Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: маннитол – 10,0 г ёки 15,0 г; ёрдамчи моддалар: натрий хлорид, инекция учун сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
маннитол
Препаратнинг савдо номи:
Маннисол
Фармакалогик гуруҳи:
Диуретик восита.
Дори шакли:
инфузия учун эритма.
рангсиз ёки бироз сарғиш тиниқ суюқлик.
Диуретик восита.
B05CX04
Вена ичига юборилганидан кейин маннитол ҳужайра ташқарисидаги соҳада тарқалади.
Калава февральациясидан осон ўтади ва фақат 10% буйрак найчаларида реабсорбцияга учрайди, каналчалар секрециясига учрамайди.
Маннисолнинг буйрак клиренси инсулин клиренсидан бироз камроқ.
Маннисолнинг ярим чиқарилиш даври катталарда тахминан 100 минутни ташкил қилади, юборилган дозанинг 80% сийдик орқали, юборилганидан кейин 3 соат давомида ўзгармаган ҳолда чиқарилади.
Маннисолнинг жигар орқали метаболизми аҳамияциз бўлиб, жуда секин кечади.
Операция, шок, жароҳат ва куйишлар оқибатидаги ўткир буйрак етишмовчилигининг олигурик босқичини олдини олиш ва даволаш борасида диурезни тутиб туриш, нефроген, жигар ва кардиал келиб чиқишга эга шишли ҳолатлар (асцит билан кечувчи ҳолатлар) ни даволаш.
Бош мия ички гипертензиясини (травматик, операциялан кейинги ва бошқа асосий касаллик билан боғлиқ бўлган) даволаш, интоксикацияни даволашда токсинларни чиқарилишини тезлаштириш учун жадаллаштирилган диурезда ишлатилади.
Кўз ички босими гипертензиясини (травматик, операциядан кейинги, ёпиқ бурчакли глаукомадаги) даволашда ишлатилади.
Дозанинг катталиги, юбориладиган эритманинг концентрацияси ва юбориш тезлиги пациентнинг умумий ҳолати, кўрсатмалар ва терапевтик жавобга боғлиқ.
Буйрак етишмовчилигида катталарга суткада 50-200 г юборилади.
Кўпчилик ҳолларда суткада 100 г етарлидир.
Юқорироқ дозалар ишлатилганида пациентнинг ички муҳитини назорат қилиш керак.
Бош мия ички босими ва кўз ички босими ошганда 1,5-2 г маннисол 30-60 минут давомида юборилади.
Жадаллаштирилган диурезни ўтказиш борасида 1 соат давомида пациентнинг тана вазни кг га 1-2 г юборилади.
Яхши терапевтик жавоб олинганида дозани 8 соатдан кейин, гидратация ва ионограмманинг назорати остида такроран юбориш мумкин.
Шиш ҳолатларда тана вазни кг га 0,5-2 г юборилади.
Вена ичига инфузия қилинади.
Паст ва ўртача дозалар ҳужайра ташқаридаги суюқликдаги ион мувозанатига жиддий таъсир қилмайди.
Юқори дозаларни қўлланиши ва такроран буюрилиши ион дисбалансига, айниқса гипонатриемияга олиб келиши мумкин, калийни йўқотилиши камроқ намоён бўлади.
Калава февральацияси сусайганида ёки маннисолнинг катта миқдори тез юборилганидан кейин ҳужайрадан ташқаридаги моддаларнинг миқдорини ошиши ва кейинчалик қон айланишининг етишмовчилиги ўпка шиши билан ва “еркин сувли интоксикация” белгилари билан оғирлашиши мумкин.
Осмотик диурез оқибатидаги гиповолемия.
Шунингдек иситма, ацидоз, оғиз қуриши, бош оғриғи, қусиш, гипотензия, тахикардия ва ўткинчи мушак ригидлиги таърифланган.
Препаратни томирдан ташқарига беҳосдан юборилиши маҳаллий некрозга олиб келиши мумкин.
Аллергик реакциялар таърифланмаган.
Оғир даражали буйрак етишмовчилиги фонидаги исботланган анурия; маннисолни 0,2 г дозада қўллангандан кейин диурезни камида 40 мл/соат га ошиши кузатилган ҳолат, сувсизланиш, ион бузилишлари, бош мия ичига қон қуйилиши (кранеоэктамиядан ташқари); қон томирларини ўтказувчанлигини ошиши ва мўртлиги билан боғлиқ метаболик шишлар, азотемияни ошиши билан кечувчи авж олувчи буйрак етишмовчилиги.
Маннисол литийни буйрак орқали чиқарилишини оширади, кураресимон миорелаксантларнинг таъсирини потенциялайди.
Маннисолни вена ичига юборишда қуйиладиган қон билан аралаштириш мумкин эмас.
Сохта агглютинацияни олдини олиш учун маннитолнинг эритмасига натрий хлориди эритмасини аралаштириш лозим.
Маннисолни юборишда ички муҳитни, айниқса ионларнинг концентрациясини синчиклаб назорат қилиш лозим.
Дори воситасини бир марта қўллангандан сўнг тароран ишлатиш мумкин эмас.
+200С дан паст ҳароратда кристалланиши мумкин.
Бундай ҳолларда дорини сув ҳаммомида қиздириш, кристаллари эригандан кейин эса юбориш ҳароратигача совутиш лозим.
Дори воситасини биринчи қўллашдан кейин қайта қўллаш мумкин эмас.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
+150С дан 250С гача бўлган ҳароратда сақлансин.
Музлатилмасин.
Рецепт бўйича
100 мл, 200 мл, 400 мл инфузия учун шиша флаконларда.