Лоробен

Таркиби:

30 мл спрей қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 45 мг бензидамин гидрохлориди, 36 мг хлоргексидин глюконати; ёрдамчи моддалар: полисорбат 20, сорбитол 70%, пропиленгликол, хинолин сариғи, ялпизли эссенция, сахароза, Эcоcоол МП, Патент В Блуэ, лимон кислотаси моногидрати, натрий цитрати дигидрати, тозаланган сув. Ҳар бир пуркалма (~0,13 мл) 0,156 мг бензидамин гидрохлориди, 0,195 мг  хлоргексидин глюконати сақлайди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

бензидамин гидрохлориди, хлоргексидин глюконати

Препаратнинг савдо номи:

Лоробен

Фармакалогик гуруҳи:

маҳаллий перорал қўллаш учун дори воситалари.

Дори шакли:

орал спрей

яшил рангли тиниқ суюқлик

маҳаллий перорал қўллаш учун дори воситалари.

A01AD02

Бензидамин яллиғланган шиллиқ қаватда яхши абсорбцияланади ва яллиғланишга қарши ҳамда маҳаллий оғриқсизлантирувчи таъсир кўрсатади. Чайилганидан кейин тахминан 30% хлоргексидин оғиз бўшлиғида ушланиб туради ва 24 соат давомида у аста-секин сўлакка ажралади. Хлоргексидин глюконати меъда-ичак йўлларидан ёмон сўрилади; қонда аниқланадиган концентрациялари топилмайди.

Оғиз бўшлиғида ва томоқда оғриқли ҳолатларни (ангина, фарингит, тонзиллит, афтоз стоматит, глосситни), томоқда ва оғиз бўшлиғида жарроҳлик аралашувларида оғриқларни вақтинча бартараф этиш учун. Кимётерапия, радиотерапия, бошқа аралашувлар (шу жумладан трахея интубацияси) ва шикастланишлар оқибатида ҳосил бўлган оғиз бўшлиғи касалликларини даволаш учун. Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг яллиғланиш касалликлари, асоратлари, парадонт касалликларини даволаш учун. Гингивитларни даволаш ва олдини олиш учун. Тиш устида қопланмалар ҳосил бўлишини камайтириш учун. Оғиз бўшлиғи гигиенасини сақлаб туриш учун қўлланилади.

Спрейнинг аппликаторига, мунтазам оқимга эришилмагунга қадар босиб туриш керак4. Аппликаторнинг учлигини, учлик оғиз бўшлиғида яхши ўрнашмагунча кўтариш, ва шундан сўнггина аппликаторга босиш керак. Пуркашни турли соҳаларга 4 марта такрорлаш керак. Хлоргексидин Лоробен™ препаратининг таркибида тиш қопланмаси ҳосил бўлишини ва даволаш жараёнида гингивитни камайишига ёрдам беради. Лоробен™ препаратининг таркибидаги хлоргексидин келтириб чиқарган рангли доғлар ҳосил бўлишини камайтириш учун тишларни олдиндан тиш чўткаси билан тозалаш лозим. Спрейли флаконни вертикал ушлаш керак. Эритмани ютиш мумкин эмас. Ишлатиб бўлинганидан кейин эритмани туфлаб ташлаш лозим.

Лоробен™ орал спрей таъсири одатда яхши ўзлаштирилади ва кам ножўя таъсирларга эга.

