Ливит Неорецепт билан

Таркиби:

фаол модда: Л-орнитин-Л-аспартат ёрдамчи модда: инекция учун сув

Тасир этувчи модда(ХПН):

Л-орнитин Л-аспартат

Препаратнинг савдо номи:

Ливит Нео

Фармакалогик гуруҳи:

Гепатопротектор.

Дори шакли:

инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат

тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли эритма.

Гепатопротектор.

A05VA

Гипераммониемия билан бирга кечувчи жигарнинг ўткир ва сурункали касалликлари. Жигар энцефалопатияси, шу жумладан онгнинг бузилишларини (прекома ва коматоз ҳолатлар) мажмуавий даволаш тартибида қўлланади. Оқсил етишмовчилиги бўлган беморларда парентерал озиқлантириш учун препаратларга мувофиқлаштирувчи қўшимча сифатида қўлланади.

Ампулаларнинг ичидагисини 500 мл инфузион эритмада эритиб, суткада 4 ампулагача вена ичига юборилади. Жигар энцефалопатиясида ҳолатнинг оғирлик даражасига қараб суткада 8 ампулагача юборилади. Инфузиянинг давомийлиги ва сони ва даволашнинг муддати индивидуал белгиланади. Вена ичига қуйишнинг максимал тезлиги соатига 5 г. 500 мл инфузион эритмада 6 ампуладан ортиқ эритилмасин! Артерия ичига юборилмасин!

Аллергик реакциялар, кам ҳолларда кўнгил айниши, қусиш кузатилиши мумкин. Кўрсатилган ножўя самаралар одатда ўтувчи ҳисобланади ва препаратни тўхтатилишини талаб этмайди. Ножўя ҳолатлар кузатилганда, препаратнинг юборилиш дозаси ва тезлиги мувофиқлантирилади.

Л-орнитин-Ласпартатга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик. Креатинин кўрсатгичи 3 мг/100 мл дан юқори бўлган яққол буйрак етишмовчилигида қўллаш мумкин эмас.

Таърифланмаган.

Асосий касаллик туфайли жигар энцефалопатияси ташхиси қўйилганида ательени бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препаратнинг юқори дозаларида қон зардоби ва сийдик таркибидаги мочевинанинг миқдорини назорат қилиш керак. Агар жигар функцияси сезиларли даражада бузилган бўлса, беморнинг индивидуал ҳолатини инобатга олган ҳолда, кўнгил айниши ва қайт қусишни олдини олиш мақсадида, препаратни юбориш тезлигини мувофиқлантириш мумкин.

Препаратни (инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат) ҳомилага бўлган таъсири тўғрисида тўлиқ маълумот мавжуд бўлмаганлиги сабабли, ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Препаратдаги таъсир этувчи модда кўкрак сутига ўтиши маълум эмас, шу сабабли лактация даврида қўлланилиши тавсия этилмайди. Агар препарат билан даволаниш шарт бўлса, у ҳолда шифокорнинг назорати остида қўлланилиши керак. Болаларда препаратни қўллаш тўғрисидаги маълумотлар мавжуд эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Доза ошириб юборилганда интоксикация белгилари таърифланган. Доза ошириб юборилганда симптоматик даволаш қўлланилади.

Рецепт бўйича Улашиш: 8 246 Виеwс

Инфузиялар учун эритма тайёрлаш учун концентрат, 10 мл ампулаларда.

2 йил.