Лицефрецепт билан

Таркиби:

1 флакон 1000 мг цефтриаксон (цефтриаксон натрий кўринишида) сақлайди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

цефтриаксон

Препаратнинг савдо номи:

Лицеф

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи).

Дори шакли:

инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун

оқ рангли кукун.

антибиотик (цефалоспоринлар гуруҳи).

J01DD04.

Мушак ичига/вена ичига юборилганида Лицеф организмнинг тўқималари ва суюқликларига яхши ўтади. Мушак ичига юборилганида биокираолишлиги 100% ни ташкил этади. Плазмада максимал концентрациясига мушак ичига юборилганида 2-3 соатдан кейин эришилади. Плазма албуминлари билан 85-95% га қайтувчан боғланади ва бу боғланиш унинг қондаги концентрациясига тескари пропорционалдир. Лицеф интерстициал суюқликка тез диффузия бўлади, у ерда унга сезгир микроорганизмларга нисбатан ўзининг бактерицид таъсирини 24 соат давомида сақлаб туради. Ярим чиқарилиш даври узоқ давом этади, ва катталарда катталарда 8 соатни ташкил этади, 75 ёшдан ошган кекса ёшдаги одамларда тахминан икки марта узаяди, янги туғилган чақалоқларда эса 6,5-8 кунни ташкил этади. Катталарда Лицефнинг 50-60% сийдик билан ўзгармаган ҳолда, 40-50% сафро билан чиқарилади. Янги туғилган чақалоқларда Лицефнинг юборилган дозасини тахминан 70% буйраклар орқали чиқарилади. Буйрак ёки жигар фаолиятини бузилишларида катталарда жигар ва буйрак фаолиятини қайта тақсимланиши: агар буйрак фаолияти бузилган бўлса, сафро билан чиқарилиши ошади, агар жигарда патология бўлса, буйраклар орқали чиқарилиши кучаяди, шу сабабли Лицефнинг фармакокинетикаси ўзгармайди (ярим чиқарилиш даври бироз узайиши мумкин. Цефтриаксон гематоэнцефалик тўсиқ орқали яхши ўтади.

Лицеф унга сезгир бактерияларнинг штаммлари чақирган барча инфекцияларга нисбатан самаралидир: сепсис;бош мия пардаларини яллиғланиши (бактериал менингит, шу жумладан янги туғилган чақалоқларда ривожланган бактериал менингит);қорин бўшлиғи аъзоларининг инфекциялари (перитонит, ўт чиқариш йўлларининг инфекциялари, шу жумладан холангит, ўт пуфаги эмпиемаси ва меъда-ичак йўлларининг бошқа инфекциялари);суяклар ва бўғимларнинг инфекциялари, юз-жағ соҳасининг инфекциялари;тери ва юмшоқ тўқималарнинг инфекциялари, инфекцияланган жароҳатлар ва куйишлар;иммунитети кучсиз (шу жумладан, нейтропенияси ва онкологик касалликлари) бўлган беморларда инфекцияни олдини олиш ва даволаш;буйраклар ва сийдик чиқариш йўлларининг инфекциялари (асоратланмаган ва асоратланган, шу жумладан пиелит, ўткир ва сурункали пиелонефрит, цистит, простатит, эпидидимит);нафас йўлларининг инфекциялари (ўткир ва сурункали бронхит, пневмония, ўпка абсцесси, плевра эмпиемаси, бронхоэктазлар ва бошқ.);ЛОР-аъзоларининг инфекциялари (мастоидит, ўрта қулоқ отити ва бошқ.);жинсий йўл орқали юқадиган инфекциялар (шу жумладан, гонорея);жарроҳлик аралашувларидан олдин инфекцияни олдини олиш мақсадида.

Лицеф мушак ичига ва вена ичига оқим билан ёки томчилаб юборилади.

