МайХепрецепт билан

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: софосбувира – 400 мг; ёрдамчи моддалар: маннитол, микрокристалл целлюлоза (Авиcэл 101), натрий кроскармеллоза, коллоид кремний диоксиди, магний стеарати; қобиғининг таркиби: тўқ сариқ Опадрай ИИ 85Ф 530025 (қисман гидролизланган поливинил спирти, титан диоксиди, талк, макрогол, темир (ИИ)-оксиди, темир (ИИИ)-оксиди, темир (ИИ-ИИИ) оксиди, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

софосбувир

Препаратнинг савдо номи:

МайХеп

Фармакалогик гуруҳи:

вирусларга қарши препаратлар.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

овал, икки томонлама қавариқ, бир томонида “СФ400”, бошқа томонида “М” гравировкаси бўлган, шафтоли рангли плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

вирусларга қарши препаратлар.

A05VA

Сўрилиши Софосбувир ва асосий қонда айланиб юрувчи метаболити ГС-331007 нинг фармакокинетик хусусиятлари соғлом катта иштирокчиларда, шунингдек С гепатити билан хасталанган иштирокчиларда баҳоланган. Софосбувир перорал қўлланганидан кейин Софосбувирни сўрилиши юз берди, унда плазмадаги чўққи концентрацияси дозадан қатъий назар, доза қабул қилинганидан сўнг  0,5–2 соат ўтгач кузатилди. ГС-331007 нинг плазмадаги чўққи концентрацияси доза қабул қилинганидан сўнг 2–4 соат ўтгач кузатилди. 1-6 генотипли ВГС билан инфекцияланган ва рибавиринни (ПEГ қўшилган интерферон билан ёки усиз) мажмуавий равишда қабул қилган иштиокчилар ўртасида ўтказилган популяцион фармакокинетик таҳлилга биноан, эгри чизиқ остидаги майдон АУC0-24 нинг ўртача геометрик қиймати мувозанат ҳолатида мувофиқ равишда Софосбувир учун 969 нг·соат/мл ни (Н=838) ва ГС-331007 учун 6790 нг·соат/мл ни (Н=1695) ташкил қилди. Фақат Софосбувир қабул қилган соғлом иштирокчилар (Н=272) га нисбатан, ВГС билан инфекцияланган иштирокчиларда Софосбувирнинг АУC0-24 кўрсаткичи тахминан 60% юқори бўлган, ГС-331007 нинг АУC0-24 кўрсаткичи эса мувофиқ равишда 39% на паст бўлган. Софосбувир ва ГС-331007 нинг эгри чизиғи остидаги майдони 200 мг дан 1200 мг гача бўлган дозалар диапозонида дозаларга деярли пропорционал бўлган. Овқатнинг таъсири Оч қоринга қабул қилишга нисбатан, Софосбувирнинг бир дозасини ёғларга бой стандарт овқат билан қабул қилиш, Софосбувирнинг Cмакс ёки АУC0-беск кўрсаткичларига аҳамиятли таъсир кўрсатмаган. Ёғларга бой овқатни қабул қилишда ГС-331007 га таъсири ўзгармаган. Шундай қилиб, Софосбувир овақт қабул қилишдан қатъий назар буюрилиши мумкин. Тақсимланиши Софосбувир одам плазмаси оқсиллари билан тахминан 61-65% га боғланган ва бу боғланиш 1 мкг/мл дан 20 мкг/мл гача диапазондаги препаратнинг концентрациясига боғлиқ эмас. ГС-331007 одам плазмаси оқсиллари билан минимал боғланади. Соғлом иштирокчилар томонидан [14C]-софосбувирнинг 400 мг ли бир марталик дозаси қабул қилингандан кейин қон ва плазмадаги 14C-радиоактивликнинг нисбати тахминан 0,7 ни ташкил қилди. Метаболизми Софосбувир жигарда фаол метаболизмга учрайди, шундан сўнг нуклеозидларга ўхшаш фармакологик фаол метаболит – ГС-461203 трифосфати ҳосил бўлади. Метаболик фаоллашув йўли, одамдаги А катепсини (CатА) ёки карбоксилестераза 1(CЭС1) томонидан катализланувчи карбон кислоталари эфирининг молекулаларини кетма-кет гидролизини ва гистидинли уч валентли нуклеотидни боғловчи оқсил 1 (ҲИНТ1) ёрдамида фосфорамидатни парчаланишини ўз ичига олади, ундан сўнг пиримидин нуклеотидларининг биосинтези йўлида фосфорланиш юз беради. Дефосфорланиш (фосфор гуруҳини йўқотилиши) самарали қайта фосфорланишга учрамайдиган ва лаборатор шароитларда ВГC га қарши йўналган фаоллик билан характерланмайдиган нуклеозидли метаболит ГС-331007 ни ҳосил бўлишига олиб келади. 400 мг ли [14C]-софосбувирнинг бир марталик дозаси қабул қилингандан кейин, препаратнинг ҳосилаларини тизимли таъсири софосбувир ва ГС-331007 учун мувофиқ равишда тахминан 4% ва > 90% га (софосбувир ва унинг метаболитларининг молекуляр вазни ёрдамида мувофиқлаштирилган эгри чизиқ остидаги майдонининг йиғиндиси) тўғри келди. Элиминацияси 400 мг ли [14C]-софосбувирнинг бир марталик дозаси перорал қабул қилинганидан кейин дозани ўртача умумий чиқарилиш даражаси 92% дан ошган; тахминан 80%, 14% ва 2,5% мувофиқ равишда сийдик, аҳлат ва чиқарилаётган ҳаво билан чиқарилган. Сийдик билан чиқарилган софосбувирнинг дозасини катта қисмини ГС-331007 ташкил этди (78%), айни пайтда 3,5% софосбувир кўринишида чиқарилган. Бу маълумотлар, ГС-331007 нинг асосий чиқарилиш йўли буйрак орқали чиқарилиши эканини кўрсатади. Софосбувир ва ГС-331007 нинг ўртача якуний ярим чиқарилиш даври мувофиқ равишда 0,4 ва 27 соатни ташкил қилди.

