Лофоксрецепт билан

Тасир этувчи модда(ХПН):

ломефлоксацин

Препаратнинг савдо номи:

Лофокс

Фармакалогик гуруҳи:

микробларга қарши восита – фторхинолон.

Дори шакли:

кўз томчилари

тиниқ ёки бироз товланувчи, рангсиздан оч-сариқ ранггача бўлган суюқлик.

микробларга қарши восита – фторхинолон.

S01AX17.

2 кун давомида кунига 5 марта 1 томчидан ва 3 куни 5 томчи инстилляциясидан кейин максимал концентрацияга эришиш вақти (Цмах) – 90 минутни, максимал концентрацияси кўрсаткичи (Смах) – 2,5 соатдан кейин 1 мкг/мл ни ташкил этади. Шох парда, склера, қовоқ, конъюнктива ва кўз ички суюқлигидаги терапевтик концентрацияси 5 минут интервал билан 1 томчидан 5 инстилляциядан кейин эришилади. 1-2 инстилляциядан кейин кўз ёши суюқлигидаги миқдори – 2 соатдан кейин 40-200 мкг/мл, 6 соат ва ундан кейин 7-27 мкг/мл, 24 соатдан кейин – 3 мкг/мл ни ташкил этади.

Кўз олдинги соҳаларининг бактериал инфекциялари (конъюнктивит, блефарит, блефароконъюнктивит, шу жумладан хламидия этиологияли) да қўлланади.

Катталарга пастки конъюнктивал қопчага 1 томчидан суткада 2-3 марта 7-9 кун давомида буюрилади. Даволашни бошида тез-тез юбориш зарур: 20 минут давомида 5 томчи (1 томчидан 5 минут интервал билан) ёки бир соатда 1 томчидан 6-10 соат давомида буюрилади. Хламидияли конъюнктивитларни даволаш учун 1 томчи препарат шикастланган кўзнинг конъюнктивал қопчасига 2-4 марта 1-2 ой давомида томизилади.

Ачишиш ҳисси, узоқ муддат қўлланилганида – иккиламчи замбуруғли инфекцияни ривожланиши. Агар йўриқномада кўрсатилган ножўя самаралардан биронтаси оғирлашса ёки Сиз йўриқномада кўрсатилмаган бирон-бир ножўя самараларни сезсангиз, бу ҳақида шифокорга хабар беринг.

Дори воситасининг компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик. Лактация (эмизиш) даври, болалар ва ўсмирларда (18 ёшгача) қўллаш мумкин эмас.

Маълумотлар йўқ.

Даволаш даврида контакт линзаларни тақишдан сақланиш керак. Даволаш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Ҳомиладорликда қўллаш тавсия этилмайди. Лактация даврида буюрилганида эмизишни тўхтатиш лозим. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 15 дан 25оС гача бўлган ҳароратда. Музлатилмасин.

Маълумотлар йўқ.

Рецепт бўйича

Кўз томчилари 0,3%. 5 мл дан резина тиқин билан беркитилган ва қалпоқча билан қисилган, ёруғликдан ҳимояловчи шиша флаконда. 1 шиша флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади. 1 шиша флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва қопқоқча-томчилагич билан картон қутига жойланади. 5 мл дан дозатор-учлик ва пластик бураладиган қопқоқ билан кўз томчилари учун флаконда ёки томчилагич тиқин ва бураладиган қопқоқ билан полимер флакон-томчилагичда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади. 50 флакондан тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномалари билан картон қутига жойланади (стационарлар учун).

2 йил. Флакон очилганидан кейин эритма 1 ой давомида қўлланилсин.