Мелдоний одатда яхши ўзлаштирилади.
Бироқ, сезгир пациентларда, шунингдек доза ошириб юборилганида ножўя самаралар келиб чиқиши мумкин.
Юрак–қон томир тизими томонидан бузилишлар: тахикардия, гипотензия, гипертензия, қорин соҳасида дискомфорт ва кўкрак қафасида оғриқ, совуқ тер чиқиши, оқариш.
Қон ва лимфа тизими томонидан: эозинофилия.
Нафас аъзолари томонидан: ҳансираш.
Марказий ва периферик нерв тизими томонидан бузилишлар: бош оғриғи, бош айланиши, қўзғалувчанлик, жиззакилик, уйқуни бузилиши, қулоқларда шовқин, сезиш ва харакат координациясини бузилиши, тремор, кўришни бузилиши, хушдан кетиш.
Иммун тизими томонидан: ангионевротик шиш, терининг аллергик реакциялари (терини қизариши, тошмалар, қичишиш, шиш) Меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, қабзият, қоринда оғриқ, оғизни қуриши, оғизда металл таъми.
Умумий бузилишлар: умумий ҳолсизлик, кўп терлаш, қизиб кетиш ҳисси, тери гиперемияси, мушак кучсизлиги, артралгия, белда оғриқ.
Тана вазнини ошиши, томоқда қичишиш ҳисси ва қуруқ йўтал кейинчалик кузатувни талаб этади, чунки вирусли касаллик симптомлари бўлиши мумкин.
Келтирилган ножўя реакциялар пайдо бўлганида, шунингдек йўриқномада қайд этиб ўтилмаган ножўя реакция пайдо бўлганида шифокорга мурожаат қилиш зарур.