Лонгидазарецепт билан

Таркиби:

1 ампула ёки флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 1500 ХБ ёки 3000 ХБ бовгиалуронидаза азоксимери (Лонгидаза®) ёрдамчи модда: маннитол 15 мг гача (1500 ХБ доза учун) ёки 20 мг гача (3000 ХБ доза учун).

Тасир этувчи модда(ХПН):

бовгиалуронидаза азоксимери (бовҳялуронидасум азохимерум)

Препаратнинг савдо номи:

Лонгидаза

Фармакалогик гуруҳи:

фермент восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат

оқ рангли ёки сарғиш ёки жигаррангсимон тусли оқ рангли гигроскопик ғовак масса.

фермент восита.

V03AX.

Парентерал юборилганда Бовгиалуронидаза азоксимери қон айланиш тизимига тез сўрилади ва қондаги максимал концентрациясига 20-25 минутдан кейин эришилади, организмда юқори тезликда тақсимланиши билан характерланади. Ярим тақсимланиш даври – тахминан 0,5 соат, ярим чиқарилиш даври (Т½) мушак ичига юборилганида 36 соат, тери остига юборилганида тахминан 45 соатни ташкил қилади. Тахминий тақсимланиш хажми 0,43 л/кг ни ташкил қилади. Конъюгация ферментнинг юқори биокираолиш хусусиятини пасайтирмайди – биокираолишлиги камида 90% ни ташкил қилади. Таъсир этувчи модда барча аъзолар ва тўқималарга киради, шу жумладан гематоэнцефалик ва офталмик тўсиқлар орқали ўтади. Организмда гиалуронидаза гидролизга учрайди, ташувчи эса қуйимолекуляр бирикмаларгача (олигомерлар) парчаланади, улар асосан буйрак орқали икки босқичда чиқарилади. Биринчи сутка давомида буйрак орқали 45-50%, ичак орқали кўпи билан 3% чиқарилади. Кейин чиқарилиш тезлиги секинлашади, 4-5 суткаларга келиб, препарат тўлиқ чиқарилади.

Катталарда бириктирувчи тўқиманинг гиперплазияси билан кечувчи қуйидаги касалликларни даволаш ва олдини олиш учун мажмуавий даволаш таркибида:

Лонгидаза® тери остига (шикастланган жойга яқин ёки чандиқли-ўзгарган тўқима остига) ёки мушак ичига 3000 ХБ дозада 5 инекциядан 25 инекциягача (касалликка қараб) курс билан, юборишлар орасидаги 3 кундан 10 кунгача интервал билан юборилади. Қўллаш усулари ташхис, касалликнинг оғирлиги, клиник кечиши, беморнинг ёшига қараб, шифокор томонидан белгиланади. Зарурати бўлганида 2-3 ой ўтгач такрорий курс тавсия этилади. Бириктирувчи тўқиманинг оғир сурункали авж олувчи жараёни билан кечувчи касалликларни даволашда, стандарт даволаш курсидан кейин, узоқ муддатли эришилган самарани ушлаб туриш мақсадида Лонгидаза®ни 3000 ХБ дозада инекциялар орасидаги 10-14 кунлик танаффуслар билан қўллаш тавсия этилади. Дори ва диагностик воситаларининг биокираолишлигини ошириш учун асосий препарат юбориладиган жойга 10-15 минут олдин мушак ичига ёки тери остига 1500 ХБ дозада юбориш тавсия этилади. Суюлтириш услуби: Ампула ёки флакондаги 3000 ХБ Лонгидаза® препарати 1,0-2,0 мл прокаин (0,25% ёки 0,5%) эритмасида эритилади. Прокаинни ўзлаштираолмаслик бўлган холларда Лонгидаза® препарати инекция учун 0,9% ли натрий хлориди эритмаси ёки инекция учун сувнинг худди шундай хажмида эритилади.Биокираолишлигини ошириш мақсадида қўлланганида ампула ёки флакондаги 3000 ХБ Лонгидаза® препарати 2,0 мл, 1500 ХБ дозали препарат 1,0 мл инекция учун 0,9% ли натрий хлоридининг эритмасида эритилади. Флакон ёки ампулага эритувчини секин юбориш, 2-3 минут кутиш, оқсилни кўпиртирмаслик учун силкитмасдан эҳтиёткорлик билан аралаштириш керак.

