Ичга қабул қилинганида сўрилиши 40% ташкил қилади.
Плазмадаги максимал концентрациясига капсула қабул қилинганидан кейин 2,5 соат ўтгач эришилади.
Плазма оқсиллари билан боғланиши (кўпроқ албуминлар билан) – 97%.
Гематоэнцефалик тўсиқдан ўтмайди.
Жигардан конъюгация йўли билан деярли тўлиқ метаболизмга учрайди.
Ярим чиқарилиш даври – 9-14 соат (ўртача 9,8 соат).
Кўпроқ сафро орқали, оз қисми буйраклар орқали чиқарилади (конъюгация бўлган метаболитлари кўринишида).
Келиб чиқиш сабаблари турли бўлган (аллергик, эмоционал, дорили, нурли; овқатланиш тартибини ва овқатнинг таркибини сифати ўзгарганида, метаболизм ва сўрилиш бузилганида; инфекцион генезли диареяда ёрдамчи восита сифатида) ўткир ва сурункали диареяни симтоматик даволашда қўлланади.
Илеостомали пациентларда ич келишини бошқаришда қўлланади.
Ичга, чайнамасдан, сув билан бирга қабул қилинади.
Катталарга ўткир диареяда дастлаб 2 капсула (4 мг) лоперамид буюрилади, сўнгра суюқ аҳлат ажралиши давом этган ҳолда 1 капсуладан (2 мг) ҳар дефекациядан кейин буюрилади, юқори суткалик доза – 8 капсулани (16 мг) ташкил қилади.
Катталарга сурункали диареяда суткада 4 мг дан буюрилади.
Максимал суткалик доза – 16 мг ни ташкил қилади.
6 ёшдан ошган болаларга ўткир диареяда бошланғич доза 2 мг, сўнгра суюқ аҳлат ажралиши давом этган ҳолда 2 мг дан ҳар дефекациядан кейин.
Максимал суткалик доза – 4 капсулани (8 мг) ташкил қилади.
6 ёшдан ошган болаларга сурункали диареяда лоперамид 2 мг суткалик дозада буюрилади.
Максимал суткалик доза – тана вазни 20 кг га 6 мг дан.
Ич келиши нормаллашганидан кейин ёки ич келиши 12 соатдан кўпроқ вақт ичида кузатилмаса, препаратни қўллашни тўхтатиш керак.
Одатда, фақат дори воситаси узоқ вақт қабул қилинганида кузатилади.
Аллергик реакциялар (тери тошмаси), уйқучанлик, бош айланиши, гиповолемия, электролит бузилишлар, оғизни қуриши, ичак санчиғи, гастралгия, қоринда оғриқ ёки дискомфорт, кўнгил айниши, қусиш, метеоризм кузатилиши мумкин.
Кам ҳолларда – сийдик тутилиши, жуда кам ҳолларада– ичак тутилиши.
Ўта юқори сезувчанлик, ичак тутилиши, ўткир ярали колит, дивертикулез, ўткир сохтамембраноз энтероколит фонидаги диарея, дизентерия ва меъда-ичак йўлларининг бошқа инфекцияларида.
Ҳомиладорлик (И уч ойлиги), лактация даври, 2 ёшгача бўлган болаларда (лоперамид капсулалари 6 ёшгача болаларга буюрилмайди) қўллаш мумкин эмас.
Препаратнинг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсирлари аниқланмаган.
Лоперамид 2 сутка қўлланганидан кейин самара бўлмаганида ташхисни аниқлаш ва диареянинг инфекцион келиб чиқишига эга эмаслигини истисно қилиш керак.
6 ёшдан кичик болаларга капсулаларда буюриш тавсия қилинмайди.
Агарда даволаётганда қабзият ёки қорин дам бўлиши ривожланса, лоперамидни бекор қилиш керак.
Жигар функциясини бузилишлари бўлган беморларда марказий нерв тизимининг заҳарли шикастланиш белгиларини диққат билан назорат қилиш керак.
Диареянинг даволаш даврида суюқлик ва электролитларнинг йўқотилишини тўлдириш керак.
Даволаш вақтида транспорт воситаларини бошқариш ва потенциал хавфли, диққатни жамлашни ва психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Симптомлари: марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайишини белгилари (ступор, ҳаракат координациясини бузилиши, уйқучанлик, кўз қорачиғини торайиши (миоз), скелет мушакларининг тонусини ошиши, нафасни сусайиши), ичакни тутилиши.
Даволаш: махсус антидоти сифатида налоксон ишлатилади.
Лоперамиднинг таъсир қилиш вақти налоксонга қараганда узоқроқлигини ҳисобга олиб, налоксонни такрор юбориш мумкин.
Симптоматик даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш (препарат қабул қилинганидан кейинги биринчи 3 соатда), ўпканинг сунъий вельветяцияси.
Рецепциз
10 капсуладан контур уяли ўрамда.
1, 2, 3, 10 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.