Лориста® Н 100 препаратини қўллашдан аввал шифокорингиз ёки фармацевт билан маслаҳатлашинг.
Агар Сиз ўзингизни ҳомиладорман деб ҳисобласангиз (ёки ҳомиладор бўлишингиз мумкин бўлса) шифокорни хабардор қилиш керак.
Лориста® Н 100 препаратини ҳомиладорликнинг эрта муддатида тавсия қилинмайди ва 3 ойдан катта муддатдаги ҳомиладорликда қўлланмайди, чунки уни бу даврда қўллаш болага жиддий зарар келтириши мумкин (“Ҳомиладорлик” бўлимига қаранг).
Лориста® Н 100 препаратини қўллашни бошлашдан аввал бу вақтда шифокорингизга хабар қилишингиз муҳим: агар илгари Сизда юз, лаб, томоқ ёки тилни шиши ривожланган бўлса,агар Сиз диуретикларни (сийдик ҳайдовчи воситалар) қабул қилаётган бўлсангиз,агар Сиз туз чекланган парҳезда бўлсангиз,агар Сизда кучли қусиш ва/ёки диарея бўлса ёки бўлган бўлса,агар Сиз юрак етишмовчилиги билан хасталанган бўлсангиз,агар Сизда жигар функциясини бузилиши бўлса (2.
“Лориста® Н 100 препаратини қўлламанг” бўлимига қаранг),агар Сизда буйрак артерияларининг торайиши (буйрак артерияларини стенози) ёки фақат битта фаолият кўрсатаётган буйрак бўлса, ёки яқинда Сиз буйрак кўчириб ўтказилганлигини бошдан кечирган бўлсангиз,агар Сизда артерияларни торайиши (атеросклероз), стенокардия (юракни яхши ишлаши туфайли кўкракда оғриқ) бўлса,агар Сизда “аортал ёки митрал клапанини стенози” (юрак клапанларини торайиши) ёки “гипертрофик кардиомиопатия” (юрак мушакларини қалинлашишини чақирадиган касаллик) бўлса,агар Сизда қандли диабет бўлса,агар Сизда подагра бўлган бўлса,агар Сизда аллергик реакциялар, астма ёки бўғимларда оғриқ чақирадиган касалликлар, тери тошмалари ва иситма (тизимли қизил югурик) бўлса ёки бўлган бўлса,агар Сизда калцийни юқори даражаси ва калийни паст даражаси бўлса ёки Сиз калийни миқдори паст бўлган парҳезда бўлсангиз,агар Сизда анестезияни бажариш керак бўлса (хатто стоматологга борганда) ёки операциядан олдин, ёки агар Сиз қалқонсимон олди безининг функциясини текшириш учун таҳлилларни топширмоқчи бўлсангиз, Сиз лозартан калий ва гидрохлоротиазид сақлаган таблеткаларни қўллаётганингизни ҳақида шифокорга ёки тиббиёт ходимига хабар қилишингиз керак,агар Сиз бирламчи гипералдостеронизм (буйрак усти безларининг бу безлардаги ўзгаришлар чақирган алдостерон гормонининг юқори секрецияси, билан боғлиқ синдром) билан хасталанган бўлсангиз,агар Сиз юқори артериал босимини даволаш учун қуйидаги препаратларни қабул қилаётган бўлсангиз:ААФ ингибиторларини (масалан, эналаприл, лизиноприл, рамиприл), хусусан агар Сизда қандли диабет билан боғлиқ буйраклар томонидан бузилишлар аниқланган бўлса,алискирен.
Сизни шифокорингиз буйракларингизни функциясини, артериал босимни ва қонда электролитларни миқдорини (масалан, калий) мунтазам интервалларда текшириш мумкин.
Шунингдек “Лориста® Н 100 препаратини қўлланмасин” сарлавҳаси остида маълумотга қаранг.