Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Тасир этувчи модда(ХПН):
мажмуавий препарат
Препаратнинг савдо номи:
Лотосед АТМ
Фармакалогик гуруҳи:
Седатив восита.
Дори шакли:
қобиқ билан қопланган таблеткалар
думалоқ, икки ёқлама қавариқ, мовий рангли таблеткалар.
Седатив восита.
турли этиология неврозлари;ваҳима, қўрқиш, юқори толиқиш, паришонлик билан кечадиган неврастенияни енгил кўринишлари;юқори нерв қузғалувчанлиги;таъсирчанлик;кайфиятни ўзгарувчанлиги;эмоционал ва жисмоний жароҳатлар;доимий руҳий зўриқиш ҳолатлари;кучли чарчоқ (“менеджер синдроми”);уйқусизлик (енгил кўринишлари);гипертоник ва кардиал турдаги нейроциркулятор дистония;астения синдромида (гиперстатик кўриниши) қўлланилади.
Катталарга ичга 1 таблеткадан кунига 2 марта; уйқусизликда – 1 таблеткадан уйқудан 1 соат олдин.
Даволаш курси 30 кунни ташкил қилади.
Зарурати бўлганида шифокорнинг тавсиясига кўра, такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин.
Аллергик реакциялар кузатилиши мумкин.
препарат компонентларига юқори сезувчанлик;ҳомиладорлик;эмизиш даври;ёш (18 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.
Марказий нерв тизимини сусайтирувчи (шу жумладан ухлатувчи), гипотензив воситаларнинг, аналгетик препаратларнинг таъсирини кучайтиради (уларнинг дозасига тузатиш киритиш талаб қилинади).
Даволаниш даврида диққатни юқори жамлаш ва тезкор ҳаракат ва руҳий реакцияларни талаб қиладиган фаолият (транспортни ҳайдаш, механизмларни бошқариш) турларидан сақланиш керак.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин.