Мефлоцид™рецепт билан

Таркиби:

Ҳар бир қобиқ билан қопланган таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 500 мг левофлоксацин (левофлоксацин гемигидрати шаклида 512,46 мг) ёки 750 мг левофлоксацин (левофлоксацин гемигидрати шаклида 768,69 мг); ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (Авиcэл ПҲ 102), кросповидон, гидроксипропилметилцеллюлоза, натрий стеарилфумарати; оқ Опадрй ИИ-85Ф18422 (поливинил спирти, титан диоксиди, полиетиленгликол, талк).

Тасир этувчи модда(ХПН):

левофлоксацин (левофлохаcин)

Препаратнинг савдо номи:

Мефлоцид™

Фармакалогик гуруҳи:

антибактериал восита, фторхинолон.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқ, узунчоқ шаклли, плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

антибактериал восита, фторхинолон.

Левофлоксацин ичга қабул қилинганидан кейин тезда ва тўлиқ сўрилади. Ичга қабул қилинганидан кейин қон плазмасида максимал концентрацияга 1-2 соат ўтгач эришилади. Мутлақ биокираолишлиги тахминан 99% ни ташкил этади. Дозаларни бир марта ёки такрорий перорал ёки вена ичига юбориш тартибида фармакокинетикаси чизиқли ва олдиндан айтиш мумкин бўлади. Барқарор ҳолатига ҳар куни 500 мг ёки 750 мг қабул қилинганидан кейин 48 соат ўтгач эришилади. Овқатланиш билан бир вақтда 500 мг левофлоксацинни қабул қилиш максимал концентрацияга эришиш вақтини тахминан 1 соатга узайтиради ва қон плазмасида максимал концентрацияси таблеткалар қабул қилинганидан кейин 14% га, перорал эритма қабул қилинганидан кейин 25% га камаяди. Шу сабабли Мефлоцид™ қобиқ билан қопланган таблеткаларини овқатланишдан 1 соат олдин ёки овқатлангандан сўнг 2 соат ўтгач қабул қилиш тавсия этилади. Левофлоксацинни бир хил дозаларда перорал ва вена ичига юборилганида фармакокинетикаси ўхшаш ва қиёсланса бўлади, шу сабабли перорал ва вена ичига юбориш йўллари бир-бирини ўрнини босувчи бўлиши мумкин. Левофлоксацин плазмада ва сийдикда стереокимёвий жиҳатдан барқарор, метаболик равишда ўз энантиомерига айланмайди. Ичга қабул қилинганидан кейин қабул қилинган дозанинг 87% ўзгармаган ҳолда 48 соат давомида сийдик билан, 4% эса 72 соат давомида ахлат билан чиқарилади. Левофлоксацин жуда оз миқдорда метаболизмга учрайди ва асосан ўзгармаган ҳолда сийдик билан чиқарилади. Бир марталик ва такрорий дозаларда перорал ва вена ичига юборилганида ярим чиқарилиш даври тахминан 6-8 соат чегарасида бўлади.

Мефлоцид™ қобиқ билан қопланган таблеткалар катталарда левофлоксацинга сезгир микроорганизмлар чақирган қуйидаги инфекцияларда қўлланилади: Ўткир гайморитСурункали бронхитни зўрайишиКасалхонадан ташқаридаги пневмонияСийдик чиқарилиши тизимининг асоратланган инфекциялари, шу жумладан пиелонефритСурункали бактериал простатитТери ва юмшоқ тўқималар инфекцияларида қўлланади.

Мефлоцид™ қобиқ билан қопланган таблеткалари кунига 1 ёки 2 марта қўлланилади. Дозага инфекциянинг характери, оғирлик даражаси ва эҳтимол қилинаётган патогеннинг сезувчанлигига боғлиқ равишда тузатиш киритилади. Даволаш давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ. Мефлоцид™ қобиқ билан қопланган таблеткаларини чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан ичилади. Дозага тузатиш киритиш зарурати бўлганида таблеткани бўлишга йўл қўйилади. Таблеткаларни овқатланишдан 1 соат олдин ёки овқатлангандан кейин 2 соат ўтгач қабул қилиш мумкин. Мефлоцид™ қобиқ билан қопланган таблеткалари сўрилиши пасайишини олдини олиш учун темир тузлари, антацидлар ёки сукралфат қабул қилинишидан 2 соат олдин ёки қабул қилинганидан кейин 2 соат ўтгач таблеткаларни қабул қилиш лозим.

