Магния судьярецепт билан

Таркиби:

Бир ампула (5 мл) қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: магний судьяи – 1,25 г, ёрдамчи модда: инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

магний судьяи

Препаратнинг савдо номи:

Магния судья

Фармакалогик гуруҳи:

Плазма ўрнини босувчи ва перфузион эритмалар. Вена ичига юбориш учун эритмаларга қўшимчалар. Электролитлар.

Дори шакли:

инекция учун эритма 250 мг/мл.

тиниқ, рангсиз суюқлик.

Плазма ўрнини босувчи ва перфузион эритмалар. Вена ичига юбориш учун эритмаларга қўшимчалар. Электролитлар.

V05XA05.

Вена ичига юборилганида тиришишига қарши таъсири дарҳол намоён бўлади, мушак ичига юборилганидан кейин эса 1 соат давомида ривожланади. Таъсирнинг сақланиши давомийлиги вена ичига юборилганида 30 минут атрофида ва мушак ичига юборилганида 3-4 соат бўлади. Қон плазмасида магний ионларининг концентрацияси нормада ўртача 0,84 ммол/л ни ташкил этади, ушбу миқдорнинг 25-35% оқсиллар билан боғланган ҳолатда бўлади. Йўлдош ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали яхши ўтади, кўкрак сутида плазмадаги концентрациядан 2 марта юқори концентрацияни ҳосил қилади. Февральация йўли билан сийдик орқали чиқарилади (бунда диурезни кучайтиради), буйрак экскрециясининг тезлиги плазмадаги концентрацияга пропорционал. Магнийнинг 93-99% буйракнинг проксимал ва дистал каналчаларида қайта реабсорбцияга учрайди.

гипомагниемияни, шу жумладан қандли диабетда, тўлиқ парентерал озиқлантиришда, диуретикларни, миорелаксантларни қабул қилишда, сурункали алкоголизмда, малабсорбцияда тўғрилаш ва профилактика қилишда;аритмияда (супривентрикуляр тахикардия, “пируэт” типидаги юрак қоринчалари тахикардиясида);артериал гипертензияда, шу жумладан бош мия шиш кўринишлари билан кечувчи гипертоник кризда;тиришиш синдромида (оёқларда тортишишлар, мушакларнинг тортишишлари, тремор ва тетаник тиришишларда);преэклампсия ва эклампсияда;муддатидан олдинги туғруқда, ҳомиладорликнинг кечки токсикозида;оғир металлар: мшяк, тетраэтилқўрғошин, барийнинг эрувчан тузлари билан заҳарланишда қўлланади.

