Магвит В

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: магний лактат дигидрати (Магнесии лаcтасе) кўринишидаги 48 мг магний ионларини ва 5 мг пиридоксин гидрохлориди (Пйридохини ҳйдрочлоридум) Ёрдамчи моддалар: микрокристал целлюлоза, сахароза, поливинил спирти, кремний диоксиди, талк, магний стеарати Қобиғининг таркиби: метакрил кислотасининг сополимери (Эудрагит Л 100-55), талк, титан диоксиди (Е 171), макрогол 6000, повидон К25, силикон двигательси СE2, натрий гидроксиди

Тасир этувчи модда(ХПН):

магний лактати дигидрати/пиридоксин гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Магвит В

Фармакалогик гуруҳи:

минерал препарат, микроэлемент.

Дори шакли:

ичакда эрувчан қобиқ билан қопланган таблеткалар

минерал препарат, микроэлемент.

A12C S06

Магвит Б6 дори воситасини магний ва/ёки Б6 витаминининг танқислиги билан боғлиқ асоратларни олдини олиш ва органиизмда уни танқислигини тўлдириш учун буюрилади. Профилактика: Магвит Б6 сурункали жисмоний ва ақлий толиқишда, юқори таъсирчанликда, стресс ҳолатларда, депрессияда, уйқу бузилишида, миалгияларда, атеросклерозни ва миокард инфарктини олдини олишда тавсия қилинади. Уни чекиш ва алкоголни истемол қилиш оқибатидаги, сурги, контрацептив ва айрим диуретикларни узоқ қўлланилиши оқибатида юз берган гипомагниемияда, шунингдек доимий гипергликемияли қандли диабети бўлган беморларда қўшимча сифатида ишлатилади. Магвит Б6 гипертония, димланган юрак етишмовчилиги, аритмия, каби юрак ва қон яратиш тизими касалликларини комплекс даволашда, оёқ-қўл мушакларини атоник спазмида ва жимирлашида, депрессияда, шунингдек суякларни синишидан кейинги тикланиш вақтида ёки остеопорозни комплекс даволаш таркибида ишлатилади.

Профилактика: катталарга ва 12 ёшдан ошган болаларга: 2 таблеткадан кунига бир марта ёки 1 таблеткадан кунига икки марта. Кичик ёшдаги болаларда дозани шифокор аниқлаши лозим. Даволаш: шифокорни тавсиясига кўра. Препаратни сув билан қабул қилиш лозим.

Таклиф этилган дозаларда қўлланганида ножўя самаралар одатда кузатилмайди. Қуйидаги ножўя самаралар: меъда-ичак йўллари бузилишлари, кўнгил айниши, қусиш, суюқ ич келиши ёки терини қизариши кам учраши мумкин. Пиридоксинни суткада 50 мг дозада узоқ ва мунтазам қўлланганда периферик сенсор нейропатияни чақириши мумкин, шу билан бир вақтда 200 мг дан катта суткалик доза фолат кислотасини танқислигини, респиратор касалликлар ва дерматозларнинг турли хилларини чақириши мумкин.

Магвит Б6 ни таблетка таркибига кирадиган компонентларга юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга буюрилмайди. Ўткир буйрак етишмовчилиги, гипермагниемия (магнийни қон плазмасидаги даражаси юқори), Б6 гипервитаминоз, атриовентрикуляр блокада, оғир мастения (гравис миастенияси), паркинсонизм, декарбоксилазани периферик ингибитори леводопани ишлатмасдан Л-дигидроксифенилаланинни билан даво олаётган, гипотензиянинг оғир шакли, меъда-ичак йўлларида сўрилишни бузилиши билан боғлиқ касалликлар, диарея билан оғриган пациентларда қўллаш тавсия қилинмайди.

Тетрациклинларни перорал қўлланганда, уларни меъда-ичак йўлларидан сўрилишини камайиши сабабли антибиотик ва Магвит Б6 ни қабул қилиш ўртасида 3 соатлик интервалга риоя қилиш керак. Юрак ва буйрак касалликлари бўлган пациентлар ушбу дори препаратини қабул қилишдан олдин ўз даволовчи шифокорлари билан маслаҳатлашишлари керак. Дори воситасини наҳорга қабул қилмаслик керак, чунки у диареяни чақириши мумкин. Кам учрайдиган фруктозани наслий ўзлаштираолмаслик, глюкоза-галактозани кам сўрилиши ёки сахароза-измалтозани танқислиги муаммолари бўлган пациентлар Магвит Б6 дори воситасини қабул қилмасликлари керак. Ҳомиладорликда ва эмизиш даврида қўлланилиши. Ҳозирги вақтгача дори воситасини ҳомила учун хавф чақириши номаълум, чунки одамларда кенг қамровли ва яхши назорат қилинган тадқиқот ўтказилмаган. Шу боисдан қилиб, дори воситасини ҳомиладор ва эмизикли аёлларда ишлатишни ҳар бир пациент учун шахсий тарзда кўриб чиқиш лозим. Транспорт воситаларини, механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Дори препарати жисмоинй ва ақлий иш қобилиятини, автотранспортни ҳайдаш ёки ҳаракатдаги машиналарни бошқариш қобилиятини ёмонлаштирмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан паст ҳароратда сақлансин. Оригинал ўрамда сақлансин.

Дори воситасини тавсия қилинганидан ошадиган дозада узоқ қўллаш ножўя самаралари бўлимида таърифланган симптомлар билан бирга кечиши мумкин. Алкалоз ёки сутли-ишқорий синдроми натижасида ҳам артериал босимини пасайиши, мушак ҳолсизлиги, сезувчанликни бузилиши, оёқ-қўлларда оғриқ, пай рефлексларини бўлмаслиги, қийинлашган нафас ва аритмия пайдо бўлиши мумкин. Дозани ошириб юборилиши ҳолларида перорал ёки вена ичига гидратацияни (оғир ҳолларда 0,9% натрий хлорид эритмасини) таъминлаш лозим. Фуросемид ёки бошқа диуретикларни бир вақтда ёки йўқотилган суюқлик тўлдирилгандан кейин дарҳол юбориш лозим. Яхшиланиш бўлмаган ҳолларда калцитонинни юбориш лозим. Қонда фосфатларнинг концентрацияси паст ва буйраклари соғлом бўлган пациентларга фосфатларни перорал буюриш мумкин.

Рецепциз

Полиетилен қопқоқли, очилишдан ҳимояланган, ҳимоя ҳалқаси билан жиҳозланган полиетилен флакон (ҲДПE). 50 таблетка (1 ўрамда 50 дона).

2 йил.