Юзага келиши тез-тезлиги: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000); тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаш мумкин эмас).

Левофлоксацинга ёки хинолонлар гуруҳидаги бошқа антибактериал воситаларга, шунингдек Мефлоцид™ қобиқ билан қопланган таблеткаларнинг таркибига кирувчи ёрдамчи моддаларга маълум юқори сезувчанликда. Тутқаноқда. Анамнезда фторхинолонлар гуруҳидаги антибактериал воситани қўллаш билан боғлиқ бўлган пайларни шикастланишида. Болалар ва ўсмирларда. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Антацидлар, сукралфат, темир тузлари, мултивитаминлар Гарчи бошқа хинолонларга нисбатан икки валентли катионлар билан комплекс ҳосил қилиш ҳолати кам бўлсада, Мефлоцид™ қобиқ билан қопланган таблеткаларни темир тузлари, сукралфат, металл катионларини (темир каби) ва рух сақловчи мултивитамин препаратлари, магний ва алюминийни сақлайдиган антацидлар билан бир вақтда қўллаш левофлоксацинни меъда-ичак йўлларида сўрилишига салбий таъсир кўрсатиши ҳамда кутилганидан кўра анча паст концентрацияларга олиб келиши мумкин. Ушбу моддаларни сақловчи препаратларни Мефлоцид™ қобиқ билан қопланган таблеткалар қабул қилинишидан 2 соат олдин ёки кейин қабул қилиш тавсия этилади. Теофиллин Левофлоксацинни теофиллин билан ўзаро таъсири ҳақида хабар берилмаган. Бошқа хинолонларни теофиллин билан қўлланилиши теофиллинни плазмадаги концентрациясини пасайишига, ярим чиқарилиш даврини узайишига ва беморлар гуруҳларида теофиллинни қўллаш билан боғлиқ ножўя ҳолатлар хавфи ошишига олиб келади. Шу сабабли левофлоксацин билан бир вақтда қўлланилганида теофиллин даражасини синчковлик билан назорат қилиш ва дозага тегишли тузатишлар киритишни амалга ошириш лозим. Теофиллин даражаси пасайганлиги ёки пасаймаганлигидан қатъий назар, ножўя таъсирлар, шу жумладан тиришишлар бўлиши мумкин. Варфарин Ўтказилган клиник тадқиқотларда левофлоксацин ва варфарин ўртасида ўзаро таъсир қайд этилмаган. Бироқ постмаркетинг тадқиқотларида левофлоксацин билан бир вақтда қўлланилганида варфарин таъсири кучайиши ҳоллари ҳақида хабар берилган. Бунда қон кетиши билан бирга протромбин вақтини ошиши кузатилган. Левофлоксацин ва варфарин бир вақтда қўлланилганида протромбин вақти, халқаро нормаллаштирилган нисбатлари (ХНН) ва бошқа тегишли коагуляция тестлари юзасидан синчковлик билан мониторинг олиб бориш зарур. Пациентлар қон кетиши эҳтимоли муносабати билан кузатув остида бўлишлари керак. Циклоспорин Левофлоксацин циклоспорин иштирокида қўлланилганида Cмах ва ке бир мунча пасаяди, Тмах ва т½ кўрсаткичлари алоҳида қўлланилишига нисбатан анча паст бўлади, аммо фарқлари клиник жиҳатдан сезиларли эмас. Шу сабабли на циклоспорин, на левофлоксацин дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқ. Дигоксин Ўтказилган тадқиқотларда левофлоксацин ва дигоксин ўртасида ўзаро таъсир кузатилмаган. Шу сабабли бир вақтда қўлланилганида на левофлоксацин, на дигоксин дозасига тузатиш киритиш зарурати йўқ. Пробенецид ва циметидин Ўтказилган клиник тадқиқотларда левофлоксацинни пробенецид ва циметидин билан қўлланилишида левофлоксацинни алоҳида қўлланилишига нисбатан сўрилиш тезлиги ва миқдорида ўзгаришлар бўлмаганида АУC ва Т1/2 кўрсаткичларини 27-38% ва 30% га ошиши, CЛ/Ф ва CЛ кўрсаткичларини 21-35% га пасайиши кузатилган. Гарчи ушбу ўзгаришлар статистик жиҳатдан аҳамиятли бўлсада, аммо пробенецид ва циметидин билан бир вақтда қўлланилганида левофлоксацин дозасига тузатиш киритиш учун етарлича эмас. НЯҚВ НЯҚВ ни хинолонлар, шу жумладан левофлоксацин билан бир вақтда қўлланилганида МНТ рағбатлантирилиши ва тиришишлар хавфи ошиши мумкин. Диабетга қарши воситалар Хинолонлар диабетга қарши воситалар билан бир вақтда қўлланилганида қонда глюкоза даражаларида ўзгаришлар, шу жумладан гипергликемия ва гипогликемия бўлиши мумкин, шу сабабли диабетга қарши воситалар ва левофлоксацинни бир вақтда қабул қилаётган беморларда қонда глюкоза даражасини синчковлик билан кузатиб бориш тавсия қилинади.

