Мастодинонрецепт билан

Таркиби:

1 таблетка  қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: Агнус cастус Ø (Авраам дарахти)                                                  162 мг Cаулопҳйллум тҳалиcтроидес Д4 (василисткали Стеблелист)         81,0 мг Cйcламен Д4 (Алп бинафшаси)                                                     81,0 мг Игнатиа Д6 (Кучала игнация дарахти)                                           81,0 мг Ирис Д2 (турли хил рангли Гулсапсар)                                          162,0 мг Лилиум тигринум Д3 (йўл-йўл Лилия)                                              81,0 мг Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, картошка крахмали, магний стеарати.

Препаратнинг савдо номи:

Мастодинон

Фармакалогик гуруҳи:

Гинекологик касалликларни даволаш учун бошқа препаратлар

Дори шакли:

гомеопатик таблеткалар

Думалоқ шаклли, ясси юзали, оч жигарранг рангли таблеткалар, бироз пигментацияга йўл қўйилади.

Гинекологик касалликларни даволаш учун бошқа препаратлар

Таърифланмаган.

Қуйидаги ҳолатларни мажмуавий даволашда симптоматик восита сифатида: – ҳайз олди синдроми (мастодиниялар, сут безларининг таранглашиши, руҳий лабиллик, қабзиятлар, шишлар, бош оғриғи/меньшевизм); – мастопатиялар; – ҳайз циклини бузилиши ва/ёки сариқ тана етишмовчилиги чақирган бепуштликда қўлланади.

Дозалаш

Аллергик реакциялар: юзни шиши, ҳансираш, ютишни қийинлашиши қайд қилинган. Аллергик тери реакциялари (тошма ва эшакеми), бош оғриғи, бош айланиши, акне, меъда-ичак бузилишлари (кўнгил айниши, меъдада оғриқ) каби пайдо бўлиши мумкин. Аллергик реакцияларнинг биринчи белгилари пайдо бўлганида, препаратни қўллашни тўхтатиш лозим. Эслатма: гомеопатик препаратни қўллаш мавжуд бўлган шикоятларни вақтинчалик ёмонлашишига олиб келиши мумкин (дастлабки ёмонлашиш). Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш зарур!

Препарат компонентларига юқори сезувчанлик. Препаратни ҳомиладорлик вақтида ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас. Ҳайвонларда ўтказилган текширишларда сут ишлаб чиқарилишини камайиши аниқланган. 12 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Витех агнус-cаcтус допамин ва аёллар жинсий гормонларининг ишлаб чиқарилишига стимулловчи таъсир этиш эҳтимоли мумкинлиги сабабли, шу таъсирга эга препаратлар билан бир вақтда қабул қилинганида уларнинг терапевтик таъсир самарасини тўлиқ истисно қилиб бўлмайди. Умумий эслатма: носоғлом турмуш тарзи, шунингдек таъсирловчи моддалар ва стимуляторларни (масалан кофе) истеъмол қилиш, гомеопатик воситаларни таъсирига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Қўшимча дори препаратларини қабул қилишда, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

Eстрогенга-боғлиқ хавфли ўсмалар билан касалланган пациентлар, препаратни қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим. Допамин ёки аёллар жинсий гормонларини ишлаб чиқарилишига таъсир қиладиган дори воситаларини  қабул қилаётган пациентлар Мастодинон® таблеткасини қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашишлари лозим. Препаратни қўллаш вақтида симптомлар кучайса, дарҳол шифокор билан маслаҳатлашиш зарур. Мастодинон® таблеткасининг таъсир механизми гормонал мувозанатни гармонизациясини ўз ичига олади, бунга 3 ойгача муддат талаб этилади. Бу даврда ҳайз кўриш циклини бузилишлари бўлиши мумкин. Гипофизар бузилишлари бўлган пациентлар, препаратни қабул қилишдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиши лозим. Агар Сизда бирон-бир қандларни ўзлаштираолмаслик бўлса, ушбу дори препаратини қўллашдан аввал шифокорга мурожаат қилинг. Тавсия этилган дозаларда препарат транспортни бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятини камайтирмайди. Қандли диабети бўлган беморлар учун маълумот: препаратнинг бир марталик дозаси ўртача  0,02 “нон бирлиги” (НБ) сақлайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши меъда-ичак бузилишларига олиб келиши мумкин ёки лактозани ўзлаштираолмайдиган шахсларда сурги таъсирини кўрсатиши мумкин. Даволаш симптоматик.

Шифокор рецептисиз

20 таблеткадан блистерда. 3 ёки 6 та блистерлар давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.