Макровитрецепт билан

Таркиби:

1 пастилка қуйидагиларни  сақлайди Фаол моддалар Ретинол палмитати синтетик мойли шакли (А витамини) 1,7 млн.ХБ/г)                                                          0,88 мг Колекалциферол концентрати, мойли шакли (1 млн.ХБ /г) (Д3 витамини)                                              0,10 мг Аскорбин кислотаси (С витамини)                                  80,0 мг Тиамин нитрати (В1 витамини)                                        0,50 мг Рибофлавин (В2 витамини)                                               0,60 мг Пиридоксин гидрохлориди (В6 витамини)                     1,00 мг Цианокобаламин 0,1% маннитолда (Е 421) (В12 витамини)                                                                    2,00 мг Никотинамид (РР витамини)                                            5,00 мг Калций пантотенати (В5 витамини)                               5,00 мг α-токоферол ацетати (Е витамини)                                   5,00 мг Ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати, мандарин ароматизатори 61105, шафтоли ароматизатори 78123-33, полисорбат 80, глицерол, канакунжут мойи, сорбитол, суюқ декстроза (қуруқ модда), магний стеарати, қуёш шафақи бўёвчиси (Е110), титан диоксиди, капол 600 фарма, сахароза, повидон, кўпикни сўндирувчи 1510.

Препаратнинг савдо номи:

Макровит

Фармакалогик гуруҳи:

поливитаминлар.

Дори шакли:

пастилкалар

думалоқ, икки томонлама қавариқ зарғалдоқ рангли пастилкалар.

поливитаминлар.

A11VA.

6 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар: 1 пастилкадан кунига 1-2 марта. 10 ёшдан катта болалар ва катталар: 1 пастилкадан кунига 2-3 марта. Макровит® пастилкаларини овқат қабул қилгандан кейин шимиш афзалроқ.

Қабул қилишни бошлашдан олдин, Сиз бирорта дори воситаларини қабул қилаётган ёки қабул қилган бўлсангиз, бу ҳақида шифокорга ёки фармацевтга хабар бериш керак. Препаратни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири кузатилмаган.

Препарат 6 ёшдан кичик бўлган болаларга тавсия этилмайди. Бошқа витаминлар, витамин-минералли ва/ёки минерал мажмуалари билан бирга қабул қилишдан олдин шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш керак. Қандли диабети бўлган пациентлар Макровит®ни қабул қилишлари мумкин, лекин бир пастилка 0,61 г сахароза ва 0,15 г глюкоза сақлашини, суткалик дозада 0,61 г дан то 1,8 г гача сахароза ва 0,15 г дан 0,45 г гача глюкоза бўлишини ёдда сақлашлари керак. Ёрдамчи моддаларига нисбатан махсус огоҳлантиришлар

Ҳомиладор аёллар ва эмизувчи аёллар витаминларни шифокорнинг тавсиясига мувофиқ қабул қилишлари керак.

25оС дан юқори бўлмаган, ёруғлик ва намликдан химояланган жойда сақлансин.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида дарҳол шифокорга мурожаат қилинг. Тавсия этилган дозаларда қабул қилинганида интоксикация кузатилмайди.

Шифокор рецептисиз берилади

10 пастилкадан блистерда. 3 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.