Гипогликемия: препарат қонда глюкоза даражасини пасайтирганлиги туфайли, бу сулфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларини қўлланган тажрибадан келиб чиқиб, гипогликемия ривожланишига олиб келиши мумкин, у узоқ вақт давом этиши мумкин.
гипогликемиянинг бўлиши мумкин бўлган симптомлари: бош оғриғи, кучли очлик ҳисси (бўри иштаҳаси), кўнгил айниши, қусиш, апатия, уйқучанлик, уйқуни бузилиши, хавотирлик ҳисси, тажавузкорлик, диққатни жамлашни бузилиши, депрессия, онгни чалкашиши, нутқни бузилиши, афазия, кўришни бузилиши, тремор, парезлар, сезувчанликни бузилиши, бош айланиши, ночорлик, делирий, марказий генезли тиришишлар, уйқучанлик ва ҳушдан кетиш, ҳатто кома ривожлангунигача, юзаки нафас ва брадикардия.
Бундан ташқари, адренергик контррегуляция белгилари: кўп терлаш, тери қопламаларини ёпишқоқлиги, тахикардия, артериал гипертензия, юрак уришини ҳис қилиш, стенокардия хуружи ва юрак аритмиялари кузатилиши мумкин.
Гипогликемиянинг оғир хуружи клиник манзараси импульсни эслатиши мумкин.
Барча кўрсатилган симптомлар гликемик ҳолат нормаллашганидан кейин деярли доимо йўқ бўлади.
Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: даволаш вақтида (айниқса бошида) қонда глюкоза даражасини ўзгариши билан боғлиқ кўришни транзитор бузилишлари аниқланаши мумкин.
Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: баъзида – кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғирлик ёки тўлиб кетиш ҳисси, қоринда оғриқ ёки диарея.
Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: айрим ҳолларда жигар ферментлари фаоллигини ошиши ва жигар фаолиятини бузилиши (холестаз ва сариқлик), шунингдек жигар етишмовчилигигача авж олиши мукин бўлган гепатит.
Қон тизими томонидан: кам ҳолларда – тромбоцитопения; айрим ҳолларда – лейкопения, гемолитик анемия ёки эритроцитопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз ёки панцитопения.
Беморнинг ҳолатини сичковлик билан назорат қилиш керак, чунки сулфонилмочевина препаратлари билан даволаш вақтида апластик анемия ва панцитопения ҳоллари қайд этилган.
Ушбу кўринишлар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва мувофиқ даволашни бошлаш керак.
Юқори сезувчанлик: кам ҳолларда – аллергик ва сохта аллергик реакциялар (масалан, қичишиш, эшакеми ёки тошма).
Бундай реакциялар деярли доимо ўртача бўлади, аммо ҳансираш ва артериал гипотензия, ҳатто шок билан кечиб авж олиши мумкин.
Эшакеми пайдо бўлган ҳолларда дарҳол шифокорга мурожаат этиш керак.
Бошқалар: айрим ҳолларда аллергик васкулит, фотосенсибилизация ва қон плазмасида натрий даражасини пасайиши аниқланиши мумкин.