Лоркар, Лоркар Фортерецепт билан

Тасир этувчи модда(ХПН):

Лозартан калий Дори шакли: Қобиқ билан қопланган таблеткалар. Таркиби: Фаол модда: Лозартан калий 50 мг ёки 100 мг. Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, лактоза моногидрати, ўта желатинланган крахмал, натрий кроскармеллоза, гидроксипропил целлюлоза (паст даражада қовушқоқ), магний стеарати; Қобиқ: Сепифилм ЛП 770 (гидроксипропилметилцеллюлоза, микрокристалл целлюлоза, стеарин кислотаси, титан диоксиди). Таърифи: Оқ рангли, овал шаклли, икки ёқлама қавариқ, бир томонида рискаси бўлган, қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Препаратнинг савдо номи:

Лоркар, Лоркар Форте

Фармакалогик гуруҳи:

Антигипертензив воситалар (ангиотензин ИИ рецепторларнинг антагонисти).

Антигипертензив воситалар (ангиотензин ИИ рецепторларнинг антагонисти).

S09SA01

Сўрилиши Лозартан ичга қабул қилинганида яхши сўрилади ва бунда жигар орқали “биринчи ўтиш”да метаболизмга учрайди, цитохром CЙП2С9 изоферменти иштирокида карбоксилланиш йўли билан фаол метаболити ҳосил бўлади. Лозартаннинг тизимли биокираолишлиги – тахминан 33%. Лозартан ва унинг фаол метаболити қон зардобида максимал концентрациясига ичга қабул қилинганидан сўнг мувофиқ тахминан 1 соат ва 3-4 соатдан кейин эришилади. Овқатланиш лозартаннинг биокираолишлигига таъсир қилмайди. Тақсимланиши 99% дан ортиқ лозартан ва унинг метаболитлари плазма оқсиллари, асосан албуминлар билан боғланади. Лозартанни тақсимланиш ҳажми – 34 л. Лозартан гематоэнцефалик тўсиқ орқали деярли ўтмайди. Метаболизми Ичга қабул қилинган ёки вена ичига юборилган лозартаннинг тахминан 14% фаол метаболитга айланади. Чиқарилиши Лозартаннинг плазма клиренси минутига 600 мл ни, унинг фаол метаболитиники эса минутига 50 мл ни ташкил этади. Лозартан ва унинг фаол метаболитини буйрак клиренси мувофиқ равишда минутига 74 мл ва 26 мл ни ташкил этади. Ичга қабул қилинганда қабул қилинган дозасининг тахминан 4% буйрак орқали ўзгармаган ҳолда ва тахминан 6% буйраклар орқали фаол метаболит шаклида чиқарилади. Ичга 200 мг гача дозаларда қабул қилинганида лозартан ва унинг фаол метаболитига тўғри пропорционал фармакокинетика хосдир. Ичга қабул қилинганидан сўнг лозартан ва унинг фаол метаболитини плазмадаги концентрацияси полиекспотенциал равишда пасаяди, бунда лозартаннинг якуний ярим чиқарилиш даври 2 соатни, фаол метаболитиники эса – тахминан 6-9 соатни ташкил этади. Препарат суткада 100 мг дозада қабул қилинганида лозартан ҳам унинг фаол метаболити ҳам плазмада аҳамиятли даражада тўпланмайди. Лозартан ва унинг метаболитлари организмдан ичак ва буйраклар орқали чиқарилади. Соғлом кўнгиллиларда С14 изотопи билан нишонланган лозартан ичга қабул қилинганидан сўнг радиофаол нишоннинг тахминан 35% сийдикда ва 58% ахлатда аниқланади. Алоҳида гуруҳ пациентларида препаратининг фармакокинетикаси Жигарни енгил ва ўртача оғирлик даражадаги алкоголли циррози бўлган пациентларда лозартаннинг концентрацияси соғлом кўнгиллиларга – эркакларга нисбатан 5 марта, фаол метаболитиники эса – 1,7 марта юқори. Креатинин клиренси (КК) минутига 10 мл дан юқори бўлганида қон плазмасида лозартаннинг концентрацияси буйраклар фаолияти нормал бўлгандаги креатинин клиренсидан фарқ қилмайди. Гемодиализ ўтказиш шарт бўлган беморларда “концентрация-вақт” эгри чизиғи остидаги майдон (АУC) буйраклар фаолияти нормал бўлган пациентларга нисбатан тахминан 2 марта юқори бўлади. Лозартан ҳам, унинг фаол метаболити ҳам организмдан гемодиализ ёрдамида чиқарилмайди. Кекса ёшдаги эркакларнинг қон плазмасида лозартан ва унинг фаол метаболитини концентрацияси артериал гипертензияси бўлган ёш эркаклардаги шу кўрсаткичларнинг қийматидан аҳамиятли даражада фарқланмайди. Артериал гипертензияси бўлган аёлларда лозартаннинг плазмадаги концентрацияси артериал гипертензияси бўлган эркаклардаги тегишли қийматлардан 2 марта юқори бўлади. Эркаклар ва аёлларда фаол метаболитининг концентрацияси фарқланмайди. Бу фармакокинетик фарқ клиник аҳамиятга эга эмас.

