Медаминрецепт билан

Таркиби:

фаол модда: медамин (карбендацим) – 100 мг; ёрдамчи моддалар: сут қанди, картошка крахмали, стеарин кислотаси.

Тасир этувчи модда(ХПН):

медамин (2-метоксикарбониламинобензимидазол)

Препаратнинг савдо номи:

Медамин

Фармакалогик гуруҳи:

Антигелминт восита.

Дори шакли:

таблеткалар

оқ рангли ёки оқ сарғиш ёки қизғиш тусли бўлган таблеткалар.

Антигелминт восита.

Қўлланганда меъда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди ва ахлат орқали ўзгармаган ҳолда чиқарилади.

Препарат аскаридалар (аскаридоз), анкилостомидлар (анкилостомидоз), острицалар (энтеробиоз), трихоцефалёз, стронгилоидозлар чақирган ичак нематодозаларини даволаш учун қўлланади.

Катталар ва болаларга овқатдан кейин, суткада тана массасининг 10 мг/кг нисбатида ичга қабул қилиш учун буюрилади. Даволаш курси энтеробиозда бир кун ва бошқа нематодозаларда уч кун. Таблеткалар чайналади ва озгина миқдордаги сув билан ичилади. Препарат қабул қилингандан кейин сурги воситаси буюрилмайди. Махсус парҳез талаб этилмайди. Тана вазнига кўра қуйидаги дозалар буюрилади: Беморнинг танавазни (кг)Суткада таблеткаларсони           Суткадаги миқдори (мг)10110020220030330040440050550060 ва юқори6600

Кўнгил айниши, кучсиз ҳолсизлик, терида қичишиш ва тошма кўринишидаги аллергик ҳолатлар бўлиши мумкин. Одатда, ножўя реакциялари суст сезилади ва махсус даволашни талаб қилмайди. Аллергик ҳолатлар юз берганда препаратни қўллаш тўхтатилади. Юқори интенсив инвазияда, кам ҳолларда аскаридаларни ретроград миграцияси кузатилиши мумкин.

Жигар функциясининг яққол бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация (эмизиш), препаратни шахсий ўзлаштираолмаслик, медаминга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Узоқ муддат қўлланганда периферик қон манзарасини, жигар функциясини назорат қилиш лозим. Медамин қабул қилингандан кейин бир сутка давомида алкогол истеъмол қилишга йўл қўймаслик керак. Медамин қабул қилингандан кейин сурги воситаси қўлланилмасин. Даволаш тугагандан кейин  анал соҳасидан олинган суртмалар ва ахлатни вақти-вақти билан текшириш зарур (охирги етти кун давомида гелминтлар ёки уларнинг тухумлари йўқ бўлганда даволаш самарали ҳисобланади). Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач  ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича Улашиш: 6 311 Виеwс

100 мг дан таблеткалар 10 донадан контур уясиз, контур уяли ўрамда.

3 йил.