Локоид Липокрем

Таркиби:

1 г крем қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: гидрокортизон 17-бутирати – 1,0 мг, ёрдамчи моддалар: суюқ парафин – 180,00 мг, оқ юмшоқ парафин – 420,00 мг, цетостеарил спирти – 60,00 мг, цетомакрогол 25 – 30,00 мг, пропилпарагидроксибензоати – 0,50 мг, бензил спирти – 5,00 мг, сувсиз лимон кислотаси – 1,80 мг, сувсиз натрий цитрати – 1,20 мг, тозаланган сув – 300,50 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

гидрокортизон (ҳйдроcортисоне)

Препаратнинг савдо номи:

Локоид Липокрем

Фармакалогик гуруҳи:

маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероидлар.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун крем

оқ рангли бир хил крем.

маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероидлар.

D07AB02

Сўрилиши Аппликациядан кейин фаол модда эпидермисда, асосан донадор қаватда тўпланади, гидрокортизон 17-бутиратининг кўп бўлмаган миқдори ўзгармаган ҳолда қон айланиш тизимига сўрилади. Метаболизми Тери орқали сўрилган гидрокортизон 17-бутирати бевосита эпидермисда ва кейинчалик жигарда метаболизмга учрайди ва гидрокортизон ва бошқа метаболитлари ҳосил бўлади. Чиқарилиши Метаболитлари ва ўзгармаган гидрокортизон 17-бутиратининг оз қисми сийдик ва аҳлат билан чиқарилади.

Терининг маҳаллий глюкокортикостероидларга сезгир, юза жойлашган, инфекцияланмаган қуйидаги касалликларда қўлланади:

гидрокортизон ёки препаратнинг ёрдамчи компонентларига юқори сезувчанлик;терининг бактериал инфекцияларида (стрепто- ва стафилодермияда, грамманфий фолликулит ва хоказо);терининг вирусли инфекцияларида (оддий герпес, сувчечак, ўраб олувчи темиратки ва хоказо);терининг замбуруғли инфекциялари;тери туберкулёзи ёки сифилитик шикастланишлар;терининг паразитар инфекциялари;терининг неопластик ўзгаришлари (хавфли ва хавфсиз ўсмалар);акне, розацеа, периорал дерматит;вакцинадан кейинги давр;тери қопламалари бутунлигини бузилиши (жароҳатлар, яралар).

Локоидни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Глаукомани ривожланиш хавфи туфайли, Локоид® ни периорбитал соҳага суртиш мумкин эмас. Конъюнктивага мунтазам тушган ҳолларда кўз ички босимини ошиш хавфи юз беради. Локоид Липокрем® бошнинг сочли қисмига, шунингдек ўткир яллиғланишда (айниқса экссудатив) қўлламаслик тавсия этилади. Юз, тери бурмалари, гениталий, шунингдек кўп соч бўлган тери соҳаларида жойлашган стероидга сезгир терини шикастланишларини даволаш учун Локоиднинг бошқа дори шаклларини (крем, крело) қўллаш тавсия этилади. Жуда яққол инфилтрацияда, гиперкератозда суртма дори шаклини қўллаган афзал. Терининг атрофик ўзгаришлари бўлганида препаратни қўлламаган афзал. Маҳаллий ва тизимли ножўя самараларни келиб чиқиш хавфи жароҳатларни катта соҳаларига суртилганда, узоқ муддат қўлланганда, окклюзион боғловлар ишлатилганда ва болаларда қўлланганда ошади. Икки хафта давомида узлуксиз даволашда самара бўлмаса ташхисни аниқлаш лозим. Ҳар қандай глюкокортикостероид препаратни ишлатилганда бўлгани каби, қўллаш давомийлигини чеклаш ва тери ҳоси бўлиш жараёнини бартараф этиш учун етарли бўлган минимал курсли дозани қўллаш мақсадга мувофиқдир.

Глюкокортикостероидлар йўлдош орқали ўтади. Ҳомилага таъсири препаратни катта юзаларга қўлланганда айниқса кучли намоён бўлиши мумкин. Кўкрак сути билан ажралиб чиқадиган гидрокортизоннинг миқдори ҳақида маълумотлар йўқ; препарат лактация даврида буюрилганда ўзига хос эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига Локоиднинг таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Музлатилмасин.

Локоиднинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Узоқ муддат катта дозаларда қўлланилганда юқорида санаб ўтилган ножўя таъсирлар кучайиши мумкин. Гиперкортицизим симптомлари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш лозим.

Рецепциз

Сиртга қўллаш учун 0,1% ли крем. 30 г крем юқори зичликдаги полиетилен қопқоқли алюмин тубаларга жойланади. 1 тубадан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил.