Магне Б6 форте rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблеткада қуйидагилар сақланади: Таблетка ядроси: фаол моддалар: магний цитрати – 100 мг магний (Мг++) га тўғри келувчи 618,43 мг, пиридоксин гидрохлориди – 10,00 мг; ёрдамчи моддалар: лактоза – 50,57 мг, макрогол-6000 – 120,00 мг, магний стеарати – 1,00 мг; таблетканинг қобиғи: гипромеллоза 6мПа.с – 14,08 мг, макрогол-6000 – 1,17 мг, диоксид титани (Е 171) – 4,75 мг, талк – қолдиқлар.

Препаратнинг савдо номи:

Магне Б6 форте

Фармакалогик гуруҳи:

минерал препарат (магний препарати)

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган овал иккиёқлама қавариқ таблеткалар. Таблетка бўлинганда икки қават кўринади: оқ рангли қобиқ ва оқ рангли таблетка массаси.

минерал препарат (магний препарати)

Магний тузларининг меъда-ичак йўлларидан сўрилиши тузнинг эрувчанлиги алоҳида рицарь ўйнайдиган, қисман пассив механизм йўли орқали амалга оширилади. Бундай сўрилиш даражаси 50% дан ошмайди. Чиқарилиши асосан буйрак орқали содир  бўлади.

Юқори таъсирчанлик, уйқуни бироз бузилиши, меъда-ичак спазмлари, юракни тез уриши, кучли толиқиш, мушакларда оғриқ ва спазмлар, мушакларда санчилиш ҳисси каби симптомлар билан кечувчи изоляция қилинган ёки бошқа танқислик ҳолатлари билан боғлиқ бўлган, аниқланган магний танқислигида қўлланади. Агар бир ой даволанишдан кейин ушбу белгиларни камайиши кузатилмаса, даволашни давом эттириш мақсадга мувофиқ эмас.

Таблеткаларни бутунлигича, 1 стакан сув билан ичиш лозим. Катталар учун: 2-3 қабулга бўлинган суткада 3-4 таблетка, овқатланиш вақтида. 6 ёшдан катта болалар учун (тахминан 20 кг вазнли): суткада 10-30 мг/кг, яъни 6 ёшдан катта болалар учун (тахминан вазни 20 кг) 2-3 қабулга бўлинган ҳолда суткада 2-4 таблетка, овқатланиш вақтида. Одатда даволаниш давомийлиги бир ойни ташкил қилади.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда (<0,01%): аллергик реакциялар, жумладан тери реакциялари; Меъда-ичак тизими томонидан бузилишлар: Тез-тезлиги номаълум (мавжуд бўлган маълумотлар бўйича пайдо бўлиш тез-тезлигини баҳолаш мумкин эмас): диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм.

Препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик.Оғир буйрак етишмовчиолиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам).Фенилкентонурия.6 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).Наслий галактоземия, глюкоза ва галактозанинг малабсорбция синдроми ёки лактаза етишмовчилиги (препарат таркибида лактоза мавжудлиги сабабли).Леводопа билан бир вақтда қабул қилиш (“Дориларнинг ўзаро таъсири” га қаранг).

Леводопа билан: леводопани фаоллиги пиридоксин ёрдамида ингибиция қилинади (агар бу препаратни ароматик Л-аминокислоталарнинг периферик декарбоксилазаси ингибиторлари билан бирга қабул қилиш тўғри келмаса). Агар леводопа Л-аминокислоталарнинг периферик декарбоксилазаси ингибиторлари билан бирга қабул қилинмаса, пиридоксинни ҳар қандай миқдорини қабул қилишдан сақланиш керак.

Ҳомиладорлик Етарлича ҳомиладор аёлларда ўтказилган клиник тадқиқотлар препаратнинг ҳомила ривожланишидаги нуқсонлар келиб чиқишига ножўя таъсири ёки фетотоксик таъсирини  аниқланмади. Магне В6® форте препарати ҳомиладорлик вақтида фақат шифокорнинг тавсияси бўйича зарур бўлганда қўлланилиши мумкин. Эмизиш даври Магнийнинг она сутига ўтишини эътиборга олиб, препаратни қабул қилиш зарурати вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия этилади.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари Буйракнинг нормал функциясида магнийнинг ичга қабул қилиш вақтида дозанинг ошириб юборилиши токсик реакцияларнинг пайдо бўлишига олиб келмайди. Аммо буракларнинг етишмовчилиги ҳолатида магний билан заҳарланиш ривожланиши мумкин. Қонда магний концентрациясига боғлиқ дозанинг ошириб юборилиш симптомларини яққоллиги: артериал босимнинг пасайиши; кўнгил айниши, қусиш; марказий нерв тизимининг сусайиши, рефлексларнинг пасайиши; электрокардиограммада ўзгаришлар кузатилиши; нафаснинг сусайиши, кома, юракнинг тўхтаб қолиши ва нафаснинг фалажи; анурик синдром. Даволаш

Рецепциз берилади

15 таблеткадан ПВХ-ПE-ПВДХ/алюмин фолгали блистерларда. 2 ёки 4 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.