П.аэругиноса келтириб чиқарган нозокомиал инфекцияларда, эҳтимол, бошқа антибиотиклар билан мажмуада қўллаш талаб қилиниши мумкин. Агар даволаш даврида ёки ундан кейин оғир сурункали ва/ёки қон кетиши билан кечадиган диарея кузатилса, Cлостридиум диффиcиле билан боғлиқ сохтамембраноз энтероколит бўлиши мумкинлигини ёдда тутиш лозим. Бунга шубҳа қилинганида Мефлоцид™ қобиқ билан қопланган таблеткалар билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва зудлик билан тегишли самарани бир маромда ушлаб турувчи ва/ёки махсус даволашни бошлаш лозим. Бундай клиник ҳолатда ичак перисталтикасини сўндирувчи препаратларни қўллаш мумкин эмас. Фторхинолонлар гуруҳига мансуб антибактериал воситалар қўлланилганида кам ҳолларда тендинит юзага келиши эҳтимоли мавжуд, у айрим ҳолларда ахилл пайини узилишига олиб келиши мумкин. Ушбу нохуш ҳолат даволаш бошланганидан кейин 48 соат ўтгач юзага келиши ва билатерал бўлиши мумкин. Тендинит ва пай узилиши хавфи кекса ёшдаги ва кортикостероидларни қабул қилаётган беморларда ошиб боради, шу сабабли Мефлоцид™ қобиқ билан қопланган таблеткалар қўлланилганида бундай пациентларда кузатув олиб бориш зарур. Тендинитга шубҳа қилинганида Мефлоцид™ қобиқ билан қопланган таблеткалар билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва тегишли даволашни бошлаш (яъни шикастланган пайнинг тинч ҳолатда бўлишини таъминлаш) лозим. Бошқа фторхинолонлар каби Мефлоцид™ ни тиришишларга мойил бўлган, илгари бош мия шикастланиши бўлган пациентларда фенбуфен каби тиришишларга мойилликни пасайтирувчи препаратлар ёки унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши воситалар ёки теофиллин билан бир вақтда эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа етишмовчилиги бўлган пациентларда қўлланилганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим, чунки мазкур беморлар гуруҳида хинолонлар гуруҳидаги антибактериал воситалар қўлланилганида гемолитик реакциялар ҳақида хабар берилган. Буйрак етишмовчилигида Мефлоцид™ қобиқ билан қопланган таблеткалар дозасига креатинин клиренсини ҳисобга олган ҳолда тузатиш киритилади. Левофлоксацин қўлланилганида фотосенсибилизация жуда кам ҳолда кузатилишига қарамай, пациентларга кучли қуёш нурланиши ёки солярийда бўлиши каби сунъий ултрабинафша нурланиши таъсирида бўлиш тавсия этилмайди. Мефлоцид™ қобиқ билан қопланган таблеткалар билан даволашда кузатиладиган айрим ножўя таъсирлар диққат-эътиборни жамлаш ва жавоб реакцияси қобилиятини ёмонлаштириши мумкинлиги муносабати билан бу айниқса транспорт воситаларини бошқаришда ва техника воситалари билан ишлашда маълум бир хавфни туғдириши мумкин. Бошқа хинолонларни қўллашдаги каби қонда глюкоза даражасини бузилишлари, шу жумладан перорал гипогликемик воситаларни (глибурид/глибенкламидни) ёки инсулинни бир вақтда қабул қилаётган қандли диабети бўлган пациентларда симптоматик гипер- ёки гипогликемия ҳақида хабар берилган. Ушбу беморларда қонда глюкоза даражасини диққат билан кузатиб бориш лозим. Мефлоцид™ қобиқ билан қопланган таблеткалар билан даволанаётган беморда гипогликемик реакция юзага келганида даволашни дарҳол тўхтатиш ва тегишли даволашни амалга ошириш лозим. Хинолонлар, шу жумладан левофлоксацин қўлланилганида жиддий, ва гоҳида фатал ўта юқори сезувчанлик реакциялари ва/ёки анафилактик шок ҳақида хабар берилган. Бундай турдаги реакциялар кўпинча биринчи доза қабул қилинганидан кейин пайдо бўлади. Айрим реакциялар юрак-қон томир коллапси, гипотензия/шок, тиришишлар, ҳушдан кетиш, тери ачишиши, ангионевротик шок, ҳансираш, эшакеми, қичишиш ва бошқа жиддий тери реакциялари билан бир вақтда кузатилади. Биринчи тери тошмаси ёки бошқа бирон-бир юқори сезувчанлик симптомларида левофлоксацин билан даволашни дарҳол тўхтатиш лозим. Жиддий ўткир юқори сезувчанлик реакцияларида эпинефринни, шунингдек кислород, вена ичига юбориладиган суюқликлар, антигистамин воситалари, кортикостероидлар, прессор аминларни қўллаш ва бошқа реанимация тадбирларини ўтказиш, шу жумладан нафас йўлларининг ўтувчанлигини таъминлаш талаб қилиниши мумкин. Бошқа антибиотиклар билан даволашдаги каби левофлоксацинни, айниқса узоқ муддат давомида қўлланилиши резистент микроорганизмларнинг кўпайишига олиб келиши мумкин, шу сабабли такрорий даволашда пациентнинг ҳолати ҳисобга олинади. Даволаш вақтида суперинфекция пайдо бўлганида тегишли чоралар кўрилиши керак. Левофлоксацин ҚТ интервали узайиши синдроми ёки Торсадес де Поинтес га сабаб бўлиши мумкин, шу сабабли туғма ҚТ интервали узайиши ёки Торсадес де Поинтес ташҳиси аниқланган ёки эҳтимол қилинган ҳолларда пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Ҳомиладорлик Етарлича тадқиқотлар мавжуд бўлмаганлиги туфайли ҳомиладор аёлларда қўллаш мумкин эмас. Лактация Адекват ва яхши назоратланган тадқиқотлар мавжуд бўлмаганлиги туфайли эмизикли аёлларда қўллаш мумкин эмас.

