки аниқланган. Нур билан бирга даволаш суяк кўмиги фаолиятини сусайиши хавфини ошириши мумкин. Тирик вирусли вакциналар билан бирга вакцина вирусининг репликацияси жараёнини интенсификацияни, вакцинанинг ножўя таъсирини кучайишини ва тирик ҳам, фаолсизлантирилган вакциналарни юборишга жавобан антителаларни ишлаб чиқарилишини пасайишини чақириши мумкин.

Ҳимояланмаган терини узоқ вақт қуёш нурлари таъсирида бўлишига ёки УБН лампасини суистеъмол қилиш мумкин эмас (фотосенсибилизация реакцияси кузатилиши мумкин). Препаратни қабул қилгандан кейин 3 ойдан 12 ойгача интервалда иммунизациядан воз кечиш керак (агар шифокор томонидан тасдиқланмаган бўлса); бемор билан бирга истиқомат қилувчи оила аъзолари полиомиелитга қарши перорал вакцина билан иммунизациядан воз кечишлари керак (полиомиелитга қарши вакцина қабул қилган одамлар билан контактдан сақланиш керак ёки бурун ва оғизни ёпиб турувчи ҳимоя ниқобини тақиш керак). Ҳомиладорлик вақтида ва лактация даврида қўллаш. Тадқиқотлар метотрексатнинг тератоген самарасини намойиш қилган, шунинг учун уни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Репродуктив ёшдаги пациентлар (аёллар ҳам, эркаклар ҳам) ва уларнинг шериклари метотрексат билан даволаш даврида ва даволаш тугатилганидан кейин камида олти ой давомида самарали контрацепция усулларидан фойдаланишлари керак. Агар пациент аёл ёки метотрексат билан даволанаётган эркакнинг шериги ҳомиладор бўлиб қолса, метотрексатнинг ҳомилага салбий таъсири юзасидан мутахассис билан маслаҳатлашиши керак. Метотрексат кўкрак сути билан ажралади, шунинг учун препарат билан даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.

Намлик ва ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: специфик симптомлари мавжуд эмас. Плазмадаги метотрексатнинг даражасига қараб диагностика қилинади. Даволаш: метотрексатнинг миелотоксик таъсирини нейтрализация қилиш учун калций фолинатини дарҳол юбориш (ичга, м/и ёки в/и). Калций фолинатининг дозаси камида метотрексатнинг дозасига тенг бўлиши керак, уни биринчи соат давомида юбориш керак; кейинги дозалар заруратга қараб юборилади. Организмнинг гидратацияси оширилади, препарат ва унинг метаболитларини сийдик йўлларида чўкмага тушишидан сақланиш учун сийдикни ишқорийлаштириш ўтказилади.

Шифокор рецепти бўйича

10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

2 йил.