Магникор

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 75 мг ацетилсалицил кислотаси, 15,2 мг магний гидроксиди; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, микрокристалл целлюлоза, картошка крахмали, магний стеарати; қобиғи: плёнка қобиғи учун Опадрй ИИ Wҳите аралашмаси (гипромеллоза (гидроксипропилметилцеллюлоза); лактоза моногидрати; полиетиленгликол (макрогол); титан диоксиди (Е 171); триацетин).

Тасир этувчи модда(ХПН):

ацетилсалицил кислотаси, магний гидроксиди

Препаратнинг савдо номи:

Магникор

Фармакалогик гуруҳи:

Антитромботик воситалар. Тромбоцитлар агрегацияси ингибиторлари, гепариндан ташқари.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар

оқ ёки деярли оқ рангли, думалоқ шаклли, икки ёқлама қавариқ юзали плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Антитромботик воситалар. Тромбоцитлар агрегацияси ингибиторлари, гепариндан ташқари.

V01AS06.

Ўткир ва сурункали юрак ишемик касаллиги.Такрорий тромб ҳосил бўлишини профилактикаси.Юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавф омиллари: артериал гипертензия, гиперхолестеринемия, қандли диабет, семизлик (тана вазни индекси > 30), наслий анамнез (пациентларда 55 ёшгача ота-онасининг камида биттасида, акасида ёки опасида миокард инфаркти) бўлган 50 ёшдан ошган пациентларда ўткир коронар синдром каби юрак-қон томир касалликлари ва тромбозларни бирламчи профилактикаси.

Ўткир ва сурункали юрак ишемик касаллиги. Тавсия этилган бошланғич доза – суткада 2 таблетка (150 мг/30,4 мг) ни ташкил этади. Самарани бир маромда тутиб турувчи доза суткада 1 таблетка (75 мг/15,2 мг) ни ташкил этади. Ўткир миокард инфаркти. Ностабил стенокардия. Тавсия этилган доза 2-6 таблетка (150 мг/30,4 мг – 450 мг/91,2 мг) ни ташкил этади, симптомлар пайдо бўлганидан кейин иложи борича тезроқ қўллаш керак. Такрорий тромб ҳосил бўлишини профилактикаси. Тавсия этилган бошланғич доза – суткада 2 таблетка (150 мг/30,4 мг) ни ташкил этади. Самарани бир маромда тутиб турувчи доза суткада 1 таблетка (75 мг/15,2 мг) ни ташкил этади. Юрак-қон томир касалликларини ривожланиш хавф омиллари бўлган пациентларда ўткир кокронар синдром каби юрак-қон томир касалликлари ва тромбозларни бирламчи профилактикаси. Тавсия этилган профилактик – суткада 1 таблетка (75 мг/15,2 мг) ни ташкил этади. Таблеткаларни бутунлигича ютиш, сув билан қабул қилиш лозим. Тезроқ сингишини таъминлаш учун таблеткани чайнаш или сувда эритиш мумкин. Жигар фаолиятини бузилиши. Жигар фаолиятини оғир бузилишлари бўлган пациентларда дори воситаси қўлланмасин. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш зарур бўлиши мумкин. Буйрак фаолиятини бузилиши. Буйрак фаолиятини оғир бузилишлари (буйрак калаваси февральацияси даражаси < 0,2 мл/сек (10 мл/мин)) бўлган пациентларда дори воситаси қўлланмасин. Буйрак фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозага тузатиш киритиш зарур бўлиши мумкин.

Меъда-ичак тизими томонидан: диспепсиянинг кўпгина кўринишлари ва симптомлари, эпигастрал соҳада оғриқ ва абдоминал оғриқ; алоҳида ҳолларда – меъда-ичак йўлларини яллиғланиши, меъда-ичак йўлларини эрозив-ярали шикастланишлари, улар якка ҳолларда тегишли лаборатория кўрсаткичлари ва клиник кўринишлар билан кечувчи меъда-ичак йўлларини геморрагиялари ва перфорацияларини (тешилишини) чақириши мумкин. Ацетилсалицил кислотасининг тромбоцитларга антиагрегант таъсири туфайли, қон кетишларини ривожланиш хавфи, қон кетиш вақтини узайиши билан ассоциацияланиши мумкин. Периоперацион геморрагиялар, гематомалар, сийдик-таносил тизими аъзоларидан қон кетишлари, бурундан қон кетишлари, микрофильмклардан қон кетишлари каби қон кетишлари; кам ёки жуда кам ҳолларда – меъда-ичак йўлларидан геморрагиялар, церебрал геморрагиялар (айниқса назорат қилиб бўлсайдиган гипертензияси бўлган пациентларда ва/ёки антигемостатик воситалар бир вақтда қўлланганда) каби якка ҳолларда ҳаётга потенциал хавф туғдирувчи жиддий қон кетишлари кузатилган. Геморрагиялар тегишли лаборатор кўринишлар ва астения, тери қопламаларини очариши, гипоперфузия каби клиник симптомлар билан кечувчи ўткир ва сурункали постгеморрагик анемияга/темир танқислиги анемиясига (яшириш деб номланган микро қон кетиши туфайли) олиб келиши мумкин. Глюкозо-6-фосфат-дегидрогеназани етишмовчилигининг оғир кўринишлари бўлган пациентларда гемолиз ва гемолитик анемия кузатилган. Буйрак фаолиятини бузилиши ва ўткир буйрак етишмовчилигини ривожланиши тўғрисида хабар берилган. Тегишли лаборатория ва клиник кўринишлар, шу жумладан астматик ҳолат, енгил ёки ўртача даражадаги тери реакциялари, шунингдек респиратор йўллар, меъда-ичак йўллари ва юрак-қон томир тизими томонидан реакциялар, шу жумладан тошма, эшакеми, шиш, қичишиш, ринит, бурун битиши, юрак-нафас етишмовчилиги ҳамда жуда кам ҳолларда – оғир реакциялар, шу жумладан анафилактик шок билан кечувчи юқори сезувчанлик реакциялари кузатилган. Жуда кам ҳолларда қон зардобида трансаминазалар ва ишқорий фосфатаза даражасини  ошиши билан кечувчи транзитор буйрак буйрак етишмовчилиги тўғрисида хабар берилган. Бош айланиши ва қулоқларни жаранглаши кузатилган, бу дозани ошириб юборилишидан далолат бериши мумкин.

Ацетилсалицил кислотасига, бошқа салицилатларга ёки дори воситасининг ҳар қандай компонентига ўта юқори сезувчанлик.Салицилатларни ёки ўхшаш таъсирга эга моддаларни, айниқса анамнезда НЯҚВ ни қўллаш оқибатида чақирилган астма.Ўткир пептик яралар.Геморрагик диатез.Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги.Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги.Оғир даражадаги юрак етишмовчилиги.Ҳафтада 15 мг ёки ундан ортиқ дозадаги метотрексат билан мажмуа («Дориларнинг ўзаро таъсири» бўлимига қаранг).

Метотрексат. Ацетилсалицил кислотасини ва метотрексатни ҳафтада 15 мг ва ундан ортиқ дозаларда қўлланилиши метотрексатнинг (метотрексатнинг буйрак клиренсини яллиғланишга қарши моддалар томонидан пасайтирилиши ва салицилатлар томонидан метотрексатни қон плазмаси протеинлари билан боғидан сиқиб чиқарилиши оқибатида) гематологик токциклигини оширади. ААФ ингибиторлари. Ангиотензинга айлантирувчи ферментларнинг ингибиторлари ацетилсалицил кислотасининг юқори дозалари билан мажмуаси простагландинларнинг вазодилататор самарасини ингибиция қилиши оқибатида буйрак калавалари февральациясини пасайишини ва антигипертензив самарани сусайишини чақиради. Ацетазоламид. Ацетазоламиднинг концентрациясини ошиши салицилатларни қон плазмасидан тўқималарга ўтишига ва ацетазоламиднинг токциклигини (чарчоқ, лоҳаслик, онгни чалкашиши, гиперхлоремик метаболик ацидоз) чақириши мумкин. Пробенецид, сулфинпиразон. Пробенецид ва салицилатларнинг юқори дозалари (> 500 мг) қўлланганда иккала дори воситасининг метаболизми сусаяди ва сийдик кислотасининг экскрецияси пасайиши мумкин.