Даволашдан олдин ва даволаш вақтида магнийнинг зардобдаги даражаларини назорат қилиш зарур. Магний судьяининг дозаси шахсий равишда пациентнинг эҳтиёжлари ва даволашга нисбатан жавобига боғлиқ равишда танланиши керак. Магнийнинг зардобдаги даражаси > 2,5 ммол/л дан ошишига йўл қўймаслик лозим. Магний судьяининг дозалари граммларда кўрсатилган. Уларга эритманинг қуйидаги миқдори мос келади: 1 г – 4 мл (25%), 2 г – 8 мл (25%), 3 г – 12 мл (25%), 4 г – 16 мл (25%), 5 г – 20 мл (25%), 10 г – 40 мл (25%), 15 г – 60 мл (25%), 20 г – 80 мл (25%), 30 г – 120 мл (25%), 40 г – 160 мл (25%). 25% ли магний судьяи эритмасининг 1 мл 1 ммол магний сақлайди. Магний судьяининг ампулалардаги эритмасини натрий хлоридининг 0,9% ли ёки декстрозанинг (глюкозанинг) 5% ли эритмалари билан суюлтириш мумкин. Магнийнинг ўртача танқислигини даволашда катталар учун бир марталик доза 1 г ни (25% ли эритманинг 4 мл ни) ташкил этади. Мушак ичига ҳар олти соатда суткада        4 марта юборилади. Оғир гипомагниемияни даволашда доза тана вазнининг ҳар килограммига 250 мг ни         (1 кг массага 25% ли эритманинг 1,0 мл ни) ташкил этади ва мушак ичига тўрт соат давомида, агар бу зарур бўлса, юборилиши мумкин. Бундан ташқари, 5 г вена ичига секин уч соат давомида қўшимча юборилиши мумкин. Танқислик ҳолатларини даволашда магнийни буйрак экскрецияси қуввати ошишига ва гипермагниемия юзага келишига йўл қўймаслик учун, эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш керак. Парентерал озиқлантиришда профилактик қўлланилиши Катталарда қўлланиладиган самарани бир маромда ушлаб турувчи доза кунига 1 г дан     3 г гача оралиғида бўлади; чақалоқлар ва болалар учун мазкур оралиқ суткасига           0,25 г дан 1,25 г гачани ташкил этади. Юрак ритмини бузилишида 1-2 г магний судьяи 5 минут давомида юборилади. Такроран юборилиши мумкин. Пароксизмал бўлмачалар тахикардиясида магний судьяидан фақат, агар одатдаги чоралар самарасиз бўлганида ва миокардда шикастланиш мавжуд бўлмаганда фойдаланиш лозим. Одатдаги доза 3 г дан 4 г гачани (25% ли эритманинг 12 мл дан   16 мл гачани) ташкил этади ва ўта эҳтиёткорлик билан вена ичига аста-секин юборилади. Барий билан заҳарланганда магний судьяининг одатдаги дозаси вена ичига 1 г дан 2 г гачани ташкил этади. Антидот сифатида магний судьяидан симоб, мишяк, тетраэтилқўрғошин билан заҳарланганда 5 мл 25% ли эритмани вена ичига оқим билан юбориш орқали фойдаланилади. Токолиз: бошланғич доза 4 г магний судьяи вена ичига, сўнгра эса соатига               1-2 г магний судья юборилади. Тутқаноқ, гломерулонефрит билан боғлиқ тиришишларни бартараф этиш учун катталарга одатдаги доза 1 г ни ташкил этади ва у мушак ичига ёки вена ичига юборилади. Аритмияларни бартараф этиш учун 2,0-4,0 г магний судьяи (8-16 мл               25% ли эритма) вена ичига 1-2 минут давомида аста-секин юборилади, сўнгра 2 соат давомида самарани бир маромда ушлаб инфузион юборилишга ўтилади. Бунинг учун 10 мл 25% ли эритма 200 мл 5% ли глюкоза эритмасида ёки калий-қутблантирувчи аралашмада эритилади ва минутига 3-20 мг (минутига 5-30 томчи) тезлигида юборилади. Кечки токсикоз, преэклампсия ва эклампсияни даволашда магний судьяини Ричард схемаси бўйича: дастлаб 4,0 г (16 мл 25% ли эритма) 3-4 минут давомида аста-секин вена ичига юборилади, 4 соатдан кейин вена ичига юбориш айнан ўша дозада такрорланади ва қўшимча равишда 5,0 г (20 мл 25% ли эритма) юборилади. Ундан кейин ҳар 4 соатда магний судьяини 4,0-5,0 г (16-20 мл 25% ли эритма) дозада мушак ичига юбориш такрорланади. Ричард схемасининг ўрнига 5,0 г магний судьяини (20 мл 25% ли эритма) 400 мл 0,9% ли натрий хлориди эритмасида ёки 5% ли глюкоза эритмасида эритилган ҳолда минутига 9-25 мг (минутига 15-40 томчи) тезликда вена ичига томчилаб юбориш мумкин. Преэклампсия ва эклампсияни даволашда мушак тиришишларга қарши самарали таъсирига магнийнинг зардобдаги даражаси 1,6 дан 3,3 ммол/л гача бўлганида эришилади. Магнийнинг зардобдаги даражаси 2,64 ммол/л бўлганида тиришишларни назорат қилиш учун энг оптимал ҳисобланади. Магний судьяининг максимал суткалик дозаси 30-40 г дан ошмаслиги керак. Буйрак фаолияти бузилишида 20 г ортиқ бўлмаган магний судьяи 48 соат давомида юборилади.

брадикардия, ўтказувчанликнинг бузилиши;қизиб кетиш ҳисси, кўп терлаш;гипотензия, ҳолсизлик, бош оғриғи;чуқур седация, пай рефлексларининг сусайиши;ҳансираш;кўнгил айниши, қусиш;полиурия.

миастенияда;брадикардияда;яққол ифодаланган артериал гипотензияда;гипокалциемияда;туғруқ олди даврида (туғруқдан 2 соат олдин)буйрак фаолиятининг яққол ифодаланган бузилишларида (креатинин клиренси минутига 20 мл дан кам);ўта юқори сезувчанлик ва гипермагниемияда қўллаш мумкин эмас.

