Мегапен

Таркиби:

фаол модда: эйкозапентаен кислотаси камида 12% (54мг), кунгабокар мойи – 450 мг; желатин капсула қобиғи таркиби: фармацевтик желатин, глицерин, нипагин, нипазол, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ейкозапентаен кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Мегапен

Фармакалогик гуруҳи:

Гиполипедемик препаратлар. Гипохолестеринемик ва гипотриглицеридемик препаратлар. Бошқа гиполипидемик препаратлар.

Дори шакли:

капсулалар

оч-сариқдан оч жигарранг ранглигача бўлган, тиниқ, эгилувчан, чокли, овал шаклли юмшоқ желатин капсулалар. Капсула таркиби: оч-сариқдан тўқ-сариқ ранглигача ёки оч-сариқдан жигарранг тусли тўқ сариқ ранглигача бўлган, кучсиз специфик (балиқ мойи), тахир бўлмаган ҳидли тиниқ, гомоген ёғсимон суюқлик. Сақлаш жараёнида енгил товланиш ёки чўкма ҳосил бўлиши мумкин.

Гиполипедемик препаратлар. Гипохолестеринемик ва гипотриглицеридемик препаратлар. Бошқа гиполипидемик препаратлар.

S10AX

“Омега-3” оиласига кирувчи ёғ кислоталарини сўрилиш вақтида ва ундан сўнг, метаболизми уч йўл бўйлаб боради: – ёғ кислоталари аввал жигарга олиб келинади, у ерда липопротеидларнинг турли тоифаларининг таркибига киритилади ва липидларинг периферик заҳираларига йўлланади; – ҳужайра мембраналарининг фосфолипидлари липопротеидларнинг фосфолипидлари билан алмаштирилади, шундан кейин ёғ кислоталари турли эйкозаноидларнинг ўтмишдоши сифатида чиқиши мумкин; – кўпчилик ёғ кислоталари энергетик эҳтиёжларни таъминлаш мақсадида оксидланади. Қон плазмаси фосфолипидларидаги “Омега-3” синфига кирувчи ёғ кислоталарининг концентрацияси хужайра мембраналарининг таркибига кирувчи бу ёғ кислоталарининг концентрациясига мос келади.

Препаратни қўлланиши учун асосий кўрсатмалар қуйидагилар: – инфарктдан кейинги ҳолат, шунингдек миокард инфарктини иккиламчи профилактикаси (статинлар, антитромботик воситалар, бета-адреноблокаторлар, ААФ ингибиторлари билан мажмуавий даволаш таркибида); – эндоген гипертриглицеридемия (Фредриксон таснифи бўйича ИВ тур) парҳезга қўшимча сифатида унинг самараси етарли бўлмаганида монотерапия сифатида; – аралаш гиперлипидемия (Фредриксон таснифи бўйича ИИб ва ИИИ тур) статинлар билан мажмуада; – ЮИК мажмуавий даволаш ва олдини олиш, ЮИК, гипертония касаллиги бўлган беморларда беҳосдан ўлим хавфини пасайтириш; – тромбозларни олдини олиш (мажмуавий даволаш таркибида) да қўлланилади.

“Омега-3- ЛИК” капсулалари ичга, куннинг биринчи ярмида бир марта ёки 2-3 қабулга бўлиб, овқатдан 30 минутдан кейин, сув ёки шарбатлар (томатли) билан бирга қабул қилинади. Даволаш мақсадида суткада 8-12 капсуладан, 2-3 қабулга бўлиб буюрилади. Даволашнинг давомийлиги шахсий равишда белгиланади. Профилактика мақсадида бир ой давомида суткада 2-6 капсуладан қабул қилиш тавсия қилинади. Курс йилига икки марта кузги-қишки ва айниқса баҳорги мавсумда такрорланади. Тавсия этилган дозани ошириш мумкин эмас. Буйрак фаолиятининг бузилиши бўлгани пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб қилинмайди.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан реакциялар: рефлюкс ёки балиқ ҳиди билан кекириш, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм, диарея ёки қабзият. Гипертриглицеридемияси бўлган пациентларда – жигар трансаминазаларининг фаоллигини ўртача ошиши. Дерматологик реакциялар: кам ҳолларда – экзема, акне. Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

– экзоген гипертриглицеридемия (гиперхиломикронемия) (Фредриксон бўйича И тур); – сурункали холецистит, панкреатит, гепатобилиар тизим касалликларининг зўрайиши; – ўт-тош касаллиги; – геморрагик синдром; – ҳомиладорлик ва лактация даври; – препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Дори воситаси перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўлланганида қон кетиш вақтининг ошишини хавфи ошади. Препаратни варфарин билан бирга буюрилиши ҳеч қандай геморрагик асоратларга олиб келмайди. Бироқ қабул қилиш даврида ва у тугаганидан кейин протромбин вақтини назорат қилиш керак. Гипертриглицеридемияни даволашда фибратлар билан бирга қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ.

Антикоагулянт даволашда бўлган пациентлар Омега-3-ЛИК ни қабул қилиш даврида доимий шифокор кузатуви остида бўлишлари керак, зарурати туғилганида антикоагулянтнинг дозасига мувофиқ тузатиш киритиш керак. Жигар фаолиятининг бузилиши бўлган пациентларда жигар фаолиятини мунтазам мониторинги (АСТ ва АЛТ фаоллигини аниқлаш) керак. Эндоген гипертриглицеридемияда препарат даволовчи озиқланишга қўшимча сифатида, фақат агар парҳез чора-тадбирлари мувофиқ реакция учун етарли бўлмаганида қабул қилинади. Иккиламчи эндоген гипертриглицеридемияда (айниқса назорат қилиб бўлмайдиган диабетда) дори воситасини қўллаш тажрибаси чекланган. Жароҳатларда ва жарроҳлик операцияларида (қон кетиши вақтини ошиши хавфи туфайли), кекса ёшдаги пациентларга (70 ёшдан ошган), шунингдек 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Поливитамин мажмуалар ва А ва Д витаминларини сақловчи бошқа препаратлар билан бирга қўллаш тавсия қилинмайди. Дори воситасини қабул қилиш даврида суткалик рационда ўсимлик мойининг миқдорини 10-20 г гача камайтириш тавсия қилинади. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 200С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: ножўя таъсирларнинг кўринишлари ёки уларнинг яққоллигини кучайиши. Даволаш: симптоматик, препаратни бекор қилиш.

Рецепциз

Юмшоқ желатин капсулалар, 10 капсуладан контур-уяли ўрамда (блистерда), 5 блистердан қутида.

3 йил.