Диуретиклар Диуретиклар билан бир вақтда қўлланганда антигипертензив самарасини қўшилиши аниқланади.
Диуретикларни, айниқса яқинда буюрилиб қабул қилаётган пациентларда лизиноприлни қабул қилиш, баъзида артериал босимини ҳаддан зиёд пасайишини чақириши мумкин.
Агар лизиноприл билан даволаш олдидан диуретикни қабул қилиш бекор қилинса, симптоматик артериал гипотензияни ривожланиш хавфи камаяди.
Калий тежовчи диуретиклар, калий сақловчи овқат қўшимчалари ёки туз ўрнини босувчилар.
ААФ ингибиторлари клиник тадқиқотларида қон зардобидаги калий даражаси норма чегарасида қолсада, баъзи пациентларда гиперкалиемия ривожланган.
Гиперкалиемия хавфини буйрак етишмовчилиги, қандли диабет, калий тежовчи диуретикларни (масалан спиронолактон, триамтерен ёки амилорид) ва калий сақловчи овқат қўшимчалари ёки туз ўрнини босувчиларни бир вақтда қабул қилиш каби омиллар билан боғлиқ.
Калий сақловчи овқат қўшимчалар, калийни тежовчи диуретикларлар ёки калий сақловчи туз ўрнини босувчиларни қўллаш, калийнинг қон зардобидаги даражасини, айниқса буйрак фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларда аҳамиятли даражада ошишига олиб келиши мумкин.
Лизиноприлни калийни чиқарувчи диуретиклар фонида қўлланганда, уларни қабул қилиш оқибатидаги гипогликемия сусайиши мумкин.
Литий.
ААФ ингибиторлари литий билан бирга қўлланганида, литийнинг қон зардобидаги даражаси қайтувчан ошади ва токсик самаралар ривожланади.
Тиазид дуретикларини қўллаш литий интоксикацияси хавфини, агар у ААФ ингибиторларини бир вақтда қабул қилиш оқибатида юз берган бўлса уни ошириши ва уни кучайтириши мумкин.
Лизиноприлни литий билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди, аммо агар бундай бирга қўллаш зарурати туғилса, литийни қон зардобидаги даражасини синчковлик билан назоратини таъминлаш керак.
Ностероид яллиғланишга қарши воситалар (НЯҚВ), шу жумладан суткада ≥ 3 г дозадаги ацетилсалицил кислотаси.
НЯҚВ узоқ вақт қабул қилиниши ААФ ингибиторларни гипотензив самарасини сусайтириши мумкин.
НЯҚВ ва ААФ ингибиторларининг калийни қон зардобидаги даражасини ошишига нисбатан самараси қўшилади, бу буйрак фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин.
Одатда бу самаралар кайтувчандир.
Алоҳида холатларда ўткир буйрак етишмовчилиги, айниқса буйрак фаолиятини бузилишида, масалан, кекса ёшдаги пациентларда ёки организми сувсизланган пациентларда кузатилиши мумкин.
Олтин.
Кўпинча ААФ ингибиторлари билан даволанган пациентларда олтин препаратлари билан инекция килингандан кейин (масалан, натрий ауротиомалати) нитритоид реакциялар (қизиш ҳисси, кўнгил айниши, бош айланиши, артериал гипертензияни ўз ичига олувчи вазодилатация симптомлари кузатилади, улар жуда оғир бўлиши мумкин) аниқланган.
Бошқа антигипертензив воситалар Лизиноприлни бошқа антигипертензив воситалар билан бир вақтда қўлланганда гипотензив самарасини кучайиши кузатилиши мумкин.
Нитроглицеринни ва бошқа органик нитратларни ёки вазодилататорларни бир вақтда қўллаш, лизиноприлнинг гипотензив самарасини кучайтириши мумкин.
Трициклик антидепрессантлар, анестетиклар ва антипсихотик воситалар Баъзи бир анестетикларни, трициклик антидепрессантларни ва антипсихотик воситаларни ААФ ингибиторлари фонида қабул қилиниши артериал гипотензияни кучайтириши мумкин.
Симпатомиметиклар.
ААФ ингибиторларининг гипотензив самарасини пасайтириши мумкин.
Гипогликемик воситалар.
Эпидемиологик тадқиқотлар, ААФ ингибиторларни ва гипогликемик воситаларни (инсулинлар ва ичга қабул қилиш учун гипогликемик воситалар) бир вақтда қўллаш гипогликемик воситаларнинг таъсирини гипогликемия ривожланишигача қучайтириши мумкин.
Бундай ҳолатларни пайдо бўлиш эҳтимоли, айниқса бир вақтда даволашнинг биринчи ҳафтаси давомида, шунингдек буйрак фаолиятини бузилишида юқори бўлишини кўрсатди.
Ацетилсалицил кислотаси, тромболитиклар, β-адреноблокаторлар ва нитратлар Лизиноприлни ацетилсалицил кислотаси (кардиологияда қўлланадиган дозаларда), тромболитик воситалар, β-адреноблокаторлар ва нитратлар билан бир вақтда буюриш мумкин.