Лизак

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда 10 мг лизоцим гидрохлориди ва 100% қуруқ моддага қайта ҳисоблаганда 0,25 мг деквалиний хлориди; Ёрдамчи моддалар: анис ва ялпиз таъмли таблеткалар учун: лактоза моногидрати, маннит (Е 421), повидон, магний стеарати, анис ва ялпиз таъм қўшимчаси; шоколад таъмли таблеткалар учун: СТ декстроза моногидрати; повидон; магний стеарати; таъм қўшимчалари: какао кукуни, шоколад; апелсин таъмли таблеткалар учун: СТ декстроз моногидрати; повидон; магний стеарати; таъм қўшимчаси: апелсин; бўёвчи: сариқ шафақ ФCФ (Э 110) ЛАКE.

Препаратнинг савдо номи:

Лизак

Фармакалогик гуруҳи:

Томоқ касалликларида қўлланадиган препаратлар. Турли антисептиклар.

Дори шакли:

шимиш учун таблеткалар

Анис ва ялпиз таъмли таблеткалар: оқ ёки деярли оқ рангли, ясси юзали, риска ва фаскали, анис ва ялпиз таъмли таблеткалар. Шоколад таъмли таблеткалар: кулрангдан жигарранг ранглигача бўлган, доғлари бўлган, ясси юзали, риска ва фаскали, какао таъмли таблеткалар. Таблеткаларнинг юзасида мармарлик бўлишига йўл қўйилади. Апелсин таъмли таблеткалар: пушти-зарғалдоқ рангли, доғлари бўлган, ясси юзали, риска ва фаскали, апелсин таъмли таблеткалар. Таблеткаларнинг юзасида мармарлик бўлишига йўл қўйилади.

Томоқ касалликларида қўлланадиган препаратлар. Турли антисептиклар.

R02A A20.

– Препаратга сезгир қўзғатувчилар чақирган оғиз бўшлиғи ва томоқнинг яллиғланиш жараёнларини (катарал, ярали, фиброз гингивитлар; афтоз стоматитлар; оғиз бўшлиғи ва халқумнинг кандидози; фарингитлар; тонзиллитлар; ларингитлар ва глосситлар) маҳаллий антисептик даволаш. – Оғиз бўшлиғи ва томоқдаги оператив аралашувлардан олдин ва кейин инфекцияларни олдини олишда қўлланади.

Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун тавсия этилган дозалари. Шимиш учун 1 таблеткадан ҳар 2-3 соатда қўлланади (суткада 10 таблеткадан ошмаслиги керак). Яллиғланиш симптомлари камайганидан сўнг – 1 таблеткадан ҳар 4 соатда буюрилади. 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун тавсия қилинган дозалари. Шимиш учун 1 таблеткадан ҳар 3 соатда қўлланади (суткада 5 таблеткадан ошмаслиги керак). Яллиғланиш симптомлари камайганидан сўнг – 1 таблеткадан ҳар 4 соатда буюрилади. Таблеткани чайнамасдан аста-секин шимиш керак. Препаратни қабул қилгандан кейин 30 минут давомида ейиш ва ичиш тавсия қилинмайди. Даволашни касаллик симптомлари йўқолганидан кейин яна 1-2 сутка давомида давом эттириш тавсия қилинади. Лизакни касалликнинг симптомлари йўқолгунича қўллаш тавсия қилинади. Агар 5-7 сутка давомида даволашдан кейин симптомлари йўқолмаса, даволашнинг кейинги тактикасини аниқлаш учун шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Препарат одатда яхши ўзлаштирилади, жиддий ножўя реакциялари тўғрисида хабарлар бўлмаган, шундай бўлсада қуйидаги нохуш дори реакциялари бўлиши мумкин. меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, оғизни қуруқлиги, оғиз бўшлиғининг дисбактериози (узоқ муддат қўлланганида); иммун тизими томонидан: жуда кам аллергик реакциялар (эшакеми, тошма, қичишиш) бўлиши мумкин; маҳаллий реакциялар: томоқда ачишиш ва таъсирланиш ҳисси.

Таъсир этувчи моддалар ёки препаратнинг бирон бир қўшимча компонентига ўта юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас. Қўллашдаги тегишли хавфсизлик чоралари Анис ва ялпиз таъмли таблеткалар қанд сақламайди, шунинг учун уларни қандли диабети бўлган беморларни даволаш учун қўллаш мумкин. Шоколад ёки апелсин таъмли шимиш учун 1 таблетка 0,05 НБ сақлайди, буни қандли диабети бўлган беморлар ҳисобга олишлари лозим. Инфекцияни тарқалишининг асосий клиник симптомлари бўлганида тегишли тизимли антибактериал даволашни буюриш лозим. Бирон-бир ножўя самаралар пайдо бўлганида Лизакни қабул қилишни тўхтатиш ва бошқа дори воситасини буюриш лозим. Маҳаллий даволаш учун қўлланадиган бошқа препаратлар билан бир вақтда қабул қилишни эҳтиёткорлик билан ўтказиш керак.

Каексалат (гиперкалиемияни даволаш учун восита) билан бир вақтда қабул қилинганида тери ва шиллиқ қаватларнинг, айниқса меъда-ичак йўлларининг оғир некротик шикастланишларини ривожланиш эҳтимоли бор. Деквалиний хлоридининг антибактериал фаоллиги анион детергентларни, масалан, тиш пастаси бир вақтда қўлланганида пасаяди.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Назоратли татқиқодлар ўтказилмаган. Шу сабабли препарат ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг, агар терапевтик самара бола учун таъсирининг хавфидан устун бўлсагина қўлланади. Болалар Препарат ушбу дори шаклида 4 ёшгача бўлган болаларни даволаш учун аспирацияни ривожланиш хавфи туфайли қўлланмайди. Ательени ва мураккаб механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Препарат оз миқдорда сўрилади, шунинг учун дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

Рецепциз

6 ёки 10 таблеткадан хира (пигментланган оқ), полимер плёнкали ва перфорацияли ёки перфорациясиз лакланган алюмин фолгали блистерда. 1 блистердан (10 таблетка) ёки 2 блистердан (6 таблетка) тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

2 йил.