Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
фаол модда: магния судьяа – 2,5 г; ёрдамчи моддалар: инекция учун сув 10 мл гача.
Тасир этувчи модда(ХПН):
магний судьяи
Препаратнинг савдо номи:
Магний судьяи
Фармакалогик гуруҳи:
Антигепертензив воситалари.
Дори шакли:
инекция учун эритма
тиниқ, рангсиз суюқлик.
Антигепертензив воситалари.
B05XA05
Парентерал юборилганидан кейин қон плазмаси оқсиллари билан боғланиши 25-30% ни ташкил этади.
Барча орган ва тўқималарга ўтади, гематоэнцефалик ва плацентар тўсиқлар орқали ўтади.
Асосан буйраклар орқали, шунингдек аҳлат, сўлак ва сут билан чиқарилади.
Eклампсия ва оғир преэклампсиядаги тиришиш синдроми, бачадон тетануси, сийишни тутилиши, қўрғошин санчиғи, гипомагниемия, шунингдек фақат парентерал озуқа олаётган беморлардаги, гипертоник криз, тутқанок холати, симоб, маргумуш ва тетраэтилқўрғошин билан захарланиш (мажмуавий даволаш таркибида).
Преэклампсия ва еклампсия: доза клиник холатга қараб шахсий белгиланади.
Тўйиниш дозаси: 2-4 г 5-20 минут давомида вена ичига инфузия.
Тутиб турувчи доза: 1-2 г – 1 соатда.
Бачадон тетанияси: Тўйиниш дозаси 20 минутда 4 г инфузия.
Тутиб турувчи доза дастлаб 1 соатда 1-2 г, сўнгра 1 соатда 1 г (24-72 соат давомида томчилаб юборса хам бўлади).
Гипомагниемия: енгил – суткалик дозаси 1-2 г мушак орасига.
Бу доза бир мартда ёки 2-3 га бўлиб юборилади.
Юбориш жойларини алмаштириб туриш лозим.
Оғири – бошлангич доза 5 г вена ичига (секин!) 1 л инфузион эритмада.
Сўнгра қон зардобидаги магний концентрациясига қараб белгиланади.
Фақат парентерал озиқланувчи беморлар гипомагниемиясининг олдини олиш: агар озуқа эритмаларда магний бўлмаса, уни қўшимча қилинади.
Суткалик доза 1,5-4 г, одатда 1 л парентерал озиқланиш эритмаси учун 1г магний судья қўшилади, Гипертоник криз: 2-4 г мушак орасига ёки вена ичига (секин!).
Қўрғошин санчиғи ёки ўткир пешоб тутилиши: 0,5 г мушак орасига ёки томир ичига.
қўрғошин санчиғи, еки ўткир сийишни тутилиши: 0,5г мушак орасига еки вена ичига.
Тутқанок холати, симоб, маргумуш ва тетраэтилқўрғошин билан захарланиш: 0,5-1,0 г вена ичига.
Препарат бирга юборилганида седатив воситалар, наркотиклар, аналгетиклар ва миорелаксантлар таъсирини кучайтиради, калций тузлари таъсирини сусайтиради.
Нифедипин(Коринфар, Адалат, Нифекард в.б.) билан қўшиш оғир гипотензия ва нерв-мускул ўтказувчанлигини блокадасига олиб келади.
Махсус кўрсатмалар Нафас марказини фалажига осонликча олиб келадиган захарли концентрация хосил бўлмаслиги учун препарат эхтиёткорлик билан қўлланилиши керак.
Буйрак фаолияти бузилган беморлар ва қарияларда препаратни камроқ дозаларда эхтиёткорлик билан кўллаш лозим.
Магний судья қўлланилганида технеций юборилиб ўтказиладиган радиологик тадқиқотларнинг натижалари ўзгариши мумкин.
Препарат болалар ололмайдиган жойда саклансин ва яроқлилик муддати утгач ишлатилмасин.
Ёруғликдан химояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда саклансин.
Дозани ошириб юборилганида гипермагниемия юзага келади унинг белгилари «Ножўя таъсирлари» бўлимида таърифланган.
Нафасни сусайиши 5-10мл 10% калций хлорид эритмасини вена ичига юбориш, кислород ёки карбоген билан нафас олдириш, сунъий нафас олдириш орқали бартараф қилинади.
Агар буйрак фаолияти меъёрида бўлса, вена ичига физиологик эритма томчилаб юборилади ва диурез маннитол билан кучайтирилади.
Буйрак фаолиятини етишмовчилиги ёки оғир гипермагниемияда гемодиализ зарур.
Рецепт бўйича
Инекция учун 25% ли эритма ампулаларда 5 мл, 10 мл дан.
5 ампуладан поливинилхлорид плёнкадан контур уяли ўрамга жойланади.
Иккита контур ўрам қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутига жойланади