Магне В.

Таркиби:

1 таблеткада қуйидагилар сақланади Таблетканинг ядроси: фаол моддалар: магний лактат дигидрати* – 470 мг, пиридоксин гидрохлориди – 5 мг; ёрдамчи моддалар: сахароза – 115,6 мг, оғир каолин – 40,0 мг, акация камеди – 20,0 мг, карбоксиполиметилен 934 – 10,0 мг, талк (магний гидроксилати) – 42,7 мг, магний стеарати – 6.7 мг. Таблетканинг қобиғи: акация камеди – 3,615 мг, сахароза – 214,969 мг, диоксид титани – 1,416 мг, талк (магния гидросиликат) – қолдиқлар, карнауб муми (кукун) – қолдиқлар. * – сақлаш бўйича 48 мг магний (Мг++) га 48 мг эквивалент.

Препаратнинг савдо номи:

Магне В.

Фармакалогик гуруҳи:

магний препарати.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар.

оқ рангли плёнка қобиқ билан қопланган овал икки ёқлама қавариқ силлиқ ялтироқ юзали таблеткалар.

магний препарати.

Алоҳида ёки бошқа ҳолатлар билан боғлиқ бўлган аниқланган магний танқислиги, қуйидаги белгилар билан кечувчи ҳолатлар: юқори таъсирчанлик, уйқуни бироз бузилиши, меъда-ичак спазмлари, юракнинг тез уриши, тез чарчаш, мушакларда оғриқ ва санчилиш ҳисси кузатилганда.

Таблеткаларни бутунлигича, бир стакан сув билан ичиш лозим.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: Жуда кам ҳолларда (<0.01%): аллергик реакциялар, шу жумладан тери реакциялари; Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: Тез-тезлиги номаълум (юзага чиқиш тезлигини баҳолаш мавжуд маълумотларга кўра мумкин эмас): диарея, қоринда оғриқ, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм.

Препаратнинг ҳар қандай компонентларига юқори сезувчанлик.Оғир буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам).Фенилкентонурия.6 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган).Наслий галактоземия, глюкоза ва галактозанинг малабсорбция синдроми ёки лактаза етишмовчилиги (препарат таркибида лактоза мавжудлиги сабабли).Бир вақтда леводопа билан қабул қилиш (“Дориларнинг ўзаро таъсири” га қаранг) мумкин эмас.

Леводопа билан: леводопа фаоллиги пиридоксин ёрдамида ингибиция қилиниши (агарда бу препарат ароматик Л-аминокислоталарнинг периферик декарбоксилазаси ингибиторлари билан бирга қабул қилинмаса). Шунинг учун леводопа препарати ароматик Л-аминокислоталарнинг периферик декарбоксилазаси ингибиторлари билан биргаликда қабул қилинмаса, шу вақтда исталган миқдордаги пиридоксинни қабул қилишдан сақланинг.

Ҳомиладорлик Етарлича миқдордаги ҳомиладор аёлларда ўтказилган клиник тадқиқотлар препаратнинг  ҳомила ривожланишидаги нуқсонларни келиб чиқишига ножўя таъсири ёки фетотоксик таъсирини аниқламади. Магне В6® препарати ҳомиладорлик вақтида фақат шифокорнинг тавсияси билан зарур ҳолатларда қўлланилиши мумкин. Эмизиш даври Магнийнинг кўкрак сутига ўтишини ҳисобга олиб, препаратни қабул қилиш зарурати бўлган вақтида эмизишни тўхтатиш тавсия этилади.

Оригинал ўрамида 30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепциз берилади

10 таблеткадан ПВХ/алюмин фолгали блистерларда. 5 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

2 йил.