Простагландинлар синтезини сусайиши ҳомиладорликка ва/ёки эмбрионал/она қорнидаги ривожланишга салбий таъсир қилиши мумкин. Эпидемиологик тадқиқотларнинг мавжуд маълумотлари, ҳомиладорликнинг бошида простагландинлар синтези ингибиторлари қўллангандан кейин ҳомила ташлаш ва ҳомилани ривожланиш нуқсонлари хавфини ошишини кўрсатади. Хавф дозани ошиши ва даволаш давомийлигини ошишига қараб ошади. Мавжуд маълумотларга мувофиқ, ацетилсалицил кислотасин қўлланиши ва ҳомила ташлашнинг юқори хавфи ўртасида боғлиқлик исботланмаган. Ривожланиш нуқсонларини юз бериши юзасидан мавжуд эпидемиологик маълумотлар босқичли ҳисобланмайди, бироқ гастрошизиснинг юқори хавфи ацетилсалицил кислотаси қўлланганда гастрошизиснинг юқори хавфини истисно этиб бўлмайди. Ҳомиладорликнинг илк даврида (1-4чи ой) унинг таъсири юзасидан мавжуд маълумотлар, малформацияларни ривожланиш хавфини ошиши билан қандайдир боғлиқлик борлигини кўрсатмади. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар репродуктив токциклик борлигини кўрсатади. Ҳомиладорликнинг І ва ІІ уч ойлиги даврида ацетилсалицил кислотасини сақловчи дори воситаларни аниқ клиник зарурациз буюриш мумкин эмас. Эҳтимол ҳомиладор бўлган аёллар учун ёки ҳомиладорликнинг І ва ІІ уч ойлиги даврида, ацетилсалицил кислотасини сақловчи дори воситаларнинг дозаси иложи борича паст бўлиши, даволаш давомийлиги эса – иложи борича қисқароқ бўлиши лозим. Ҳомиладорликнинг ІІІ уч ойлиги даврида простагландинлар синтезининг барча ингибиторлари ҳомилага қуйигича таъсир қилиши мумкин: юрак-ўпка токциклиги (артериал йўлни барвақт беркилиши ва ўпка гипертензияси билан боғлиқ);кейинчалик олигогидроамниоз билан боғлиқ буйрак етишмовчилигини ривожланиши билан кечувчи буйрак фаолитяини бузилиши;аёлга ва болага ҳомиладорликнинг охирида простагландинлар синтезининг ингибиторлари қуйигича таъсир қилиши мумкин:хатто жуда паст дозалар қабул қилингандан кейин юз бериши мумкин бўлган қон кетиш вақтиниузайиши ва антиагрегант самара;бачадонни қисқаришларини тормозланиши, бу туғруқ давомийлигини кечикишига ёки узайишига олиб келиши мумкин. Буларни ҳисобга олиб, ацетилсалицил кислотасини ҳомиладорликнинг ІІІ уч ойлигида қўллаш мумкин эмас. Салицилатлар ва уларнинг метаболитлари кўкрак сутига озгина миқдорларда ўтади. Аёлларга лактация даврида қўллангандан сўнг дори воситасининг зарали таъсири аниқланмаганлиги туфайли, эмизишни тўхтатиш, одатда керак эмас. Бироқ мунтазам қўлланган ҳолларда ёки юқори дозалар қўлланганда эмизишни илк босқичларда тўхтатиш лозим.

Оригинал ўрамида, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Хавфли доза. Катталар: тана вазнига 300 мг/кг. Салицилатлар билан сурункали заҳарланиш яширин характерга эга бўлиши мумкин, чунки унинг белгилари ва симптомлари специфик эмас. Салицилатлар томонидан чақирилган ўртача сурункали нтоксикация или салицилизм, одатда фақат катта дозалар такроран қўллангандан кейингина кузатилади.

Рецепциз – 30 таблетка

10 таблеткадан блистерда; 3 ёки 10 блистердан ўрамда.

2 йил.