Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
Ҳар бир ампуладаги эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: оксиматрин – 600 мг; ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, хлорид кислотаси, инекция учун сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
оксиматрин
Препаратнинг савдо номи:
Ливерин
Фармакалогик гуруҳи:
гепатопротектор
Дори шакли:
инекция учун эритма
тиниқ, рангсиз ёки сарғиш эритма.
гепатопротектор
A05VA
Вена ичига инекция қилинганидан сўнг оксиматриннинг зардобдаги концентрацияси икки камерали фармакокинетик милга мос келади.
Препарат асосан ўт пуфаги, буйрак, жигар, ва ичакка, сўнгра эса суяк кўмиги ва талоққа тақсимланади, препарат қонда узоқ вақт давомида сақланиб туради.
Препарат асосан жигарда ва буйракда метаболизмга учрайди ва сийдик ва ахлат билан организмдан чиқарилади.
сурункали вирусли гепатит В ва сурункали вирусли гепатит С;жигар фибрози ва циррози;радиотерапия ва химиотерапия таъсирида чақирилган лейкопения;оддий псориазда қўлланади.
Мушак ичига: 0,6 г (1 ампула) дан кунига бир марта юборилади.
Вена ичига: 0,6 г (1 ампула) 100-250 мл 5% ли глюкоза эритмаси ёки 0,9% ли натрий хлориди эритмасида суюлтирилади.
Вена ичига томчилаб, минутига 60 томчи тезлик билан кунига бир марта юборилади.
Сурункали вирусли В ва С гепатитларини даволаш курси 24 ҳафта, жигар фибрози ва циррозини даволаш курси 52 ҳафтани ташкил этади.
Препаратни парентерал қўллаш имкони бўлмаганида, 8-12 ҳафталик даволаш курсидан сўнг препаратни перорал шаклда (Ливерин капсулалар) қўллашни давом эттирилади.
Тўлиқ даволаш курси тугаганидан сўнг пациентнинг ҳолатини назорат қилиш ва даволашни давом эттириш кераклиги ҳақидаги масалани хал қилиш мақсадида мутахассис кўрувидан ўтиши керак.
Радиотерапия ва химиотерапия таъсирида чақирилган лейкопенияни даволаш: химио- ёки радиотерапия бошланишидан 3 кун олдин, 0,6 г (1 ампула) мушак ичига ёки вена ичига томчилаб, 10 кун давомида юборилади.
10 кунлик даволаш курси тугаганидан сўнг такрорий даволаш курсини буюриш кераклиги хақидаги масалани ҳал қилиш учун қон формуласи назорат қилиш ва шифокорнинг маслаҳати керак.
Оддий псориазда даволаш курси 1 ойни ташкил этади.
Ливерин инекция учун эритмаси одатда яхши ўзлаштирилади.
Нохуш реакцияларни ривожланиш тез-тезлиги паст.
Кўнгил айниши, қусиш, оғизда аччиқ таъм, диарея, қориннинг юқори қисмида дискомфорт ва оғриқ бўлиши мумкин.
Кам ҳолларда тери тошмаси, кўкракда сиқилиш ва қизиб кетиш ривожланади, улар қўшимча даволашсиз ўтиб кетади.
Инекция қилинган жойда қизариш ёки оғриқ кузатилиши мумкин.
Бироқ бундан мушак ичига чуқур юбориб сақланиш мумкин.
Ливерин инекция учун эритмани оксиматрин ва препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас.
Оксиматрин инекция учун эритмани циклофосфамид билан бир вақтда қўллаш Эрлих ўсмасига нисбатан синергик даволовчи самара кўрсатади ва лейкопенияни бартараф қилади.
Ўткир буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга препаратни қўллаш тавсия этилмайди.Оғир даражадаги жигар етишмовчилиги бўлган пациентларга Ливерин инекция учун эритмасини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Ливерин инекция учун эритмани ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди.
Ливерин инекция учун эритмасини аёлларга лактация даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Ливерин инекция учун эритма юқори дозаларда қўлланганида махсус физикавий белгилар ва клиник симптомлар ривожланмаган.
Ливерин инекция учун эритманинг юқори дозалари билан даволанаётган пациентлар синчков кузатувда бўлишлари керак.
Рецепциз
2 мл дан шиша ампулаларда.
7 ампула тиббиётда қўллаш учун давлат ва рус тилларидаги йўриқнома билан бирга картон қутига жойланади.