Софосбувир таблеткаларда препарати – бу С гепатити вируси (ВГC) га нуклеотидларига аналогик НС5Б-полимераза ингибитори бўлиб, сурункали С гепатити (ССГ) ифекциясини даволашда мажмуавий антивирус даволаш схемасининг таркибий қисми сифатида қўлланилади. Софосбувир таблеткаларда препаратининг самарадорлиги 1, 2, 3 ёки 4 генотипли ВГC билан инфекцияланган, шу жумладан Милан таснифи мезонларига жавоб берувчи гепатохужайрали карцинома билан хасталанган (жигарни кўчириб ўтказилишини кутаётган), шунингдек ВГC/ОИТВ-1 билан инфекцияланган пациентларда аниқланган. Софосбувир таблеткаларда препарати билан даволашни бошлаб туриб, қуйидагиларни эътиборга олиш лозим: ССГ ни даволаш учун Софосбувир таблеткаларда препарати билан монотерапия тавсия этилмайди. Даволашнинг схемаси ва давомийлиги хам вирус генотипига, хам пациентлар гуруҳига боғлиқ.Даволашнинг самарадорлиги хужайин ва вируснинг дастлабки омилларига боғлиқ.

Софосбувир таблеткаларда препаратининг тавсия қилинган дозаси – 400 мг ли бир таблетка перорал кунига бир марта овқат вақтида ёки овқатдан алоҳида буюрилади. ССГ ни даволаш учун Софосбувир таблеткаларда препаратини рибавирин ёки пегинтерферон-алфа/рибавирин билан бирга қўллаш керак. Софосбувир таблеткаларда препарати билан мажмуавий даволашнинг тавсия қилиган схемаси ва давомийлиги 3-жадвалда келтирилган.

