Лоэнзар Сановелрецепт билан

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: лансопразол 30 мг; ёрдамчи моддалар: магний карбонати, микрогранулалар аралашмаси (сахароза, крахмал), (НРС-31) гидроксипропил целлюлоза, (НРС-Л) гидроксипропил целлюлоза, тозаланган сув, метакрилл кислотасини сополимери, талк, титан диоксиди, полиетиленгликол 600, полисорбат 80, коллоидли кремний диоксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

лансопразол

Препаратнинг савдо номи:

Лоэнзар-Сановел

Фармакалогик гуруҳи:

меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигига қарши препарат – протон насоси ингибитори.

Дори шакли:

капсулалар

ентерик қобиқ билан қопланган оқ ёки деярли оқ рангли микрогранулалар сақловчи қаттиқ желатин капсулалар.

меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигига қарши препарат – протон насоси ингибитори.

A02VS03

Сўрилиши: хлорид кислотаси лансопразолга таъсир кўрсатганлиги туфайли, уни энтеросолюбил микрогранулалар кўринишида қабул қилинади. Препарат ичга қабул қилингандан кейин тез сўрилади, плазмадаги максимал концентрацияси 1-2 соатдан кейин кузатилади. Овқат билан бир вақтда қабул қилиш препаратнинг биокираолишлигини пасайтиради. Чиқарилиши: ярим чиқарилиш даври 1,4 соатни ташкил қилади. Даволаш давомийлигига қараб ярим чиқарилиш даври ўзгармайди. Кўп қисми организмдан сафро билан, 15-30% метаболитлари кўринишида сийдик билан чиқарилади.

Препарат катталарда қуйидагиларда кўрсатилган: ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини қисқа муддатли даволаш;меъданинг хавфсиз ярасини қисқа муддатли даволаш;НЯҚВ қабул қилиш билан боғлиқ меъда ва 12-бармоқ ичак шиллиқ қаватини шикастланишларини олдини олиш ва даволаш;рефлюкс-эзофагит ва эрозив эзофагитни қисқа муддатли даволаш;гиперсекретор ҳолатларни, шу жумладан Золлингер-Эллисон синдромини узоқ вақт даволаш;Пйлори чақирган ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини даволашда қўлланади. 1 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларда рефлюкс-эзофагитни қисқа муддатли симптоматик даволаш ва эрозив эзофагитни даволаш учун препаратни қабул қилиш тавсия этилади.

Тавсия этиладиган доза 4 хафта давомида овқатланиш вақтида суткада 30 мг ни ташкил қилади.

Лансопразол одатда яхши ўзлаштирилади. Қисқа (8 хафтагача) даволаш курси давомида кўпинча қуйидаги ножўя кўринишлар ривожланади: диарея, бош оғриғи, бош айланиши, кўнгил айниши, қабзият. Эрозив эзофагит, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра кааллигини самарани бир маромда ушлаб турувчи даволашда 12 ой давомида 15 мг ёки 30 мг лансопразол қабул қилган       2% дан кўпроқ пациентларда қуйидаги ножўя кўринишлар кузатилган: қоринда оғриқ, бош оғриғи, бел ва кўкрак соҳасида оғриқ, инфекциялар, тўсатдан лат ейишлар; овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: диарея, полиплар, қусиш, тиш касалликлари, кўнгил айниши, гастроэнтеритлар, ректал бузилишлар; таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артралгия. 1% дан камроқ ҳолатларда қуйидаги ножўя кўринишлар кузатилган: анафилакция реакциялари, астения, белда оғриқ, шиш, иситма, оғизда ёқимсиз ҳид, инфекциялар, толиқиш; юрак-қон томир тизими томонидан: юрак соҳасида оғриқ, гипертензия, гипотензия, импульслар, миокардиал инфекциялар, юрак уриб кетиши, шок (томир етишмовчилиги), вазодилатация; овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: анорекция, кардиоспазм, ёт жисмлар, ўт-тош касаллиги, қизилўнгач яраси, эзофагит, рангсиз ахлат, метеоризм, меъда тугунлари, иштаҳани ошиши, сўлак ажралишини кучайиши, ректал қон кетиши, стоматит, тенезмлар, ярали колит, қусиш; эндокрин тизими томонидан: қандли диабет, бўқоқ, гипогликемия, гипергликемия; қон яратиш ва лимфатик тизим томонидан: агранулоцитоз, анемия, апластик анемия, гемолиз, гемолитик анемия, лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, тромбоцитопеник пурпура; озиқланиш ва метаболизм бузилишлари: подагра, тана вазнини ўзгариши; таянч-ҳаракат аппарати томонидан: артрит/артралгия, миалгия, суяк-мушакда оғриқ; нерв тизими томонидан: қўзғалиш, амнезия, хавотирлик, апатия, тиришиш, депрессия, бош айланиши/ҳушдан кетиш, галлюцинациялар, гемиплегия, душманлик, либидони ошиши/пасайиши, парестезия; нафас тизими томонидан: бронхиал астма, бронхитлар, йўтал, бурундан қон кетиши, ҳиқичоқ, пневмония, юқори нафас йўлларининг инфекцион-яллиғланиш касалликлари; тери ва юмшоқ тўқималар томонидан: ҳуснбузар, алопеция, тошма, қичишиш, эшакеми; сезги аъзолари томонидан: карлик, кўришни ноаниқлиги, кўзларда оғриқ, кўрув майдони нуқсони, ўрта қулоқни яллиғланиши, таъм билишни йўқолиши, нутқ нуқсони. сийдик таносил тизими томонидан: ҳайз циклини бузилишлари, албуминурия, гинекомастия, кўкракни юқори сезувчанлиги, гематурия, импотенция, буйракда тошлар, сийдикни тутилиши.

