Лукомедрецепт билан

Таркиби:

1 капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: флуконазол – 150 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза (Авиcэл пҲ 102) – 80,0 мг; калций гидрофосфати – 10,0 мг; натрий кроскармеллоза (Аcдисал) – 4,0 мг; кремний колоид диоксиди – 0,5 мг; магний стеарати – 3,0 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

флуконазол

Препаратнинг савдо номи:

Лукомед

Фармакалогик гуруҳи:

замбуруғларга қарши восита.

Дори шакли:

капсулалар

оқ сочилувчан кукун сақловчи кўк/оқ қаттиқ желатин капсулалар (№2),

замбуруғларга қарши восита.

J02AC01

Ичга қабул қилинганидан сўнг флуконазол яхши сўрилади. Биокираолишлиги камида 90% ни ташкил этади. Максимал концентрациясига (Смах) флуконазол қабул қилингандан сўнг 1-2 соатдан кейин эришилади. Плазмадаги концентрацияси тахминан 50-400 мг чегараларида дозага пропорционалдир. Препарат такроран қабул қилинганида плазмадаги чўққи концентрацияси ошади. Мувозанатли концентрацияга 5-10 кун давомида эришилади, аммо зарб доза буюрилганида 2 кундан сўнг эришиши мумкин. Плазма оқсиллари билан боғланиши паст (тахминан 12%). Флуконазол организмнинг барча суюқликларига яхши ўтади. Кўкрак сути, сўлак, балғам, синовиал, вагинал ва перитонеал суюқликларда флуконазолнинг даражаси плазмадаги концентрацияси билан бир хил. Замбуруғли менингити бўлган беморларда орқа мия суюқлигидаги флуконазолнинг даражаси, унинг плазмадаги даражасининг тахминан 50-90% ни ташкил этади. Флуконазол асосан буйраклар орқали чиқарилади; қабул қилинган дозанинг тахминан 80% ўзгармаган ҳолда сийдикда аниқланади. Ярим чиқарилиш даври (Т1/2) тахминан 30 соатни ташкил этади. Флуконазолнинг клиренси креатинин клиренсига пропорционал. Флуконазол диализ ёрдамида чиқарилади.

генитал кандидоз – вагинал кандидоз (ўткир ёки қайталанувчи), вагинал кандидоз қайталанишларини олдини олиш (йилига 3 марта ва кўпроқ пайдо бўлиши тез-тезлигида), шунингдек кандидоз баланит;шиллиқ қаватлар, шу жумладан орофарингеал кандидозда: оғиз бўшлиғи ва томоқнинг, қизилўнгачнинг шиллиқ қавати кандидози;тери-шиллиқ кандидози ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг сурункали атрофик кандидози (тиш протезларини тақиш билан боғлиқ бўлган). Шунингдек флуконазол дерматомикозларда, шу жумладан оёқлар, тана, чов соҳаси микозларида қўлланилади;

Ичга қабул қилиш учун капсулалар. Даволашнинг давомийлиги клиник ва микологик самараларга боғлиқ. Флуконазол ҳар куни суткада 1 марта қабул қилинади. Вагинал кандидозда флуконазол ичга 150 мг бир марта қабул қилинади. Касалликнинг қайталанишлари сонини камайтириш учун препарат 150 мг дозада, ойда 1 марта қабул қилинади. Даволашнинг давомийлиги индивидуал равишда белгиланади; у 4 ойдан 12 ойгача давом этиши мумкин. Айрим ҳолларда қабул қилишлар сони оширилади. Cандида чақирган баланитда, флуконазол ичга 150 мг дозада бир марта буюрилади. ОИЦ беморларда орофарингеал кандидознинг қайталанишларини олдини олиш учун, бирламчи даволаш курси тугаганидан сўнг, флуконазол 150 мг дозада ҳафтада 1 марта буюрилади. Кекса ёшдаги одамларни даволашда буйрак етишмовчилигининг белгилари бўлмаганида, препарат одатдаги дозада ишлатилади. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда (креатинин клиренси 11-50 мл/мин) юборишлар учун флуконазолнинг суткалик дозаси 2 марта пасайтирилади. Диализ сеансини доимо оладиган беморларга флуконазол ҳар диализдан кейин юборилади. 7 ёшдан ошган болаларга флуконазол шифокор тавсияси бўйича буюрилади. Болалар учун суткалик дозаси катталар учун қўлланадиган дозасидан ошмаслиги керак.