Софосбувир таблеткаларда препаратини рибавирин билан ёки пегинтерферон-алфа/рибавирин билан бирга буюриш керак. Рибавиринни ёки пегинтерферон-алфа/рибавиринни қўлланиши билан боғлиқ нохуш реакцияларнинг таърифи юзасидан уларни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаларига қаранг. Клиник синовлар анча ўзгарувчан шароитларда ўтказилаётгани туфайли, дори воситасининг клиник синовлари вақтида кузатиладиган нохуш реакцияларнинг тез-тезлигини, бошқа дори воситасининг клиник синовлари вақтидаги тез-тезлиги билан қиёслаб бўлмайди ва амалиётда кузатиладиган тез-тезликка мос келмаслиги мумкин. Софосбувирнинг хавфсизлигини баҳолаш 12 ҳафта давомида софосбувир + рибавирин билан мажмуавий даволаш қабул қилган 650 нафар иштирокчи, 16 ҳафта давомида софосбувир + рибавирин билан мажмуавий даволаш қабул қилган 98 нафар иштирокчи, 24 ҳафта давомида софосбувир + рибавирин билан мажмуавий даволаш қабул қилган 250 нафар иштирокчи, 12 ҳафта давомида софосбувир + пегинтерферон-алфа + рибавирин билан мажмуавий даволаш қабул қилган 327 нафар иштирокчи, 24 ҳафта давомида пегинтерферон-алфа + рибавирин билан мажмуавий даволаш қабул қилган 243 нафар иштирокчи ва 12 ҳафта давомида плацебо қабул қилган 71 нафар иштирокчи қатнашган клиник тадқиқотларнинг 3 фазасини умумлаштирилган маълумотларига (ҳам назорат қилинган шароитларда, ҳам назорат қилинмаган шароитлардаги натижалар) асосланган. Нохуш самаралар туфайли даволашни умрбод бекор қилган иштирокчиларнинг пропорционал улуши, плацебо қабул қилган иштирокчилар учун 4% ни, 12 ҳафта давомида софосбувир + рибавирин қабул қилган иштирокчилар учун 1% ни, 24 ҳафта давомида софосбувир + рибавирин қабул қилган иштирокчилар учун < 1% ни, 24 ҳафта давомида пегинтерферон-алфа + рибавирин қабул қилган иштирокчилар учун 11% ни ва 12 ҳафта давомида софосбувир + пегинтерферон-алфа + рибавирин қабул қилган иштирокчилар учун 2% ни ташкил қилган. Даволаш бошлангандан кейин юз берган ва клиник синов иштирокчиларининг ≥ 15% да кузатилган нохуш ҳолатлар 5-жадвалда кўрсатилган. Софосбувир + рибавирин мажмуавий даволаш учун энг кенг тарқалган нохуш ҳолатлар (≥ 20%) толиқиш ва бош оғриғи бўлган. Софосбувир + пегинтерферон-алфа + рибавирин мажмуавий даволаш учун энг кенг тарқалган нохуш ҳолатлар (≥ 20%) толиқиш, бош оғриғи, кўнгил айниши, уйқусизлик ва анемия бўлган.

Софосбувирни рибавирин билан ёки пегинтерферон-алфа/рибавирин билан бирга қўлланганда, бу моддаларга тарқалган қарши кўрсатмалар мажмуавий даволашга хам тааллуқлидир. Пегинтерферон-алфа ва рибавиринни қўллаш мукин бўлмаган ҳолатлар – уларни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаларига қаранг. Софосбувир таблеткаларда препаратини пегинтерферон-алфа/рибавирин билан бирга мажмуавий даволаш ҳомиладор аёлларда ёки ҳомиладор бўлиши мумкин бўлган аёлларда, шунингдек ҳомиладор шериклари бўлган эркакларда, рибавирин билан боғлиқ ҳомилани туғма ривожланиш нуқсонларини ривожланиши ва ҳомилани нобуд бўлиши хавфини ҳисобга олиб, қўллаш мумкин эмас.