Лицеф аксарият ҳолларда яхши ўзлаштирилади. Ножўя самаралари, одатда қайтувчан бўлади ва препарат бекор қилинганидан сўнг йўқолади. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея ёки қабзият, метеоризм, абдоминал оғриқлар, таъм билишни бузилиши, стоматит, глоссит, сохта мембраноз колит, жигар трансаминазалари (кам ҳолларда – ишқорий фосфатаза, билирубин, холестатик сариқлик) фаоллигини ошиши, дисбактериоз. Цефтриаксонни юқори дозаларда қўллаш сохта холелитиазни ривожланишига олиб келиши мумкин. Гематологик ўзгаришлар: лейкопения, нейтропения, гранулоцитопения, лимфоцитопения, тромбоцитоз, тромбоцитопения, гемолитик анемия, қон ивишини бузилиши, протромбин вақтини узайиши, кам ҳолларда – эозонофилия, якка ҳолларда агранулоцитоз. Сийдик чиқариш тизими томонидан: глюкозурия, қон плазмасида мочевина ва креатининнинг миқдорини ошиши, цилиндурия, гематурия, олигурия, анурия. Аллергик ва иммунопатологик реакциялар: эшакеми, эт увишиши ёки иситма, тошма, қичишиш, кам ҳолларда – бронхоспазм, кўп шаклли эритема, Стивенс-Джонсон эритема, токсик эпидермал некролиз, зардоб касаллиги, ангионевротик шиш, анафилактик шок. Маҳаллий реакциялар: препарат вена ичига юборилганидан сўнг флебит ривожланиши мумкин. Препаратни секин (2-4 минут давомида) юбориш йўли билан ундан сақланиш мумкин; лидокаинни қўлламасдан препаратни мушак ичига юбориш оғриқли бўлади, юборилган жойда инфилтрат ҳосил бўлиши мумкин. Бошқалар: бош оғриғи, бош айланиши, бурундан қон кетишлар, кандидоз.

цефалоспоринлар ва пенициллинларга маълум юқори сезувчанлик;чўкма ҳолида цефтриаксон калций ҳосил бўлиш ҳавфи борлиги сабабли, таркибида калций сақловчи инфузиялар билан бир вақтда қўллаш;гипербилирубинемияси бўлган янги туғилган чақалоқлар;41 ҳафталиккача (ҳомиладорлик ҳафтаси + ҳаётининг биринчи ҳафтаси) бўлган чала туғилган чақалоқлар;сариқлик, гипоалбуминемия ёки ацидоз билан туғилган 28 кунликкача бўлган янги туғилган чақалоқларга қўллаш мумкин эмас. Лидокаин эритувчи сифатида (мушак ичига инекция қилиш учун) қўлланганида лидокаин учун қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларни инобатга олиш керак.

Ҳалқали диуретиклар (масалан, фуросемид) билан бир вақтда қўлланганида буйрак фаолиятини бузилиши кузатилмайди. Ностероид яллиғланишга қарши воситалар ва тромбоцитлар агрегациясининг бошқа ингибиторлари билан бир вақтда қўлланганида қон кетиш эҳтимоли ошади. Лицеф ва аминогликозидлар кўпчилик грамманфий бактерияларга нисбатан синергизмга эга. Бундай мажмуа оғир даражадаги ва ҳаёт учун ҳавф туғдирувчи инфекциялар (масалан, Псеудомонас аэругиноса каби қўзғатувчилар чақирган инфекциялар) ни даволашда исботини топган. Лицеф препаратини бир флакон ёки шприцда бошқа антибиотиклар билан аралаштириш мумкин эмас.

Бошқа цефалоспоринлар қўлланганида бўлгани каби, Лицеф препарати билан даволашда ҳам анафилактик реакциялар ривожланиши мумкинлигини инобатга олиш керак. Препарат билан узоқ вақт давомида даволанганда периферик қон манзарасини мунтазам равишда равишда назорат қилиш керак. Кам ҳолларда ултратовуш диагностикасида ўт пуфагини сояси пайдо бўлиши мумкин, у препарат бекор қилинганидан сўнг йўқолади. Ҳатто агар бу ҳолат ўнг қовурға ости соҳасидаги оғриқлар билан кечса, симптоматик даволаш фонида препаратни қўллашни давом эттириш тавсия этилади. Лицефнинг ҳар бир граммида 3,6 ммол натрий мавжуд. Препарат, тузнинг миқдори чекланган парҳезга риоя қилувчи беморларга қўлланганида юқоридагини эътиборга олиш керак.

Ҳомиладорлик вақтида, она учун кутилган фойда ҳомила учун потенциал ҳавфдан устун бўлган ҳоллардагина Лицеф препаратини қўллаш мумкин (цефтриаксон йўлдош тўсиғи орқали ўтади). Лактация даврида препаратни қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш хақидаги масалани ҳал қилиш керак, чунки цефтриаксон кўкрак сути билан ажралиб чиқади.

15оС-25оС ҳароратда сақлансин. Тайёр бўлган эритма 2оС-8оС ҳароратда 24 соат давомида ёки 15оС-25оС ҳароратда 6 соат давомида барқарордир.

Препаратнинг дозасини ошириб юборилиши юзасидан маълумотлар мавжуд эмас.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун бўлган 10 флакон контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.