Бензидамин, хлоргексидин ёки препаратнинг бирор-бир бошқа компонентига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Хлоргексидин тузлари совун ва бошқа анион бирикмалар билан номутаносибдир. Хлоргексидин тузлари катионли ва ноионли сирт таранглиги бўйича фаол субстанциялари билан мутаносибдир, бироқ юқори концентрацияларда бирга ишлатилиши хлоргексидинни мицелий билан боғланиши оқибатида препаратнинг фаоллигини пасайтиради. Цетримид ва лиссапол НХ каби сирт таранглиги бўйича фаол моддалар эрувчанликни ошишини келтириб чиқариши мумкин. Натрий алгинати, натрий карбоксиметилцеллюлозаси, гуммиарабик, крахмал каби анионли полиелектролитлар билан номутаносиб; уларни бир вақтда қўллаш самарадорликни пасайтиради. Бриллиант кўки, хлорамфеникол, натрий флюоресцини, формалдегид, кумуш нитрати, рух судьяи, мис судьяи билан номутаносибдир. Қаттиқ сув билан суюлтирилганида калций ва магний катионлари билан ўзаро таъсирга киришиши натижасида эримайдиган тузлар кўринишида чўкма ҳосил қилиш мумкин. Агар хлоргексидинни бензоатлар, бикарбонатлар, карбонатлар, боратлар, нитратлар, фосфатлар, судьялар билан ҳосил қилинган тузларининг концентрацияси 0,05% дан кўп бўлса, у ҳолда паст даражада эрийдиган тузлар шаклланади ва чўкмага тушади. Цетримид ушбу тузлар эрувчанлигини оширади, комбинацияда бундай преципитантлар учрамайди. Хлоргексидин глюконатини цетримид ва бензалконий хлориди билан мос келиши бактерицид фаолликни синергик ошишида намоён бўлади. Цетримид хлоргексидинни қаттиқ сувда чўкишини сўндиради. Хлоргексидин глюконатидан ташқари, хлоргексидин ва унинг тузлари сувга нисбатан спиртда яхши эрийди. Хлоргексидин глюконати эритмаси спирт қўшилганида чўкмага тушиши мумкин. Эритмада 7% спиртни иштирок этиши уни грамманфий микроорганизмларга қарши самаралироқ қилади, чунки эритма целлюлоза февральлари орқали февральланади; сўрилиш эҳтимоли бор. Бензидаминнинг дорилар билан маълум ўзаро таъсири йўқ.

Фақат сиртга қўллаш учун ишлатилади. Фақат оғиз бўшлиғи учун қўлланилсин. Ютилмасин. Оғиз бўшлиғида, айниқса тил ва тишларда қайтувчан рангли из қолдириши мумкин. Агар томоқда оғриқ бактериал инфекция билан боғлиқ бўлса, Лоробен™ препарати билан бирга антибактериал терапияни буюриш мумкин. Тизимли таъсир эҳтимоли буйрак касалликлари бўлган шахсларда қўлланилганида эътиборга олинади, чунки бензидамин ва унинг метаболитлари сийдик билан чиқарилади. Тизимли таъсир эҳтимоли жигар касалликлари бўлган шахсларда қўлланилганида эътиборга олинади, чунки бензидамин жигарда метаболизмга учрайди. Лоробен™ орал спрейни клиник қўллаш тажрибаси етарли бўлмаганлиги туфайли, 6 ёшдан кичик бўлган болаларда қўллаш тавсия этилмайди.

Хлоргексидин глюконатини ҳомиладор аёлларга таъсири юзасидан назоратли тадқиқотлар йўқ ҳамда бензидаминни ҳайвонлар ва ҳомиладор аёлларга таъсири юзасидан адекват тадқиқотлар хам йўқ. Препаратнинг таркибига кирувчи фаол моддалар комбинациясини ҳайвонлар ва ҳомиладор аёлларда қўллаш хавфсизлиги аниқланмаган; шу боисдан препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Адекват тадқиқотлар йўқлиги туфайли, препаратни аёлларда лактация даврида қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган хона ҳароратида оригинал ўрамида, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Препаратни қўллаш усулини инобатга олган ҳолда дозани ошириб юборилиши мумкин эмас. Тасодифан катта дозалар ютиб юборилганида симптоматик даволаш буюрилади. Махсус антидот мавжуд эмас.

Рецепциз берилади

Лоробен™ орал спрей оқ флаконда. 1 флакон (30 мл) ва аппликатор комплектда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига солинган.

2 йил.