Софосбувир таблеткаларда перорал қабул қилингандан кейин софосбувир, препаратнинг ҳосилалари тизимли таъсирининг 90% дан ортиғини таъминловчи асосий айланиб юрувчи метаболит – ГС-331007 га тез айланади, айни пайтда дастлабки софосбувир препаратнинг ҳосилалари таъсирининг тахминан 4% ни таъминлайди. Клиник-фармакологик тадқиқотларда фармакокинетик таҳлиллар мақсадида ҳам софосбувирнинг, ҳам ГС-331007 нинг мониторинги ўтказилган. Софосбувир дори воситасини ташувчиси П-гликопротеин ва сут бези ракининг резистентлиги оқсилининг субстратидир, айни пайтда ГС-331007 эса ундай эмас. Ичакда П-гликопротеиннинг кучли стимуляторлари бўлган дори воситалари (масалан, рифампин ёки далачой), софосбувирнинг плазмадаги концентрациясини пасайтириши мумкин, бу Софосбувирнинг терапевтик самарасини пасайишига олиб келади ва шунинг учун уларни Софосбувир билан бирга қўллаб бўлмайди. Софосбувирни П-гликопротеин ва/ёки сут бези ракининг резистентлиги оқсилини ингибиция қилувчи дори воситалари мажмуада буюрилиши, плазмада ГС-331007 нинг концентрациясини оширмай, софосбувирнинг концентрациясини мувофиқ равишда ошириши мумкин. Софосбувир П-гликопротеин ва/ёки сут бези ракининг резистентлиги оқсилининг ингибиторлари билан мажмуада буюрилиши мумкин. Софосбувир ва ГС-331007 П-гликопротеин ва сут бези ракининг резистентлиги оқсилининг ингибитори эмас ва шунинг учун Софосбувир ва ГС-331007 таъсирида бу ташувчиларнинг субстратлари бўлган дори воситаларининг таъсирини ошиши кузатилмайди.

Ҳомиладорликда хавфсизлик тоифаси Х: рибавирин ёки пегинтерферон-алфа/рибавирин билан бирга қўлланиши Бу мажмуани қабул қилиш вақтида пациенткаларда ва эркак жинсига мансуб пациентларнинг шерикларида ҳомиладорликдан сақланиш мақсадида махсус эҳтиёткорлик чораларига амал қилиш лозим. Репродуктив ёшдаги аёллар ва уларнинг эркак жинсига мансуб шериклари рибавирин билан даволаниш вақтида ва даволаниш тугаганидан кейин камида 6 ой давомида самарали контрацепциянинг иккита шаклини қўлламасдан рибавиринни қабул қилмасликлари лозим. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларнинг маълумотлари Рибавириннинг таъсирига дучор бўлган барча турдаги ҳайвонларда сезиларли тератоген ва/ёки эмбриоцид самаралар намоён бўлган; шунинг учун рибавиринни ҳомиладор аёлларда ва уларнинг эркак жинсига мансуб шерикларида қўллаш мумкин эмас. Интерферонлар ҳайвонларга абортив таъсир кўрсатади, ва шу боисдан улар одамга нисбатан хам абортив потенциалга эгалигини тахмин қилиш керак. Ҳомиладорликда хавфсизлик тоифаси Б: Софосбувир таблеткаларда Софосбувирни ҳомиладор аёлларга таъсири юзасидан аниқ ва қатъий назорат қилинган тадқиқотлар мавжуд эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларнинг маълумотлари Максимал синалган дозаларда каламушлар ва қуёнларда ҳомилани ривожланишига таъсири кузатилмаган. Каламушлар ва қуёнларда қонда айланиб юрган асосий метаболит ГС-331007 нинг эгри чизиқ остидаги таъсири,  одамлар учун тавсия этилган клиник дозасидан мувофиқ равишда 5 баробардан 10 баробаргача ва 12 баробардан 28 баробаргача юқори дозада ҳомилани етилиши давомида ошиб борган.

Ҳомиладорликда хавфсизлик тоифаси Х: рибавирин ёки пегинтерферон-алфа/рибавирин билан бирга қўлланиши Бу мажмуани қабул қилиш вақтида пациенткаларда ва эркак жинсига мансуб пациентларнинг шерикларида ҳомиладорликдан сақланиш мақсадида махсус эҳтиёткорлик чораларига амал қилиш лозим. Репродуктив ёшдаги аёллар ва уларнинг эркак жинсига мансуб шериклари рибавирин билан даволаниш вақтида ва даволаниш тугаганидан кейин камида 6 ой давомида самарали контрацепциянинг иккита шаклини қўлламасдан рибавиринни қабул қилмасликлари лозим. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларнинг маълумотлари Рибавириннинг таъсирига дучор бўлган барча турдаги ҳайвонларда сезиларли тератоген ва/ёки эмбриоцид самаралар намоён бўлган; шунинг учун рибавиринни ҳомиладор аёлларда ва уларнинг эркак жинсига мансуб шерикларида қўллаш мумкин эмас. Интерферонлар ҳайвонларга абортив таъсир кўрсатади, ва шу боисдан улар одамга нисбатан хам абортив потенциалга эгалигини тахмин қилиш керак. Ҳомиладорликда хавфсизлик тоифаси Б: Софосбувир таблеткаларда Софосбувирни ҳомиладор аёлларга таъсири юзасидан аниқ ва қатъий назорат қилинган тадқиқотлар мавжуд эмас. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотларнинг маълумотлари Максимал синалган дозаларда каламушлар ва қуёнларда ҳомилани ривожланишига таъсири кузатилмаган. Каламушлар ва қуёнларда қонда айланиб юрган асосий метаболит ГС-331007 нинг эгри чизиқ остидаги таъсири,  одамлар учун тавсия этилган клиник дозасидан мувофиқ равишда 5 баробардан 10 баробаргача ва 12 баробардан 28 баробаргача юқори дозада ҳомилани етилиши давомида ошиб борган.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратд0а сақлансин. Оригинал ўрамида сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Софосбувирнинг максимал хужжатлаштирилган дозаси исновларнинг соғлом иштирокчиларига берилган бир марталик 1200 мг ли юқори терапевтик дозаси бўлган. Бу синов вақтида дозанинг бу даражасида нохуш самаралар кузатилмаган, нохуш кўринишларнинг тез-тезлиги ва оғирлиги эса, плацебо ва 400 мг софосбувир қабул қилган гуруҳлар бўйича қайд этилган ҳолатларга ўхшаш бўлган. Юқорироқ дозаларнинг таъсири тўғрисидаги маълумотлар йўқ. Софосбувир таблеткаларда препаратининг дозасини ошириб юборилишини даволаш учун конкрет антидотлар мавжуд эмас. Доза ошириб юборилган ҳолларда токсик ҳолатларнинг белгилари юзасидан пациентни текшириш керак. Софосбувирнинг дозасини ошириб юборилишини даволаш ҳаёт фаолиятининг асосий кўрсаткичларини назоратини, шунингдек пациентнинг клиник ҳолатини кузатишни ўз ичига олган умумий тутиб турувчи чоралардан иборатдир. 4 соатлик гемодиализ сеанси натижасида буюрилган дозанинг 18% чиқарилган.

Рецепт бўйича

Плёнка қобиқ билан қопланган таблетка 400 мг. 28 таблеткадан юқори зичликдаги полиетилен контейнерга жойланган. 1 контейнердан давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномалари билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.