Препарат дозасини ўткир ошириб юборилишининг кутиладиган симптомлари марказий нерв тизими даражасида онгнинг хиралашиши, бош айланиши, онгнинг бузилиши, тутқаноқ хуружлари кўринишида, меъда-ичак йўллари томонидан эса кўнгил айниши ва меъда шиллиқ қаватининг эрозияси кўринишида намоён бўлади. Левофлоксацинни супра-терапевтик дозалари билан ўтказилган клиник-фармакологик тадқиқотларда ҚТ интервалини узайиши аниқланган. Дозани ошириб юборилганида беморни синчковлик билан кузатиш ва симптоматик даволашни амалга ошириш лозим. Дозани ўткир ошириб юборилганида меъдани ювиш ҳақида ўйлаб кўриш лозим. Меъданинг шиллиқ қаватини ҳимоя қилиш учун антацидларни эҳтимол қўллаш керак бўлади. Левофлоксацин гемодиализ, перитонеал диализ ва мунтазам амбулатория перитонеал диализи воситасида организмдан чиқарилмайди. Махсус антидоти йўқ.

Рецепт бўйича берилади

Мефлоцид™ қобиқ билан қопланган 500 мг ли таблеткалар. 7 таблетка блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган. Мефлоцид™ қобиқ билан қопланган 750 мг ли таблеткалар. 7 таблетка блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган.

3 йил.