ЛЕГАЛОН 140рецепт билан

Таркиби:

: 1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда  доғли Расторопша меваларини қуруқ экстракти (36-44:1)силибининга ҳисобланганда 140 мг силимаринга (ДНФГ)эквивалент 108,2 мг силимаринга (ВEЖХ/ДАБ) эквивалент;173,0–186,7 мгёрдамчи моддалар полисорбат 804,0–4,30 мг;повидон К-25124,20–134,00 мг;маннитол38,20–14,40 мг;поли(0-карбоксиметил) крахмал, натрий тузи10.60 мг;магний стеарати1,75 мг;қуйидагилардан таркиб топган қаттиқ желатин капсулалар:желатин75,2752 мг;темир (ИИИ) оксиди Е 1720,77 мг;титан диоксиди Е 1710,77 мг;натрий додесулфати0,154 мг;темир (ИИ,ИИИ) оксиди бўёвчиси Е 1720,0308 мг.

Препаратнинг савдо номи:

ЛЕГАЛОН 140

Фармакалогик гуруҳи:

Жигар касалликларини даволаш учун қўлланадиган воситалар, липотроп воситалар. Гепатопротектор.

Дори шакли:

капсулалар

жигарранг рангли “1” ўлчамли қаттиқ желатин капсула. Капсуланинг ичидагиси: сариқ рангли кукун

Жигар касалликларини даволаш учун қўлланадиган воситалар, липотроп воситалар. Гепатопротектор.

A05VA03

Силимариннинг асосий таъсир этувчи моддаси бўлиб силибинин ҳисобланади. Клиник тадқиқотлар, силимарин овқат ҳазм қилиш йўлларида сўрилганидан сўнг, у асосан, сафро билан (сўрилган миқдорининг 80% дан кўпроқ қисми) чиқарилишини кўрсатди. Унинг метаболитлари, глюкуронидлар ва судьялар сафрода аниқланганлиги сабабли, силибинин деконъюгациядан сўнг қайта сўрилади, сўнгра эса ичак-жигар қон оқимига тушади деган хулосага келинди ва бу ҳайвонларда ўтказилган экспериментларда намойиш этилган. Силибинин асосан билиар йўл билан чиқарилиши (фаоллашадиган жойи: жигар) дан келиб чиқиб, шуни тахмин қилиш мумкинки, қонда силибининнинг даражаси паст, сийдик билан чиқарилиши эса катта эмас. Ярим сўрилиш даври 2,2 соатни ташкил этади, ярим чиқарилиш даври эса – 6,3 соатни ташкил этади. ЛЕГАЛОН® 140 терапевтик дозаларда (140 мг силимарин кунига 3 марта) қўлланганида одамнинг сафросида силибининнинг миқдори бир марта қабул қилингандан кейин ҳам, кўп марта қабул қилингандан кейин ҳам бир хил бўлади. Бу силибинин организмда тўпланмаслигидан далолат беради. Силибинин 140 мг дозада, кунига 3 марта такроран юборилганидан сўнг, билиар йўл билан чиқарилиши барқарор даражага етади.

Жигарни токсик шикастланиши: жигарни сурункали яллиғланиш касалликлари ёки жигар циррози бўлган пациентларни самарасини бир маромда сақлаб турувчи даволаш учун қўлланади. Изоҳ: ЛЕГАЛОН® 140 билан даволаш жигарни шикастлайдиган токсик агент (масалан, алкогол) нинг таъсири бартараф қилинган ҳолдагина самаралидир.

Бошқа кўрсатмалар бўлмаса, катталар ва 12 ёшдан ошган болаларга 1 капсуладан суткада 3 марта қабул қилиш тавсия этилади. Капсулаларни бутун ҳолда, чайнамасдан, етарли миқдордаги суюқлик билан бирга ютиш керак. Даволаш курсининг давомийлигини шифокор касалликни кечиши ва характерига қараб, индивидуал равишда белгилайди.

Дори воситасининг ножўя реакцияларини ривожланиш тез-тезлигини баҳолаш мезонлари: жуда тез-тез (≥ 1/10), тез-тез (≥ 1/100, < 1/10), тез-тез эмас (≥ 1/1000, < 1/100), кам ҳолларда (≥ 1/10000, < 1/1000), жуда кам ҳолларда (< 1/10000). Кам ҳолларда қуйидаги ножўя самараларни кутиш мумкин: Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диспепсия, енгил диарея. Нафас тизими томонидан: ҳансираш. Сийдик чиқариш тизими томонидан: диурезни кучайиши. Иммун тизими томонидан: жуда кам ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциялари, шу жумладан тери тошмалари, қичишиш; номаълум частотада анафилактик шок ривожланиши мумкин. Жуда кам ҳолларда мавжуд бўлган вестибуляр бузилишлар кучайиши мумкин.

ЛЕГАЛОН® 140 препаратини доғли расторопша меваларига, препаратнинг бошқа компонентлари ёки тўлдирувчиларига ўта юқори сезувчанлиги маълум бўлган шахсларга қўллаш мумкин эмас.

Силимарин максимал юқори дозаларда перорал контрацептивлар ёки эстрогенлар билан даволашни ўрнини босиш учун қўлланадиган препаратлар билан бир вақтда қўлланганида, охиргиларининг самарадорлиги пасайиши мумкин. Силимаринни цитохром Р450 тизимига таъсир қилиши туфайли, диазепам, алпразол, кетоконазол, ловастатин, аторвастатин, винбластин каби дори препаратларининг самарасини кучайиши эҳтимоли мавжуд.

Ҳомиладорлик ва лактация Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препаратни қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги юзасидан ишончли маълумотлар йўқлиги туфайли, уни тоифадаги пациентларда қўллаш мумкин эмас. Препаратни болаларда қўлланиши Препаратни болаларда қўллаш самарадорлиги ва ҳавфсизлиги юзасидан етарли маълумотлар мавжуд эмас. Препаратни 12 ёшдан кичик бўлган болаларга қўллаш тавсия этилмайди. Механик ҳаракатланиш воситаларини бошқариш ва ҳаракатдаги механик мосламаларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсири Препарат механик транспорт воситаларини бошқариш ва ҳаракатланаётган механик ускуналарга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиш ёки заҳарланиш белгилари ёки симптомлари қайд этилмаган. Юқорида таърифланган нохуш самаралари кучайиши мумкин. Махсус заҳарга қарши дори маълум эмас. Зарурат бўлганида, симптоматик чораларни қўллаш тавсия этилади.

Шифокор рецептисиз

Ҳар бири 10 капсуладан иборат бўлган ПХВ/ал. блистерлар маълумот варақаси билан бирга картон қутига жойланган. ПВХ/алюмин блистерлар картон қутиларга жойланган. Ўрамларнинг ўлчами: 20 капсула (10 капсуладан х 2 блистер), 30 капсула (10 капсуладан х 3 блистер), 60 капсула (10 капсуладан х 6 блистер).

5 йил. Яроқлилик муддати тугаган препарат ўрнатилган тартибда йўқ қилинади.