Локоид Крело

Таркиби:

1 г двигатель қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: гидрокортизон 17-бутирати – 1 мг, ёрдамчи моддалар: оқ юмшоқ парафин – 35,00 мг, қаттиқ парафин – 50,00 мг, цетомакрогол 25 – 20,00 мг, цетостеарил спирти – 20,00 мг, бодрингўт мойи – 17,50 мг, пропиленгликол – 50,00 мг, бутилгидрокситолуол – 0,20 мг, пропилпарагидроксибензоат – 3,00 мг, бутилпарагидроксибензоат – 1,50 мг, лимон кислотаси – 6,00 мг, натрий цитрати – 5,00 мг, тозаланган сув – 790,80 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

гидрокортизон (ҳйдроcортисоне)

Препаратнинг савдо номи:

Локоид Крело

Фармакалогик гуруҳи:

маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун двигатель

оқ ёки деярли оқ рангли двигатель.

маҳаллий қўллаш учун глюкокортикостероид.

D07AB02

Сўрилиши Аппликациядан кейин фаол модда эпидермисда, асосан донадор қаватда тўпланади, тизимли тўпланиши аҳамияциз даражада. Гидрокортизон 17-бутиратининг оз миқдори ўзгармаган шаклда тизимли қон оқимига сўрилади. Метаболизми Гидрокортизон 17-бутиратининг кўп қисми бевосита эпидермисда гидрокортизон ва бошқа метаболитларгача, кейинчалик жигарда метаболизмга учрайди. Чиқарилиши Метаболитлари ва ўзгармаган гидрокортизон 17-бутиратнинг озгина қисми буйрак ва ичак орқали чиқарилади.

Терининг маҳаллий глюкокортикостероидларга сезгир юзаки, инфекцияланмаган қуйидаги касалликларида қўлланади: дерматитлар, шу жумладан атопик, контактли, себореяли;экзема;псориазда қўлланади .

Сиртга буюрилади. Локоид Крело® ни ўткир яллиғланишда, айниқса намланган соҳаларга қўйиш, шунингдек ушбу дори шакли терининг сочли қопламали соҳаларида (масалан, бош терисининг сочли қисми) қўллаш мақсадга мувофиқ. Препарат юпқа қават қилиб шикастланган терига суткада 1-3 марта суртилади. Ижобий динамика пайдо бўлганидан кейин суртишлар сонини ҳафтада 2-3 мартагача камайтириш мумкин. Препаратни енгил уқаловчи ҳаракатлар билан суртиш мумкин, зарурати бўлганида намланган юзага Локоид Крело® қўйилганидан кейин оккюзион боғлам қўйилади. Локоид Крело® нинг қолдиқлари тери юзасидан сув билан ювиб ташланади. Ҳафта давомида ишлатиладиган препаратнинг дозаси 30-60 г дан ошмаслиги керак.

Маҳаллий реакциялар: Терини таъсирланиши, кам ҳолларда – сиртга қўлланадиган стероид даволашга характерли бўлган бошқа маҳаллий реакциялар. Тизимли реакциялар: Узоқ муддат қўлланганида, катта юзаларга суртилганида ва/ёки окклюзион боғламлар ишлатилганида, тизимли глюкокортикостероидларга хос ножўя самаралари кузатилиши мумкин. Маҳаллий ва тизимли ножўя самараларини пайдо бўлиш хавфи Локоид Крело® қўлланганида, фторланган стероидлар ишлатилганидагига қараганда пастроқ.

гидрокортизонга ёки препаратнинг ёрдамчи компонентларига ўта юқори сезувчанлик.терининг бактериал инфекциялари (стрепто- ва стафилодермия, грамманфий фолликулит ва бошқалар);терининг вирусли инфекциялари (оддий герпес, сувчечак, ўраб олувчи темиратки ва бошқалар);терининг замбуруғли инфекциялари;тери туберкулёзи ва сифилитик шикастланишлар;терининг паразитар инфекциялари;терининг неопластик ўзгаришлари (хавфсиз ва хавфли ўсмалар);акне, розацеа, периорал дерматит;поствакцинал давр;тери қопламалари бутунлигини бузилишида (яралар, жароҳатлар) қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик, лактация даври.

Локоид Крело® ни бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар йўқ.

Глаукома ривожланиш хавфи туфайли, Локоид Крело® ни периорбитал соҳага қўйиш мумкин эмас. Конъюнктивага тизимли тушишида кўз ички босимини ошиши хавфи пайдо бўлади. Яққол лихенификацияда, терини қуруқлигида, гиперкератозда Локоиднинг суртма шаклини ёки Липокремни қўллаган афзал. Препаратни терининг атрофик ўзгаришлари бўлганида қўлламаган афзал. Маҳаллий ва тизимли ножўя самараларини пайдо бўлиш хавфи катта шикастланган соҳаларга қўйилганида, узоқ вақт қўлланганида, окклюзион боғламлар ишлатилганида ва болаларда ошади. Узлуксиз 2 ҳафта давомида даволашдан кейин самара бўлмаганида диагнозни аниқлаштириш лозим. Ҳар қандай глюкокортикостероид препаратларни қўллашда бўлгани каби, тери ҳосил бўлиш жараёнини бартараф этиш учун етарли даволаш курси давомийлиги ва курсли дозани чеклаган афзал.

Глюкокортикостероидлар йўлдош орқали ўтади. Ҳомилага таъсири айниқса препаратни катта юзаларга суртилганда яққол бўлиши мумкин. Кўкрак сути билан ажраладиган гидрокортизоннинг миқдори ҳақида маълумотлар йўқ; препарат лактация даврида буюрилганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш тавсия этилади.

Локоидни транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири ҳақида маълумотлар йўқ. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Локоид Крело® нинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида маълумотлар йўқ. Препарат юқори дозаларда узоқ муддат қўлланганида юқорида таърифланган ножўя самараларни кучайиши мумкин. Гиперкортицизм симптомлари пайдо бўлганида препаратни бекор қилиш лозим.

Рецепциз

30 г дан двигатель паст зичликдаги полиетилен томчилагич ва полипропилен бураладиган қопқоқли паст зичликдаги полиетилен флаконларда. Флаконга этикетка ёпиштирилади. 1 флакондан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.