–  артериал гипертензия; – юрак етишмовчилиги (мажмуавий даволаш таркибида, ангиотензин-айлантирувчи фермент (ААФ) ингибиторларини ўзлаштираолмасликда ёки улар билан даволаш самарасизлигида).

Препарат овқатланишдан қатъий назар ичга қабул қилинади. Артериал гипертензияда препаратнинг ўртача суткалик дозаси 50 мг ни ташкил қилади. Қабул қилиш сони суткада 1 марта. Алоҳида ҳолларда кучлироқ самарага эришиш учун доза суткада 2 ёки 1 қабулда 100 мг гача оширилади. Диуретикларни юқори дозада қабул қилаётган пациентларга препарат буюрилганида, бошланғич доза суткада 1 марта 25 мг ни ташкил қилади. Юрак етишмовчилиги бўлган пациентлар учун бошланғич доза суткада 1 марта 12,5 мг ни ташкил қилади. Одатда пациент препаратни ўзлаштираолишлигига қараб доза 1 ҳафталик оралиқ билан (яъни суткада 12,5 мг, суткада 25 мг ва суткада 50 мг) ўртача сақлаб турувчи суткада 1 марта 50 мг гача бўлган дозагача оширилади. Жигар фаолиятининг бузилиши бўлган пациентларга препаратни кичикроқ дозаларда буюриш керак. Кекса ёшдаги, пациентларда, шунингдек буйраклар фаолиятининг бузилиши бўлган беморларда, шу жумладан диализдаги пациентларда, бошланғич дозани тўғрилашнинг зарурати йўқ. Педиатрияда қўлланилиши. 18 ёшгача бўлган болаларда самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган.