флуконазолга ёки кимёвий тузилиши бўйича унга яқин бўлган азол бирикмаларга юқори сезувчанликда;флуконазол суткада 400 мг ва ундан ортиқ дозада қабул қилаётган беморларга терфенадин бир вақтда қўлланганида;жигар етишмовчилигида;ҳомиладорлик ва лактацияда;7 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Варфарин ва флуконазолни бир вақтда қабул қилиш протромбин вақтини узайтиради; флконазол ва сулфонилмочевина ҳосилалари гуруҳига мансуб перорал гипогликемик препаратлар (хлорпропамид, глибенкламид, глипизид ва толбутамид) ни бир вақтда қабул қилганда – уларнинг ярим чиқарилиш даврини узайтиради (гипогликемия ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак). Лукомед препарати ва фенитоин бир вақтда қабул қилинганида, фенитоиннинг концентрацияси клиник жиҳатдан аҳамиятли ошади (концентрацияни мониторинг ўтказиш ва дозани танлаш керак). Гидрохлортиазидни кўп марта қўллаш қон плазмасида флуконазолнинг концентрациясини оширади, бироқ флуконазолни дозалаш тартибини, одатда, ўзгартириш керак эмас. Флуконазолни 50-200 мг дозаларда қабул қилиш, перорал қўлланадиган ҳомиладорликка қарши мажмуавий воситаларнинг самарадорлигига таъсир қилмайди. Флуконазол ва рифампицинни бир вақтда қабул қилиш АУC (“концентрация/вақт” боғлиқлигини аниқловчи фармакологик эгри чизиқ остидаги майдон) ни 25% га ва флуконазолнинг ярим чиқарилиш даврини 20% га пасайишига олиб келган. Кўрсатилган препаратлар мажмуасини қабул қилаётган беморларда, флуконазолнинг дозасини ошириш мақсадга мувофиқлигини ҳисобга олиш керак. Флуконазолни қўллаш вақтида қонда циклоспориннинг концентрациясини назорат қилиш тавсия этилади. Флуконазол ва зидовудиннинг мажмуаси буюрилганида, зидовудиннинг ножўя реакцияларини эрта аниқлаш мақсадида беморларнинг ҳолатини кузатиш керак, уларда бундай ҳолда АУC (“концентрация/вақт” боғлиқлигини аниқловчи фармакологик эгри чизиқ остидаги майдон) аҳамиятли даражада ошади. Цизаприд, астемизол, рифабутин, такролимус ва бошқа цитохром Р450 тизими томонидан метаболизмга учрайдиган дори воситаларини қабул қилаётган беморларда бир вақтда флуконазолни қўллаш, қонда ушбу препаратларнинг концентрацияларини ошиши билан кечиши мумкин. Циметидин ёки антацидларни бир вақтда қабул қилиш флуконазолнинг сўрилишига клиник аҳамиятли таъсир қилмайди.

Бу препаратни буюрган шифокор, даволашни кечишини кузатиши жуда муҳим. Уни қабулига у белгилаган муддатда келишни унутманг. Даволашни бошлашдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг! Флуконазол билан даволаниш вақтида жигар фаолиятини бузилиши бўлган беморлар, шифокор назорати остида бўлишлари керак. Жигарнинг шикастланишини клиник белгилари пайдо бўлиши билан флуконазолни бекор қилиш керак. ОИЦ ли беморлар кўпчилик препаратларни қабул қилганларида оғир даражадаги тери реакцияларини ривожланишига мойилроқ бўладилар. Юза замбуруғли инфекция бўйича даволанаётган беморда тошма пайдо бўлганида, бу флуконазолни қўллаш билан боғлиқ бўлиши мумкин, препаратни бекор қилиш керак. Инвазив/тизимли замбуруғ инфекциялари бўлган беморларда тошмалар пайдо бўлганида, беморнинг ҳолатини кузатиш ва полиморф эритема пайдо бўлганида флуконазолни бекор қилиш керак.

Ҳомиладорларни даволаш учун флуконазолни буюришдан сақланиш керак, аёл учун кутилаётган фойда ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган, оғир ва ҳаёт учун потенциал хавфли замбуруғ инфекцияларидан ташқари. Флуконазол кўкрак сутида, қонда бўлган концентрацияларида аниқланади, шунинг учун уни лактация даврида қўллаш тавсия этилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган қуруқ, салқин жойда, +25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

Бир капсуладан Ал/ПВХ блистерда. 1 блистер тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.