Мексибелрецепт билан

Таркиби:

1 ампула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: метилетилпиридинол сукцинати – 100,0 мг; ёрдамчи моддалар: сувсиз натрий сулфити, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

метилетилпиридинол

Препаратнинг савдо номи:

Мексибел

Фармакалогик гуруҳи:

нерв тизими касалликларини даволаш учун препаратлар.

Дори шакли:

инекция учун эритма 50 мг/мл.

тиниқ, рангсиз ёки сарғиш эритма.

нерв тизими касалликларини даволаш учун препаратлар.

N07XX

Вена ичига 400-500 мг дозада юборилганда 0,45-0,5 соатдан кейин қон плазмасида Cмах 3,5-4,0 мкг/мл ташкил қилади, препарат қон плазмасида 4 соат давомида аниқланади. Аъзо ва тўқималарга қон оқимидан тез тақсимланади. Организмда препаратни ушлаб қолинишини ўртача вақти – 0,7-1,3 соатни ташкил қилади. Асосан глюкуронконъюгатлар кўринишида сийдик билан, кам миқдорда ўзгармаган кўринишда чиқарилади.

Қуйидаги патологияларда пациентларни мажмуавий даволаш таркибида: мияда қон айланишини ўткир бузилишлари;бош-мия жароҳати, бош-мия жароҳатларининг оқибатлари;цереброваскуляр касаллликнинг сурункали шакли;вегетатив нерв тизимининг бузилишлари;енгил когнитив бузилишлар;вегетатив нерв тизимининг соматошаклли дисфункцияси ва невротик бузилишлар;турли босқичлардаги бирламчи очиқ бурчакли глаукома;неврозга ўхшаш ҳолатлар ва вегетатив-томир бузилишларининг устунлиги билан кечувчи алкоголизмда абстинент синдромни бартараф қилиш;антипсихотик воситалр билан ўткир заҳарланиш;қорин бўшлиғининг ўткир йирингли-яллиғланиш жараёнларида (ўткир некротик панкреатит, перитонит) қўлланилади.