Лозартаннинг ножўя самаралари одатда ўткинчи ва препаратни бекор қилишни талаб қилмайди. Лозартан назоратли тадқиқотларда эссенциал гипертензияни даволаш учун қўлланганида, барча ножўя самаралари ичида плацебодан фақат бош айланишларини ривожланиш тез-тезлиги 1% кўпроққа фарқ қилган (4,1% қарши 2,4%). Антигипертензив воситалар учун хос бўлган дозага боғлиқ ортостатик таъсири лозартан қўлланганида 1% дан кам беморларда аниқланган. Препарат қўлланганида кузатиладиган ножўя самаралари, уларнинг пайдо бўлишини тез-тезлигига қараб тоифаларга таснифланган: жуда тез-тез ≥10; тез-тез > 1/100, ≤1/10; баъзида ≥1/1000, ≤1/100; кам ≥1/10000, ≤1/1000; жуда кам ≤1/10000, шу жумладан, алоҳида хабарлар. Учраш тез-тезлиги 1% дан кўпроқ бўлган ножўя самаралари Умумий симптомлариЛозартан (н=2085)Плацебо (н=535)Астения, толиқиш3,83,9Кўкрак қафаси соҳасида оғриқ1,12,6Периферик шишлар1,71,9Юрак қон-томир тизими  Юрак уриб кетиши1,00,4Тахикардия1,01,7Овқат ҳазм қилиш тизими ОҚоринда оғриқ1,71,7Диарея1,91,9Диспепсик ҳолатлар1,11,5Кўнгил айниши1,82,8Таянч-ҳаракат аппарати  Белда, оёқларда оғриқ1,61,1Болдир мушакларини тиришишлари1,01,1Неврология/психиатрия  Бош айланиши4,12,4Бош оғриғи14,117,2Уйқусизлик1,10,7Нафас тизими  Йўтал, бронхит3,12.6Бурунни битиши1,31,1Фарингит1,52,6Синусит1,01,3Юқори нафас йўллари инфекциялари6,55,6 1% дан кам тез-тезликда учрайдиган ножўя самаралари: Юрак-қон томир тизими томонидан: ортостатик гипотензия (дозага боғлиқ), бурундан қон кетиши, брадикардия, аритмиялар, стенокардия, васкулит, миокард инфаркти. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: анорекция, оғиз бўшлиғининг шиллиқ қаватларини қуриши, тиш оғриғи, қусиш, метеоризм, гастрит, қабзият, гепатит, жигар фаолиятини бузилиши. Тери қопламалари томонидан: терини қуриши, эритема, экхимозлар, фотосенсибилизация, кучли терлаш, алопеция. Аллергик реакциялар: эшакеми, тери тошмаси, қичишиш, ангионевротик шиш (шу жумладан нафас йўллари обструкциясини келтириб чиқарувчи хиқилдоқ ва тилни шиши ва/ёки юз, лаблар, томоқни шиши). Қон яратиш тизими томонидан: баъзида – анемия (гемоглобин ва гематокрит концентрциясини аҳамияциз даражада камайиши, мувофиқ ўртача 0,11% ва 0,09% ҳажм, кам ҳолларда – клиник аҳамиятга эга бўлган), тромбоцитопения, эозинофилия, Шенлейн-Генох пурпураси. Таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия, артрит, елкада, тиззада оғриқ, фибромиалгия. Марказий нерв тизими ва сезги аъзолари томонидан: безовталик, уйқуни бузилиши, уйқучанлик, хотирани бузилиши, периферик нейропатиялар, парестезиялар, гипостезия, тремор, атакция, депрессия, хушдан кетиш, қулоқларда шовқин, таъм билишни бузилиши, кўришни бузилиши, конъюнктивит, меньшевизм. Сийдик-жинсий тизими томонидан: сийишга императив қистовлар, сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, буйрак фаолиятини бузилиши, либидони сусайиши, импотенция. Бошқалар: подагра. Лаборатория кўрсаткичлари: тез-тез: гиперкалиемия (қон плазмасидаги калийнинг даражаси 5,5% дан кўпроқ); баъзида – қон плазмасида мочевина ва қолдиқ азот ёки креатинин даражасини ошиши; жуда кам ҳолларда – “жигар” трансаминазалари: аспартатаминотрансферазалар (АСТ) ва аланинаминотрансферазалар (АЛТ), фаоллигини ўртача ошиши гипербилирубинемия.

