Мебендазол Срецепт билан

Таркиби:

фаол модда: мебендазол – 100 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, талк, калций стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Мебендазол

Препаратнинг савдо номи:

Мебендазол-С

Дори шакли:

таблеткалар

оқ ёки деярли оқ рангли, енгил ўзига хос ҳидли таблеткалар.

R02SA01

Меда-ичак йўлларидан деярли сўрилмайди. Плазма оқсиллари билан боғланиши 90% ни ташкил қилади. Аъзоларда нотекис тақсимланади, ёғ тўқимаси, жигар, гелминтларнинг личинкаларида тўпланади. Жигарда 2-аминоҳосиласигача метаболизмга учрайди. Т1/2 – 2,5-5,5 соат. 90% дан кўпроғи ўзгармаган ҳолда аҳлат билан чиқарилади. Сўрилган қисми (5-10%) буйраклар орқали чиқарилади.

Eнтеробиоз, аскаридоз, анкилостомидоз, стронгилоидоз, трихоцефалез, трихинеллез, тениоз, эхинококкоз, аралаш гелминтозларда қўлланади.

Катталар ва 10 ёшдан ошган болаларга энтериобиозда – 100 мг дозада бир марта. 2 ёшдан 10 ёшгача бўлган болаларга – 25-50 мг дозада бир марта. Такрорий инвазияни юқори хавфи ҳолида, қабул 2-4 хафтадан кейин худди шу дозада такрорланади. Оиланинг барча аъзоларини даволашни бир вақтда ўтказиш тавсия қилинади. Аскаридоз, трихоцефалез, анкилостомидоз, тениоз, стронгилоидоз ва аралаш гелминтозларда – 100 мг дан эрталаб ва кечқурун 3 кун давомида. Трихинеллезда – 200–400 мг дан кунига 3 марта 3 кун давомида, 4-нчидан 10-нчи куни – 400-500 мг дан кунига 3 марта. Эхинококкозда – 500 мг дан биринчи 3 кун, сўнгра шу дозада кунига 3 марта кейинги 3 кун. Кейинчалик суткада 25-30 мг/кг дозада 3-4 қабулда қўлланади.

Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кам ҳолларда – кўнгил айниши, қорин оғриқлари; юқори дозаларда узоқ муддат давомида қўлланганида қусиш, диарея, қон зардобида жигар трансаминазаларининг фаоллигини транзитор ошиши мумкин. Марказий нерв тизими томонидан: кам ҳолларда – бош айланиши; юқори дозаларда узоқ муддат давомида қўлланганида – бош оғриғи. Қон яратиш тизими томонидан: юқори дозаларда узоқ муддат давомида қўлланганида – лейкопения, анемия, эозинофилия кузатилиши мумкин. Сийдик-чиқариш тизими томонидан: юқори дозаларда узоқ муддат давомида қўлланганида – гематурия, цилиндрурия. Бошқалар: юқори дозаларда узоқ муддат давомида қўлланганида – аллергик реакциялар.

Жигар фаолиятини яққол бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация (эмизиш), 2 ёшгача бўлган болалар, мебендазолга юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Мебендазол қандли диабети бўлган беморларда инсулинга эҳтиёжни пасайтиради. Мебендазолни липофил моддалар билан бирга буюришдан сақланиш керак. Бир вақтда буюрилганида қонда мебендазолнинг концентрациясини циметидан ошириши, карбамазепин ва метаболизмнинг бошқа индукторлари – пасайтириши мумкин.

Узоқ муддат қабул қилинганида периферик қон манзарасини, жигар ва буйрак фаолиятини назорат қилиш керак. Қабул қилгандан кейин бир сутка давомида этанол, ёғли овқат истеъмол қилиш ман этилади; сурги препаратларини қабул қилиш тавсия этилмайди. Даволаш тугаганидан кейин анал соҳаси ва аҳлат мазокларини вақти-вақти билан текшириш шарт: кейинги 7 кун давомида гелминтлар ёки уларнинг тухумлари бўлмаса, даволаш самарали деб ҳисобланади.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: абдоминал оғриқлар, кўнгил айниши, қусиш, диарея. Юқори дозаларда узоқ муддат давомида қўлланганида: жигар фаолиятини қайтувчан бузилишлари, гепатит, нейтропения. Даволаш: специфик антидоти йўқ. 100 мл сувга 20 мг ҳисобида калий перманганатининг сувдаги эритмаси билан меъдани ювишни ўтказиш тавсия қилинади. Фаоллаштирилган кўмирни қўллаш мумкин.

Рецепт бўйича

6, 10, 20 таблеткадан поливинилхлоридли плёнка ёки алюмин фолгали контур-уяли ўрамда.

2 йил.