лансопразолга ёки препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик;ўткир буйрак етишмовчилиги;ҳомиладорлик;креатинин клиренси минутига 30 мл дан кам бўлганда қўллаш мумкин эмас.

Лансопразол цитохром Р450 тизими томонидан метаболизмга учраши маълум. Соғлом кўнгиллиларда ўтказилган тадқиқотлар лансопразолни ушбу тизим томонидан метаболизмга учрайдиган препаратлар, айнан варфарин, антипирин, индометацин, ибупрофен, фенитоин, пропранолол, преднизолон, кларитромицин ёки диазепам билан бирон-бир клиник аҳамиятли ўзаро таъсир йўқлигини намойиш қилган. Лансопразол ва теофиллинни бир вақтда қўллаш теофиллиннинг клиренси даражасини бироз (10%) ошириши мумкин. Ушбу самарани олдини олиш учун лансопразол ва теофиллинни бир вақтда қабул қилаётган беморларни кузатиш керак. Сукралфат ва лансопразолни бир вақтда қўллаш лансопразолнинг биокираолишлигини 30% га камайтиради. Шунинг учун лансопразолни сукралфат қабул қилишдан камида ярим олдин қабул қилиш керак. Лансопразол меъда кислотаси секрециясини ингибиция қилади, бунинг оқибатида кетоконазол, ампициллин эфирлари, темир тузлари ва дигоксин каби биокираолишлиги меъданинг рН га боғлиқ бўлган дори препаратлари билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди. Лансопразолни антацид препаратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин.

1 ёшдан 11 ёшгача бўлган болаларда рефлюкс-эзофагитни симптоматик даволаш ва эрозив эзофагитни қисқа муддатли даволаганда лансопразолнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланган. Препаратни кекса пациентларга буюрганда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Ҳомиладор ва эмизикли аёлларда лансопразолнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқотлар вақтида лансопразол тератоген таъсир кўрсатмаганлигига қарамасдан, эҳтиёткорлик чораси сифатида уни ҳомиладорлик вақтида буюриш мумкин эмас. Препарат жигар функциясини яққол бузилишлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади. Бунда суткалик доза 30 мг дан ошмайди. Овқат билан бир вақтда қабул қилганда меъда-ичак йўлларидан сўрилиши ва биокираолишлигини пасайиши мумкинлиги туфайли, лансопразолни овқатланишдан олдин қабул қилиш тавсия этилади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Препаратни 25°С дан юқори бўлмаган ҳона ҳароратида сақлансин.

Лансопразолга специфик антидоти мавжуд эмас. Дозани ошириб юборганда симптоматик даволаш кўрсатилган.

Препарат рецепт бўйича берилади

Капсулалар. Ўрамда микрогранулали 14 ёки 28 капсулалар, силикогел қопқоқчали юқори зичликдаги полиетилен пластик флаконда.

3 йил.