Препарат вена ичига ёки мушак ичига юборилади. Вена ичига юбориш аста-секин 5-7 минут давомида, томчилаб – минутига 40-60 томчи тезликда юборилади. Инфузион юбориш усулида препарат натрий хлоридининг 0,9% ли эритмасида суюлтирилади. Дозалаш тартиби шахсий, касалликнинг оғирлик даражасига қараб белгиланади. Тавсия этилган доза – суткада 5-10 мг/кг, бироқ суткада 800 мг дан кўп эмас. Препарат билан  даволашни суткада 50-100 дозадан 1-3 марта, терапевтик самарага эришиш учун аста-секин ошириб юборилади. Мияда қон айланишини ўткир бузилишларини даволашда препарат мажмуавий даволаш таркибида биринчи 5-7 кунда вена ичига 200-300 мг дозада, кейин – мушак ичига 200 мг дан суткада 2 марта қўлланилади. Касалликни оғир кечишида доза 500 мг гача оширилиши мумкин. Даволаш давомийлиги 10-14 кунни ташкил қилади. Бош мия жароҳати ва бош мия жароҳатларининг оқибатларида препарат мажмуавий даволаш таркибида 10-15 кун давомида вена ичига  томчилаб 200-400 мг дозада суткада 1-2 марта қўлланади. Декомпенсация босқичидаги дисциркулятор энцефалопатияда препаратни 14 кун давомида вена ичига оқим билан ёки томчилаб 100-200 мг дозада суткада 2 марта буюриш лозим, сўнгра – кейинги 2 ҳафта давомида мушак ичига суткада 200 мг дан буюрилади. Дисциркулятор энцефалопатиянинг курслик профилактикаси учун препарат 10-14 кун давомида мушак ичига 100 мг дозада суткада 2 марта юборилади. Кекса ёшдаги беморлардаги атеросклеротик генезли енгил когнитив бузилишларда, нерв тизимининг вегетатив бузилишларида ва невротик бузилишларда препарат 14-30 кун давомида мушак ичига суткада 100-300 мг ли дозада қўлланади. Очиқ бурчакли глаукомада мажмуавий даволаш таркибида препарат мушак ичига суткада 100-300 мг дан суткада 1-3 марта 14 кун давомида юборилади. Алкоголли абстинент синдромида препарат мушак ичига 100-200 мг дозада суткада 2-3 марта ёки 200-300 мг доза 16 мл натрий хлориднинг изотоник эритмасида суюлтириб, 5-7 кун давомида вена ичига  томчилаб юборилади. Антипсихотик воситалар билан ўткир заҳарланишда препарат 7-14 кун давомида вена ичига суткада 100-300 мг дозада юборилади. Қорин бўшлиғининг ўткир йирингли-яллиғланиш жараёнларида (ўткир некротик панкреатит, перитонит) препаратнинг дозаси касалликнинг шакли ва оғирлигига, жараённинг тарқалганлигига, клиник кечишининг вариантларига боғлиқ. Препаратни бекор қилиниши аста-секин, барқарор ижобий клиник-лаборатор самарадан сўнг ўтказилиши лозим. Ўткир шишли (интерстициал) панкреатитда препарат 100 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб  ва мушак ичига буюрилади. Некротик панкреатитнинг енгил оғирлик даражасида – препарат 100-200 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб;  некротик панкреатитнинг ўртача оғирлик даражасида – 200 мг дан суткада 3 марта вена ичига томчилаб юборилади. Оғир некротик панкреатитда – пристань – дозалашда биринчи суткада 800 мг, икки марта юбориш тартибида; кейинчалик – суткалик дозани аста-секин пасайтириш билан 300 мг дан суткада 2 марта буюрилади. Некротик панкреатитнинг ўта оғир кечишида – бошланғич доза суткада 800 мг ли бошланғич дозада панкреатик шокни кўринишлари барқарорлашганидан кейин – суткалик дозани аста-секин пасайтирилиши билан 300- 400 мг дан суткада 2 марта вена ичига томчилаб  юборилади. Препаратни бекор қилиниши аста-секин, фақат барқарор ижобий клиник-лаборатор самарадан сўнг ўтказилиши лозим.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: оғизни қуриши ва “металл” таъмини ҳис қилиш, кўнгил айниши, метеоризм, диарея. Бошқалар: аллергик реакциялар, бутун танада “иссиқликни қуйилиши” ҳисси, томоқни қичиши, кўкрак қафасида дискомфорт, ҳаво етишмовчилиги ҳисси (юқори тезликда юборилиши билан боғлиқ), уйқуни бузилиши (уйқучанлик ёки ухлаб қолиш) кузатилади.

Препаратга юқори шахсий сезувчанлик. Ўткир жигар ва буйрак етишмовчилиги, 18 ёшгача бўлган болалар, ҳомиладорлик. Лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Тутқаноққа қарши воситалар (шу жумладан карбамазепин), бензодиазепин анксиолитиклари ва паркинсонизмга қарши дори воситалари (леводопа) нинг таъсирини кучайтиради. Этил спиртининг заҳарли таъсирини камайтиради.

Артериал босими 180/100 мм сим.уст. юқори бўлган, артериал гипертензиянинг криз даврида бўлган пациентларга артериал гипертензияни тахминий тўғрилаш, шунингдек даволашни ўтказиш даврида артериал босимини назорат қилиш талаб этилади. Алоҳида ҳолларда, бронхиал астмаси бўлган мойил пациентларда, сулфитларга юқори сезувчанликда ўта юқори сезувчанликнинг оғир реакциялари ривожланиши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўланилиши. Мексибел дори воситасини ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Автотранспортни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Даволаниш вақтида автотарнспортни ҳайдаш ва эътиборнинг юқори концентрациясини ва тез психомотор реакцияларни талаб этадиган потенциал хавфли турдаги фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: уйқуни бузилиши (уйқусизлик, уйқучанлик); артериал босимини аҳамияциз ва қисқа муддатга ошиши кузатилади. Даволаш: одатда, даволаш талаб этилмайди, чунки симптомлар сутка давомида ўз-ўзидан йўқолиб кетади. Зарурати бўлса, симптоматик даволаш ўтказиш кўрсатилган.

Шифокор рецепт бўйича

2 мл дан ампулалар контур уяли ўрамда №5х2.

3 йил.