Тез-тез (>1/100, <1/10) – yuborilgan joyda og‘riq. Ba’zida (>1/1000, <1/100) инекция жойида терини қизариши, қичишиши ва шиши каби реакциялар бўлиши мумкин. Барча махаллий реакциялар 48-72 соатда ўтиб кетади. Жуда кам ҳолларда (<1/10000) аллергик реакциялар кузатилади.

Гиалуронидаза асосидаги препаратларга ўта юқори сезувчанлик, ўткир инфекцион касалликлар, ўпкадан қон кетиши ва қон тупуриш, шишасимон танага янги қон қуйилиши, хавфли ўсмалар, ўткир буйрак етишмовчилиги, 18 ёшгача бўлган пациентларда (клиник тадқиқотларнинг натижаларини йўқлиги туфайли) қўллаш мумкин эмас.

Бовгиалуронидаза азоксимерини антибиотиклар, вирусларга қарши, замбуруғларга қарши препаратлар, бронхолитиклар билан мажмуада қўллаш мумкин. Бошқа дори воситалари (антибиотиклар, маҳаллий анестетиклар, диуретиклар) билан мажмуада қўлланганида, Бовгиалуронидаза азоксимери биокираолишлигини оширади ва уларнинг таъсирини кучайтиради. Салицилатларнинг юқори дозалари, кортизон, адренокортикотроп гормон (АКТГ), эстрогенлар ёки антигистамин препаратлар бирга қўлланганида Бовгиалуронидаза азоксимерининг ферментатив фаоллиги  пасайиши мумкин. Бовгиалуронидаза азоксимерини фуросемид, бензодиазепинлар, фенитоин сақловчи препаратлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Лонгидаза® препаратини қабул қилишни тўхтатиш зарурати туғилганида, дозани аста-секин камайтирмасдан, препаратни бекор қилишни дархол амалга ошириш мумкин. Препаратнинг навбатдаги дозасини юбориш ўтказиб юборилган ҳолларда, уни пациентнинг эсига тушиши билан юбориш керак, шундан кейин препарат одатдагича қўлланиши керак. Юборилган дозанинг ўрнини тўлдириш мақсадида пациент икки баробар дозани юбормаслиги керак. Даволашдан олдин Сиз қабул қилаётган дори препаратлар тўғрисида шифокорга хабар беринг. Препаратни қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашинг. Қўллаш бўйича йўриқномани ўқиб чиқинг ва сақлаб қўйинг. Препаратни ҳамиша ушбу қўллаш бўйича йўриқномада кўрсатилган кўрсатмаларига риоя қилинг. Агар Сизда саволлар пайдо бўлса, тушунтириш учун шифокорга ёки фармацевтга мурожаат қилинг. Сурункали бўйрак етишмовчилигида препаратни бир ҳафтада 1 мартагача буюриш керак. Аллергик реакция ривожланганда Лонгидаза® препаратини қабул қилишни тўхтатиш керак ва шифокорга мурожаат қилинг. Кўз билан кўринган яроқсизлик белгилари бўлса (ўрамнинг дефекти, кукун рангини ўзгариши) препарат ишлатилмайди. Локал (чекланган соҳадаги) инфекцияни тарқалиш хавфи туфайли, Лонгидаза®  препаратини ўткир инфекцион яллиғланиш сохасига юбориш мумкин эмас.

Хомиладор ва эмизикли аёлларда Лонгидаза®  препаратини қўллаш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Дозани ошириб юборилишининг симптомлари эт увишиши, ҳароратни ошиши, бош айланиши, гипотензия билан номоён бўлиши мумкин. Препаратни юбориш тўхтатилади ва симптоматик даволаш буюрилади.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат. 15 мг дан (1500 ХБ доза учун) ёки 20 мг дан (3000 ХБ доза учун) 3 мл сиғимли 1 гидролитик синфига мансуб тўқ шиша ампулалар ёки флаконларда. Препаратли 5 ампула ёки флакон поливинилхлорид плёнка контур уяли ўрамда. Бир контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида. Ёки 5 ампула ёки флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон киритмали картон қутида.

2 йил.