– артериал гипотензия; – гиперкалиемия; – дегидратация; – ҳомиладорлик; – лактация даври; – болалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирлар; – препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа гипотензив воситалар билан буюрилиши мумкин. Бета-адреноблокаторлар ва симпатолитикларнинг самарасини ўзаро кучайтиради. Лозартанни диуретиклар билан бирга қўлланиши аддитив самара кўрсатади. Гидрохлоротиазид, дигоксин, варфарин, циметидин, фенобарбитал, кетоконазол, эритромицин билан лозартинни фармакокинетик ўзаро таъсири кузатилмаган. Маълумотларга кўра, рифампицин ва флуконазол қон плазмасида фаол метаболитининг даражасини пасайтиради. Бу ўзаро таъсирларнинг клиник аҳамияти ҳали номаълум. Ангиотензин ИИ ёки унинг таъсирини ингибирлайдиган бошқа воситалар қўллангандаги каби лозартанни калийни тежовчи диуретиклар (масалан, спиронолактон, триамтерен, амилорид), калий препаратлари ва калий сақловчи тузлар билан бирга қўлланиши гиперкалиемиянинг ҳавфини оширади. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП), шу жумладан циклооксигеназа-2 (ЦОГ-2) нинг селектив ингибиторлари диуретиклар ва бошқа гипотензив воситаларнинг самарасини пасайтириши мумкин. Ангиотензин ИИ рецепторларининг селектив ингибиторлари ва литий препаратлари бирга қўлланганида плазмада литийнинг концентрацияси ошиши мумкин. Шуни ҳисобга олиб, лозартанни литий тузлари билан бирга қўллашдан кутилган фойда ва ҳавфни баҳолаш керак. Агар препаратни бирга қўллаш зарурати бўлса, плазмада литийнинг концентрациясини мунтазам назорат қилиш керак.

Препаратни буюришдан аввал дегидратацияни тўғрилашни ўтказиш ёки даволашни  кичик дозалардан бошлаш керак. Препарат бошқа антигипертензив воситалари билан мажмуавий даволаш таркибида буюрилиши мумкин. Ренин-ангиотензин тизимига таъсир қилувчи айрим препаратлар билатерал буйрак стенози ёки ягона буйрак артериясининг стенози бўлган беморларда, қондаги мочевина ва зардоб креатининининг даражасини  ошириши мумкин. Даволаш даврида, айниқса кекса ёшдаги пациентларда, буйракларнинг фаолиятини бузилишида, калийнинг қондаги концентрациясини мунтазам назорат қилиш керак. Жигар циррози бўлган беморларда қон плазмасида лозартаннинг концентрацияси аҳамиятли даражада ошади, шунинг учун анамнезида жигар касалликлари бўлганида кичикроқ дозаларда буюриш керак. Даволаш даврида қонда калий концентрациясини, айниқса кекса ёшдаги пациентларда, буйраклар фаолияти бузилганида мунтазам назорат қилиш лозим. Ҳомиладорлик ва лактация даври Лозартанни ҳомиладорликда қўллаш ҳақида маълумотлар йўқ. Аммо ренин-ангиотензин тизимига бевосита таъсир этувчи препаратлар ҳомиладорликнинг ИИ ва ИИИ уч ойлигида қўлланганида, ривожланиш нуқсонларини ёки ҳаттоки ривожланаётган ҳомилани ўлимига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳомиладорлик аниқланганида ЛОРКАР® препаратини қабул қилишни дарҳол тўхтатиш керак. Лактация даврида буюрилганида, эмизишни тўхтатиш ёки ЛОРКАР® билан даволашни тўхтатиш масаласини ҳал қилиш лозим. Ательени бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири Лозартан ательени бошқариш ёки механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин қўлланилмасин.

Симптомлари: АБ ни яққол пасайиши, тахикардия, парасимпатик (вагус) рағбатлантирилиш туфайли брадикардия пайдо бўлиши мумкин. Даволаш: жадаллаштирилган диурез, симптоматик даволаш, гемодиализ самарасиз.

Рецепт бўйича

«Лоркар®», қобиқ билан қопланган таблеткалар 50 мг дан,  №14, №28. «Лоркар® Форте», қобиқ билан қопланган таблеткалар 100 мг дан, №14, №28.

2 йил.