Мебендазолрецепт билан

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди:

Тасир этувчи модда(ХПН):

мебендазол (мебендазоле)

Препаратнинг савдо номи:

Мебендазол

Фармакалогик гуруҳи:

антигелминт восита.

Дори шакли:

таблеткалар

думалоқ шаклли, икки томони қавариқ, оқ рангли ёки деярли оқ рангли, бир томонида рискали таблеткалар

антигелминт восита.

R02SA01

Ичга қабул қилинганидан кейин мебендазол кам сўрилади. Юқори бирламчи метаболизми туфайли паст биокираолишликка ва жуда паст эрувчанликка эга. Унинг кўп бўлмаган қисми қонга тушиб, 90% га плазма оқсиллари билан боғланади ва жигарда метаболизмга учрайди. Деярли тўлиқ аҳлат билан чиқарилади.

Eнтеробиоз, аскаридоз, трихостронгилидоз, трихуриаз, трихинеллез, тениоз, аралаш гелминтозларда қўлланади.

Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга энтеробиозда – 100 мг дозада бир марта. Такрорий инвазиянинг юқори эҳтимоли ҳолида, қабул қилиш шу дозада 2-3 ҳафта ўтгач такрорланади. Оиланинг барча аъзоларини бир вақтда даволаш тавсия қилинади. Катталар ва 2 ёшдан ошган болаларга аскаридозда, анкилостомидозда, трихуриазда, аралаш гелминтларда – 100 мг дан эрталаб ва кечқурун 3 кун давомида ёки 500 мг бир марта.

Кам ҳолларда – кўнгил айниши, қорин оғриғи. Юқори дозаларда узоқ вақт давомида қўлланганида қусиш, диарея, бош оғриғи, аллергик реакциялар, холсизлик, қон зардобида жигар трансаминазаларининг концентрациясини транзитор ошиши, лейкопения, нейтропения, анемия, эозинофилия, сочларни тўкилиши, гематурия, цилиндрурия.

Жигар фаолиятининг яққол бузилишлари.Мебендазолга юқори сезувчанлик.Ҳомиладорлик, эмизиш даврида.2 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Циметидин билан бир вақтда буюриш мебендазолнинг самарасини кучайишига, карбамазепин ва фенитоин билан эса – пасайишига олиб келиши мумкин.

Такрорий инфекцияланиш ёки касалликни юқтиришдан сақланиш учун даволаниш вақтида шахсий гигиенага риоя қилиш, шунингдек оиланинг барча аъзоларини бир вақтда даволашни ўтказиш керак. Узоқ муддатли қўллашда периферик қон манзарасини, жигар ва буйракларнинг фаолиятини назорат қилиш керак. Мебендазол қандли диабети бўлган пациентларда инсулинга талабни пасайтиради. Мебендазолни липофил моддалар билан бир вақтда қўллашдан сақланиш керак. Мебендазол қўлланганида парҳезга риоя қилиш талаб қилинмайди. Мебендазол қабул қилинганидан кейин бир сутка давомида алкогол истеъмол қилишга йўл қўйилмасин. Мебендазол қабул қилинганидан кейин сурги қабул қилинмасин. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Оригинал ўрамда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлаш керак.

Симптомлари: қорин бўшлиғида спазмлар, кўнгил айниши, қусиш, диарея. Даволаш: перманганат калий (20 мг/100мл) билан меъдани ювишни ўтказиш. Фаоллантирилган кўмир қабул қилиш мумкин. Специфик антидоти мавжуд эмас.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан контур уяли ўрамда 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

3 йил.