Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Препаратнинг савдо номи:
Меноришан
Фармакалогик гуруҳи:
умумий қувватлантирувчи восита.
Дори шакли:
сироп
оч-сариқдан жигарранггача бўлган сироп.
умумий қувватлантирувчи восита.
Фармакокинетика бўйича маълумотлар йўқ.
Умумий тонусни оширувчи каби ва аёлларда гормонал фаолиятни тиклаш учун, умумий холсизликда, толиқишда, ҳайз кўриш даврида умуртқа поғонасида оғриқ ва мунтазам бўлмаган ҳайз кўришда қўлланади.
Гинекологик касалликларни олдини олиш ва даволаш учун (мажмуавий даволаш билан): специфик ва носпецифик ажралмаларни (оқчиллар), кичик чаноқ аъзолари яллиғланиши, ҳаддан зиёд қиндан ва бачадондан ажралмалар ва климактерик синдромни даволаш учун қўлланади.
Ичга қўлланади.
Катталар: 2-3 чой қошиқ (10 мл дан 15 мг гача) кунига 3 марта.
Болалар: 1 чой қошиқ (5 мл), кунига 3 марта.
Ёки шифокор кўрсатмаси бўйича.
Тиббий кўрсатмалардан ташқари 24 соат давомида уч дозадан ортиқ берилмасин.
Болаларда қўллаш мумкин эмас.
Препаратга ёки унинг алоҳида компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Йўқ.
Ҳомиладорлик вақтида, лактацияда, болалар ва кекса одамларда ишлатилишида ҳеч қандай нохуш реакциялар кузатилмаган.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Салқин, қуруқ ва қоронғи жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дозани ошириб юбориш холлари кузатилмаган, лекин агар Сиз сиропнинг юқори дозаларини қабул қилган бўлсангиз ва бирон-бир одатдаги бўлмаган реакциялар юз берса, шифокор билан маслаҳатлашинг.
Рецепциз
100 мл бутилкада ўрамда.
Ишлаб чиқарилган санасидан бошлаб 3 йил давомида ишлатилсин.