Меновален

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 50 мг валериана липофил комплекси (Валерианаэ радиcэс эхтраcтум списсум), қуруқ моддага қайта ҳисобланганда 25 мг қалампир ялпиз липофил комплекси ((10,8-14,8):1) (Ментҳаэ пиперитаэ эхтраcтум списсум); ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, картошка крахмали, коллоидли сувсиз кремний диоксиди, енгил магний карбонати. Капсуланинг қопқоқчаси ва корпуси таркибига бриллиант қора БН (Е151) бўёвчиси киради.

Тасир этувчи модда(ХПН):

валериананинг липофил комплекси ((10-15):1) (Валерианаэ радиcэс эхтраcтум списсум) ва қалампир ялпиз липофил комплекси ((10,8-14,8):10) (Ментҳаэ пиперитаэ эхтраcтум списсум);

Препаратнинг савдо номи:

Меновален

Фармакалогик гуруҳи:

ухлатувчи ва седатив моддалар.

Дори шакли:

капсулалар

цилиндрли шаклли, четлари ярим сферик, қопқоқчаси яишл ва корпуси кулранг тусли, оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар. Капсула ичидаги модда – ўзига хос кучсиз ҳидли, қўнғир-яшилсимон рангли масса, кукун кўринишида ёки гранулаланган кукун.

ухлатувчи ва седатив моддалар.

N05CM.

Қуйидаги симптомлар: нерв зўриқиши;безовталик;диққатни жамлашни пасайиши;уйқуни бузилишлари билан кечадиган неврозда қўлланилади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болаларда Меновален 1 капсуладан кунига 3 марта овқатдан ярим соат олдин қўлланилади. Уйқусизликнинг бошланғич шаклларида препарат 1-2 капсуладан уйқудан 1-1,5 соат олдин қўлланилади. Даволаш муддатини шифокор индивидуал равишда белгилайди ва у одатда 3-4 ҳафтани ташкил этади. Агар даволаниш бошлангандан кейин 14 кун давомида ахвол яхшиланмаса, шифокор билан маслахатлашиш лозим.

Нерв тизими: бош оғриғи, бош айланиши, лоҳаслик, уйқучанлик, эмоционал реакциялари сусайиши, депрессия, умумий ҳолсизлик, ақлий ва жисмоний иш қобилиятини пасайиши, диққатни жамлашни пасайиши; алоҳида ҳолатларда – рухий қўзғалиш, хавотирлик, уйқусизлик. Юрак-қон томир тизими: артериал гипотензия, тўш ортида сиқилиш хисси, юрак уришини ҳис этиш, юракда оғриқ (шу жумладан брадикардия, тахикардия). Хазм қилиш йўллари: диспептик кўринишлар, жиғилдон қайнаши, кўнгил айниши, диарея, қорин бўшлиғида спазмлар ва оғриқ, узоқ вақт қўлланилганда овқатни хазм қилишни сусайиши, қабзият бўлиши мумкин. Гепатобилиар тизим: гепатотокциклик кўринишлари бўлиши мумкин. Аллергик реакциялар: юқори сезувчанликнинг кўринишлари, шу жумладан, тери тошмалари, қичишиш, эшакеми, гиперемия, шишлар, хансираш бўилиши мумкин. Ножўя реакциялар кам юз беради ва улар қайтувчандир, одатда препарат узоқ вақт давомида қўлланилганда ва тавсия қилинган дозалар анча оширилганда ривожланади. Ҳар қандай нохуш реакциялар пайдо бўлганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва албатта шифокорга муроажаат қилиш керак.

Валериана, қалампир ялпиз ёки препаратанинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;Яққол артериал гипотензия;Депрессия ёки марказий нерв тизими фаолиятини сусайиши билан кечувчи бошқа ҳолатлар, яққол уйқучанликда қўллаш мумкин эмас.

Препарат транквилизаторлар (шу жумладан хлоридиазепоксид, диазепам), седатив ухлатувчи воситалар (шу жумладан фенобарбитал, зопиклон, золпидем), анксиолитик, спазмолитик препаратлар, марказий таъсирга эга антигипертензив воситалар, аналгетиклар, нейролептиклар, этил спирти, ноотроп воситалар, наркоз воситалари, кураресимон миорелаксантлар таъсирини кучайтиради. Синтетик седатив препаратлар билан бирга қўллаш тавсия этилмайди. Этанолни бир вақтда бирга қабул қилиш мумкин эмас.

Препаратнинг тавсия этилган дозаларини ошириш мумкин эмас. Препаратни қўллаётганда алкоголли ичимликларни истеъмол қилишдан сақланиши керак. Жигар фаолиятини оғир бузилиши бўлган ёки илгари оғир жигар касаллигини ўтказган пациентлар, ўт-тош касаллиги бор пациентлар препаратни қабул қилаётганда эҳтиёткорликка амал қилишлари керак. Препаратнинг таркибига қалампир ялпиз киргани туфайли, гастроэзофагеал рефлюкс, ахлоргидрия, диафрагманинг қизилўнгач тешиги чурраси бор беморлар касаллик симптомлари кучайиши мумкинлиги туфайли, препаратни қўллаш мумкин эмас. Бронхиал астмада эхтиёткорлик билан қўллаш керак. Валериана ўртача депрессив таъсир кўрсатиши мумкин, шунинг учун препаратни синтетик седатив воситаларнинг самарасини кучайтириш таъсирига эга бўлганлиги сабабли бирга қўллаш тавсия этилмайди. Мия қон томирларининг яққол ривожланган атеросклерозида препаратни фақат шифокор назорати остида қўллаш мумкин. Валериана, ялпиз ҳидига специфик сезгирлик кузатилиши мумкин.

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида, шу даврларда қўллашдаги хавфсизлиги тўғрисида маълумотлар етарли бўлмагани туфайли, қўллаш тавсия этилмайди.

Оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: кучли толиқиш, умумий холсизлик, ёруғликни сезувчанлик, бош оғриғи, бош айланиши, уйқучанлик, қоринда спазм ва оғриқлар, кўнгил айниши, тўш ортида сиқилиш ҳисси, тахикардия/брадикардия, қўлларни қалтираши ва қорачиқни кенгайиши, эшитиш ва кўриш ўткирлигини пасайиши бўлиши мумкин. Даволаш: препарат қабул қилишни тўхтатиш ва албатта шифокорга мурожаат қилиш. Зарурат бўлганида меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволашни ўтказиш керак.

Рецепциз

10 капсуладан блистерда; 2 та блистердан қутида.

2 йил.