Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Фаол модда: Меропенем – 500 мг ёки 1000 мг.
Ёрдамчи модда: натрий карбонати.
Тасир этувчи модда(ХПН):
Меропенем
Препаратнинг савдо номи:
Меропенем-Санита
Фармакалогик гуруҳи:
Антибиотик (карбапенемлар гуруҳи).
Дори шакли:
Инекцион эритма тайёрлаш учун кукун.
Оқ ёки деярли оқ рангли кристалл кукун.
Антибиотик (карбапенемлар гуруҳи).
J01DH02
Соғлом кўнгиллиларга меропенемнинг бир дозасини вена ичига 30 минут давомида юбориш қон плазмасида 500 мг дозаси учун 23 мкг/мл, 1 г дозаси учун 49 мкг/мл га тенг чўққи концентрациясига олиб келади.
500 мг препарат вена ичига юборилганидан сўнг 6 соатдан кейин плазмада меропенемнинг даражаси 1 мкг/мл ва ундан кам қийматгача пасаяди.
Буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларга меропенем 8 соатлик интервал билан кўп марта юборилганида, препаратни тўпланиши кузатилмайди.
Буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда ярим чиқарилиш даври тахминан 1 соатни ташкил этади.
Плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 2% ни ташкил этади.
Меропенем организмнинг кўпчилик тўқима ва суюқликларига, шу жумладан бактериал менингити бўлган беморларнинг цереброспинал суюқлигига яхши ўтади, кўпчилик бактерияларни бостириш учун талаб этилган концентрациядан юқори бўлган концентрацияга эришилади.
Болаларда ўтказилган тадқиқотлар, меропенемнинг фармакокинетикаси болаларда ва катталарда ўхшашлигини кўрсатди.
3 ойликдан 2 ёшгача бўлган болаларда меропенемнинг ярим чиқарилиш даври тахминан 1,5 соатни ташкил этади, 10-40 мг/кг дозалар диапазонида тўғри пропорционал боғлиқлик кузатилади.
Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда меропенемнинг клиренси креатинин клиренси билан мос келади.
Бундай беморларда препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак.
Кекса ёшдаги пациентларда меропенемнинг клиренсини пасайиши, креатинин клиренсини ёшга қараб пасайиб бориши билан мос келади.
Жигар касалликлари бўлган пациентларда меропенемнинг фармакокинетикасини текшириш, ушбу патологик ўзгаришларни меропенемнинг фармакокинетикасига таъсир қилмаслигини кўрсатди.
Меропенем болалар ва катталарда меропенемга сезгир бир ёки бир неча қўзғатувчилар чақирган қуйидаги инфекцияларни даволаш учун қўлланилади: сепсис;қорин бўшлиғи инфекциялари (шу жумладан, асоратланган аппендицит, перитонит, пелвиоперитонит);гинекологик инфекциялар (шу жумладан, эндометрит);тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари (шу жумладан сарамас, импетиго, иккиламчи инфекцияланган дерматозлар);бактериал менингит;қуйи нафас йўлларининг инфекциялари (шу жумладан, пневмония, шунингдек гильза пневмония);сийдик чиқариш тизимининг инфекциялари (шу жумладан, пиелонефрит, пиелит);фебрил нейтропения симптомлари бўлган катта ёшдаги пациентларда инфекцияга гумон қилинганида эмпирик даволаш (монотерапия ҳолида ёки вирусларга қарши ёки замбуруғларга қарши дори воситалари билан мажмуада даволаш) учун қўлланади.
Меропенем полимикроб инфекцияларни даволашда микробларга қарши бошқа дори воситалари билан мажмуада ёки монотерапия сифатида қўлланади.
Меропенем препаратини монотерапия ҳолида ёки бошқа антибактериал дори воситалари билан мажмуада вена ичига юбориш муковисцидоз ва қуйи нафас йўлларининг сурункали инфекциялари бўлган пациентларга самарали таъсир қилади.
Оғир даражадаги ножўя самаралар кам кузатилади.
Клиник тадқиқотлар вақтида қуйидаги ножўя самаралар юзасидан хабарлар берилган: Вена ичига юборилган соҳада маҳаллий реакциялар: яллиғланиш, тромбофлебит, юборилган жойда оғриқ.
Дерматологик реакциялар: қичишиш, тошма, эшакеми.
Кам ҳолларда кўп шаклли (экссудатив) эритема, Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролиз.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, диарея; айрим ҳолларда – сохтамембраноз колит.
Меропенемга ва бошқа бета-лактам антибиотикларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Пробенецид буйрак найчалари орқали чиқарилиши бўйича меропенем билан рақобатлашади, шу билан меропенемнинг ярим парчаланиш даврини узайишига ва плазмада унинг концентрациясини ошишига олиб келадиган буйрак секрециясини сусайтиради.
Пробенецидсиз юборилган меропенемнинг таъсир давомийлиги ва самарадорлиги бир хил бўлганлиги сабабли, пробенецидни меропенем билан бир вақтда юбориш тавсия этилмайди.
Меропенем бошқа дори воситалари (юқорида келтирилган пробенециддан ташқари) билан бир вақтда биронта ҳам фармакологик нохуш ўзаро таъсирсиз буюрилган.
Бошқа карбапенемлар ва бета-лактам антибиотиклари, пенициллинлар ва цефалоспоринлар ўртасида кесишган аллергенлик мавжуд.
Меропенем билан даволашни бошлашдан олдин бета-лактам антибиотикларга нисбатан ўта юқори сезувчанлик реакциялари кузатилганлигини синчиклаб суриштириш керак.
Анамнезида шундай ҳолатлар кузатилган пациентларга меропенем эҳтиёткорлик билан қўлланиши керак.
Меропенемга аллергик реакция ривожланганида препаратни қўллашни тўхтатиш ва тегишли чораларни кўриш тавсия этилади.
Ҳомиладорлик вақтида меропенемнинг ҳавфсизлиги аниқланмаган.
Ҳайвонларда ўтказилган экспериментал тадқиқотлар ривожланаётган ҳомилага бирон-бир нохуш таъсир қилишини кўрсатмади.
Ягона нохуш самараси бўлиб, урғочи маймунларда 13 та ҳомила ташлаш ҳолати аниқланган.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида ҳомила, гўдак ва она учун препаратни қўллашдан кутилган потенциал афзаллик ва бўлиши мумкин бўлган ҳавфни баҳолаш керак.
Ҳар бир ҳолатда препаратни шифокорнинг билвосита назорати остида қўллаш керак.
Меропенем ҳайвонларнинг сутида жуда паст концентрацияларда аниқланади.
Препарат билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш керак.
Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлаш ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмаслик лозим.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Даволаш вақтида, айниқса буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда, доза тасодифан ошириб юборилиши мумкин.
Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади.
Нормада препаратни буйраклар орқали тез чиқарилиши кузатилади.
Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда гемодиализ меропенем ва унинг метаболитларини организмдан самарали равишда ажратиб чиқаради.