Лирарецепт билан

Таркиби:

1 ампула (4 мл) қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100% моддага қайта ҳисобланганда 500 мг ёки 1000 мг цитиколин натрий; ёрдамчи моддалар: концентрацияланган хлорид кислотаси ёки натрий гидроксиди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

цитиколин (cитиcолине)

Препаратнинг савдо номи:

Лира

Фармакалогик гуруҳи:

психостимуляцияловчи ва ноотроп воситалар.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли суюқлик.

психостимуляцияловчи ва ноотроп воситалар.

N06BX06.

Импульс, бош мияда қон айланишининг ўткир фазаси ва асоратларни ва бош мияда қон айланиши бузилишининг оқибатларини даволаш;Бош-мия жароҳати ва унинг оқибатлари;Сурункали қон томир ва дегенератив церебрал бузилишлар оқибатида когнитив бузилишлар ва ҳулқ атворни бузилишларида қўлланади.

Вена ичига ёки мушак ичига юбориш учун буюрилади. Катталар учун тавсия этилган дозаси беморнинг оғирлик ҳолатига қараб, суткада 500 мг дан 2000 мг гачани ташкил этади. Максимал суткалик доза – 2000 мг ни ташкил қилади. Ўткир ва шошилинч ҳолатларда максимал терапевтик самарага препаратни қўллашнинг биринчи 24 соатда эришилади. Препаратнинг дозаси ва даволаш муддати бош миянинг шикастланиш даражасига боғлиқ шифокор томонидан индивидуал равишда аниқланади. Вена ичига секин инекция (юбориладиган дозага қараб 3-5 минут давомида) ёки томчилаб (минутига 40-60 томчи) кўринишида юборилади. Кекса ёшдаги пациентларда дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди. Препарат вена ичига юбориладиган изотоник эритмалар, шунингдек глюкозанинг гипертоник эритмалари билан мутаносиб. Ушбу эритма бир марта қўллаш учун мўлжалланган. Ишлатилмаган эритмани йўқ қилиш керак. Зарурати бўлганида даволашни перорал қўллаш учун эритма шаклидаги цитиколин билан давом эттирилади.

Ножўя реакциялар кам ҳолларда (<1/10000), шу жумладан якка ҳолларда юзага келади. Руҳий бузилишлар: галлюцинациялар. Нерв тизими томонидан: кучли бош оғриғи, вертиго. Юрак-қон томир тизими томонидан: артериал гипертензия, артериал гипотензия, тахикардия. Нафас тизими томонидан: ҳансираш. Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, диарея. Иммун тизими томонидан: аллергик реакциялар, шу жумладан: тошма, гиперемия, экзантема, эшакеми, пурпура, қичишиш, ангионевротик шиш, анафилактик шок. Умумий бузилишлар: қалтираш, юбориш жойида реакциялар.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик. Парасимпатик нерв тизимининг тонуси ошганида қўллаш мумкин эмас.

Цитиколин леводопанинг самарасини кучайтиради. Препаратни меклофеноксат билан бир вақтда буюриш мумкин эмас.

Бош мияга турғун қон қуйилишида суткада 1000 мг дозани ва вена ичига юбориш тезлигини минутига 30 томчидан ошириш мумкин эмас.

Ҳомиладор аёлларда цитиколинни қўллаш бўйича етарли маълумотлар мавжуд эмас. Цитиколинни кўкрак сутига ажралиши ва унинг ҳомилага таъсири бўйича маълумотлар йўқ. Шунинг учун ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида препарат фақат она учун кутилаётган фойди ҳомила учун потенциал хавфдан юқори бўлган ҳоллардагина буюрилади.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юборилиши ҳолатлари таърифланмаган.

Рецепт бўйича

4 мл дан ампулада. 5 ампуладан қутида.

2 йил.