Лозартаннинг ножўя самаралари одатда ўтувчан ва препаратни бекор қилишни талаб қилмайди.
Лозартан назоратли текширишларда эссенциал гипертензияни даволаш учун қўлланганида, барча ножўя самаралари ичида плацебодан фақат бош айланишларини ривожланиш тез-тезлиги 1% кўпроққа фарқ қилган (4,1% қарши 2,4%).
Антигипертензив воситалар учун хос бўлган дозага боғлиқ ортостатик таъсири лозартан қўлланганида 1% кам беморларда аниқланган.
Препарат қўлланганида кузатиладиган ножўя самаралари, уларнинг пайдо бўлишини тез-тезлигига қараб тоифаларга таснифланган: жуда тез-тез ≥10; тез-тез > 1/100, ≤1/10; баъзида ≥1/1000, ≤1/100; кам ≥1/10000, ≤1/1000; жуда кам ≤1/10000, шу жумладан, алоҳида хабарлар.
Учраш тез-тезлиги 1% дан кўпроқ бўлган ножўя самаралари Умумий симптомлариЛозартан (н=2085)Плацебо (н=535)Астения, толиқиш3,83,9Кўкрак қафаси соҳасида оғриқ1,12,6Периферик шишлар1,71,9Юрак қон-томир тизими Юрак уриб кетиши1,00,4Тахикардия1,01,7Овқат ҳазм қилиш тизимиоҚоринда оғриқ1,71,7Диарея1,91,9Диспепсик ҳолатлар1,11,5Кўнгил айниши1,82,8Таянч-ҳаракат аппаратиБелда, оёқларда оғриқ1,61,1Болдир мушакларини тиришишлари1,01,1Неврология/психиатрияБош айланиши4,12,4Бош оғриғи14,117,2Уйқусизлик1,10,7Нафас тизимиЙўтал, бронхит3,12.6Бурунни битиши1,31,1Фарингит1,52,6Синусит1,01,3Юқори нафас йўллари инфекциялари6,55,6 1% дан кам тез-тезликда учрайдиган ножўя самаралари: Юрак-қон томир тизими томонидан: ортостатик гипотензия (дозага боғлиқ), бурундан қон кетиши, брадикардия, аритмиялар, стенокардия, васкулит, миокард инфаркти.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: анорекция, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларини қуриши, тиш оғриғи, қусиш, метеоризм, гастрит, қабзият, гепатит, жигар фаолиятини бузилиши.
Тери қопламалари томонидан: терини қуриши, эритема, экхимозлар, фотосенсибилизация, кучли терлаш, алопеция.
Аллергик реакциялар: эшакеми, тери тошмаси, қичишиш, ангионевротик шиш (шу жумладан нафас йўллари обструкциясини келтириб чиқарувчи хиқилдоқ ва тилни шиши ва/ёки юз, лаблар, томоқни шиши).
Қон яратиш тизими томонидан: баъзида – анемия (гемоглобин ва гематокрит концентрциясини аҳамияциз даражада камайиши, мувофиқ ўртача 0,11% ва 0,09% ҳажм, кам ҳолларда – клиник аҳамиятга эга бўлган), тромбоцитопения, эозинофилия, Шенлейн-Генох пурпураси.
Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, артрит, елкада, тиззада оғриқ, фибромиалгия.
Марказий нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: безовталик, уйқуни бузилиши, уйқучанлик, хотирани бузилиши, периферик нейропатиялар, парастезиялар, гипостезия, тремор, атакция, депрессия, хушдан кетиш, қулоқларда шовқин, таъм билишни бузилиши, кўришни бузилиши, конъюнктивит, меньшевизм.
Сийдик-жинсий тизими томонидан: сийишга императив қистовлар, сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, буйраклар фаолиятини бузилиши, либидони сусайиши, импотенция.
Бошқалар: подагра.
Лаборатория кўрсаткичлари: тез-тез: гиперкалиемия (қон плазмасидаги калийнинг даражаси 5,5% дан кўпроқ); баъзида – қон плазмасида мочевина ва қолдиқ азот ёки креатинин даражасини ошиши; жуда кам ҳолларда – “жигар” трансаминазалари: аспартатаминотрансферазалар (АСТ) ва аланинаминотрансферазалар (АЛТ), фаоллигини ўртача ошиши гипербилирубинемия.