Ушбу препарат бошқа дори воситалари цилиндрикри, барчада бўлмаса ҳам ножўя самаралар ривожланишини чақириши мумкин.
Одатда силденафилни қабул қилишда ножўя самаралар кучсиз ёки ўртача бўлади ва ўтувчан характерга эга.
Агар Сизда қуйида келтирилган ножўя самаралардан биронтаси ривожланса, Максиграни қабул қилишни тўхтатинг ва дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилинг: Аллергик реакция (кам ҳолларда ривожланади) Симптомлари: тўсатдан хириллаш, нафас олишни қийинлашиши ёки бош айланиши, қовоқларни, юзни, лаблар ва томоқни шиши.
Кўкракда оғриқ (кам ҳолларда ривожланади): Агар ушбу симптом жинсий алоқа вақтида ёки ундан кейин пайдо бўлса Яримўтирган ҳолатига келинг ва ўзингизни бўш қўйишга ҳаракат қилинг.Даволаш учун нитратларни қўлламанг.Узоқ ва баъзан оғриқли эрекция (тез-тезлиги номаълум): Агар эрекция 4 соатдан ортиқ давом эца, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш керак.
Кўришни бирдан пасайиши ёки кўришни бузилиши (тез-тезлиги номаълум)Жиддий тери реакциялари (тез-тезлиги номаълум) Симптомлари: терини яққол пўст ташлаши ва шиши, оғиз бўшлиғида, жинсий аъзоларда ва кўз атрофида пуфакларни ҳосил бўлиши, иситмани ўз ичига олиши мумкин.
Тиришишлар ёки тутқаноқлар (тез-тезлиги номаълум).
Бошқа ножўя самаралар: Жуда тез-тез (10 дан > 1 одамда ривожланиши мумкин): бош оғриғи.
Тез-тез (10 дан < 1 одамда ривожланиши мумкин): юзни қизариши, овқат ҳазм бўлишини бузилиши, кўришни бузилиши (шу жумладан, рангни ажратишни бузилиши, ёруғликка сезувчанлик, кўриш ноаниқлиги ёки кўриш ўткирлигини пасайиши), бурун битиши ҳисси ва бош айланиши.
Тезтез эмас (100 дан < 1 одамда ривожланиши мумкин): қусиш, тери тошмаси, кўзнинг орқа қисмига қон қуйилиши, кўзларни таъсирланиши, кўзларнинг гиперемияси/қизариши, кўзларда оғриқ, кўришни иккиланиши, кўзларда ноодатий ҳис, кўзни ёшланиши, кучли юрак уриши, юрак уришини тезлашиши, мушакларда оғриқ, уйқучанлик, тактил ҳис қилишни пасайиши, бош айланиши, қулоқларда шовқин, кўнгил айниши, оғизни қуриши, олатдан қон кетиши, сперма ва/ёки сийдикда қон, кўкракда оғриқ ва чарчоқлик хисси.
Кам (1000 дан < 1 одамда ривожланиши мумкин): юқори артериал босим, артериал босимни пасайиши, ҳушдан кетиш, импульс, инфаркт, аритмия, бурундан қон кетиши ва эшитишни бирдан пасайиши ёки йўқотилиши.
Ножўя самараларининг тез-тезлиги номаълум (тез-тезлигини мавжуд маълумотлар бўйича аниқлаб бўлмайди): Қайд этилгандан кейинги кузатув жараёнидаги қўшимча ножўя самаралар: ностабил стенокардия (юрак касаллиги), тўсатдан ўлим ҳолати, бош мия қисмларига қон келишини вақтинчалик ёмонлашиши.
Ушбу ножўя самаралар ривожланганлиги кузатилган кўпчилик эркакларда (лекин барчаларида эмас) силденафилни қабул қилишдан олдин юрак билан муаммолари бўлган.
Шу сабабли, ушбу кўринишларни ривожланиши ва силденафилни қабул қилишни орасидаги тўғридантўғри боғлиқлик борлигини аниқлаш имконияти йўқ.
Ҳар қандай ножўя самараларни пайдо бўлишида, шунингдек ушбу иловаварақада келтирилмаган, даволовчи шифокорга ҳабар бериш керак.