Бирга қўлланилганида нерв тизимини сусайтирувчи бошқа воситаларнинг (алкогол, психотроп, ухлатувчи, Паркинсон касаллигига қарши, тиришишга қарши воситалар) таъсирини кучайтиради. Барбитуратлар, наркотик аналгетиклар, гипотензив воситалар билан бирга қўлланилганида нафас олиш марказини сусайиши эҳтимоли кучаяди. Юрак гликозидлари магний судьяи билан бирга қўлланилганида ўтказувчанлик бузилишлари ва атриовентрикуляр блокада ривожланиши хавфини кучайтиради. Аминогликозид антибиотиклар, нифедипин ва миорелаксантлар магний тузлари келтириб чиқарадиган  нерв-мушак блокадасини кучайтириши мумкин. Калций тузларини вена ичига юборилиши магний судьяи самарасини сусайтиради. Магний судьяини қон томирларни кенгайтирувчи бошқа воситалар билан бир вақтда қўлланилганида уларнинг гипотензив таъсири кучаяди. Калций препаратлари (чўкма ҳосил қилади), алкогол (юқори концентрацияларда), карбонатлар, бикарбонатлар ва ишқорий металларнинг фосфататлари, мшяк кислотаси, барий, стронций тузлари, клиндамицин фосфати, гидрокортизон сукцинат, полимиксин В судьяи, прокаин, салицилатлар ва тартратлар билан фармацевтик номутаносиб.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида. Ҳомиладорлик даврида магний судьяи эҳтиёткорлик билан, фақат кутилаётган терапевтик самара ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина қўлланилади. Ҳомиладор аёлларда муддатидан олдин туғруқни олдини олиш учун дори воситасини 5-7 кундан ортиқ қўллаш мумкин эмас, чунки бу янги туғилган чақалоқларда калций даражасининг пасайишига ва суяк тизимида ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Лактация даврида қўллаш зарурати юзага келганида эмизишни тўхтатиш лозим. Педиатрияда қўлланилиши. Магний судьяини бир ёшга тўлмаган болаларда кўрсатмалар бўйича қўлланилиши пайлар рефлекслари ва плазмада магний концентрацияси назорат қилинган ҳолда амалга оширилиши мумкин. Узоқ муддат давомида қўлланилганида марказий гемодинамика кўрсаткичлари назорати, артериал босим, юрак фаолияти, пай рефлекслари, нафас олиш тезғтезлиги ва буйрак фаолияти мониторинги талаб қилинади. Калций препаратларини магний судьяи билан бир вақтда юборилиши зарурати бўлганида уларни турли веналарга юбориш лозим. Плазмада магний даражасини лаборатория назоратида, плазмада магний даражасининг нормал кўрсаткичлари унинг тўқималарда танқислигини истисно этмаслигини назарда тутиш лозим, чунки плазмада магний концентрацияси ва унинг ҳужайралараро суюқликдаги даражаси доимо ҳам ўзаро боғлиқ эмас. Автотранспорт ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири. Даволаш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларининг тезлигини талаб қиладиган бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорлик чораларини кўриш зарур. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Плазмада магний даражаси 2,0-3,5 ммол/л га қадар ошганида чуқур пай (тизза) рефлексларининг пасайиши интоксикациянинг классик эрта белгиси бўлиб ҳисобланади. Плазмада магний даражаси 3,5-5,0 ммол/л га етганида ПҚ интервалининг узайиши пайдо бўлади. Плазмада магний даражаси 4-5 ммол/л бўлганида чуқур пай рефлекслари йўқолади, кўнгил айниши, қусиш, артериал босимнинг кескин пасайиши, гипергидроз, диплопия юзага келади, ноаниқ нутқ пайдо бўлади. Магнийнинг даражаси 5,0-7,5 ммол/л бўлганида нафас олишнинг зўриқиши ва юракда ўтказувчанликнинг бузилиши юзага келади. Магнийнинг даражаси 12,5 ммол/л бўлганида юракнинг тўхташи ва марказий нерв тизимининг чуқур зўриқиши кузатилади. Ёрдам чоралари. Специфик антидот – калций тузларини (калций хлориди ёки глюконатини) 5-10 минут давомида 100-200 мг ионлашган калций ҳисобида вена ичига юборилади. Зарурат бўлганида антидот такроран киритилади. Оғир интоксикация ҳолатларида ўпкани сунъий вельветяцияси, перитонеал диализ ёки гемодиализ қўлланилади. Симптоматик даволаш (марказий нерв тизимининг стимуляторлари, юрак-қон-томир тизими фаолиятини мувофиқлаштирувчи воситалар билан) ўтказилади.

Рецепт бўйича

5 мл дан ампулаларда. № 10.

3 йил.