Липоевая кислотарецепт билан

Таркиби:

Бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: липоат кислотаси (тиоктат кислотаси) – 12 мг ёки 25 мг, Таблетка ядросининг ёрдамчи моддалари: қанд (сахароза) – 52,917 мг ёки 105,22 мг, глюкоза (декстроза) – 21,3 мг ёки 41,7 мг, картошка крахмали – 10,1 мг ёки 20,7 мг, калций стеарати 1-сувли (калций стеарати моногидрати) – 0,5 мг ёки 1,0 мг, стеарин  кислотаси – 0,5 мг ёки 1,0 мг, талк (магний гидросиликати) – 2,5 мг ёки 5,0 мг. Қобиқнинг ёрдамчи моддалари: аэросил (коллоид кремний диоксиди) – 0,77 мг ёки 1,08 мг, асалари муми – 0,021 мг ёки 0,03 мг, титан диоксиди – 1,689 мг ёки 2,35 мг, магний карбонати асоси (магний гидроксикарбонати) – 13,976 мг ёки 18,0 мг, вазелин мойи – 0,014 мг ёки 0,02 мг, қуйимолекуляр тиббий поливинилпирролидон (повидон) – 0,665 мг ёки 0,93 мг, қанд (сахароза) – 57,6 мг ёки 77,24 мг, талк (магний гидросиликати) – 0,085 мг ёки 0,12 мг, хинолин сариғи бўёвчиси Е-104 – 0,18 мг ёки 0,23 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

тиоктат кислотаси

Препаратнинг савдо номи:

Липоевая кислота

Фармакалогик гуруҳи:

метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар.

сариқ ёки кўкимтир-сариқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар. Кўндаланг кесимида икки қават кўринади.

метаболик жараёнларни мувофиқлаштириш учун восита.

A05BA.

Жигарнинг ёғли дистрофияси, жигар циррози, сурункали гепатит, А гепатити, интоксикациялар (шу жумладан оғир металл тузлари, заҳарли қўзиқорин билан), гиперлипидемияда қўлланади.

Ичга, овқатдан кейин қабул қилинади. Катталар – 50 мг дан суткада 3-4 марта буюрилади. 6 ёшдан ошган болалар – 12-24 мг дан суткада 2-3 марта буюрилади. Даволаш давомийлиги – 20-30 кунни ташкил қилади. Зарурати бўлганида шифокорнинг буюриши бўйича 1 ойдан кейин такрорий даволаш курси ўтказилади.

Диспепсия (шу жумладан кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, қусиш, диарея, абдоминал оғриқлар), аллергик реакциялар (шу жумладан эшакеми, тери тошмаси, қичишиш ва ҳатто анафилактик шоккача бўлган тизимли аллергик реакциялар), гипогликемия.

Ўта юқори сезувчанлик, лактация даври, болаларда (6 ёшгача) қўллаш мумкин эмас. Эҳтиёткорлик билан – ҳомиладорлик.

Глюкокортикостероидларнинг яллиғланишга қарши таъсирини кучайтиради, Цисплатиннинг самарадорлигини пасайтиради. Инсулин ва перорал гипогликемик воситаларнинг таъсирини кучайтиради. Металларни боғлайди, шунинг учун металл ионларини сақловчи препаратлар (темир, магний, калций) билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас; қабул қилиш орасидаги интервал 2 соатдан кам бўлмаслиги керак. Этанол ва унинг метаболитлари липой кислотасининг таъсирини сусайтиради.

Қандли диабети бўлган беморларда даволаш даврида (айниқса даволашни бошида) глюкозанинг концентрациясини мунтазам назорат қилиш керак; алкогол истеъмол қилишдан сақланиш керак.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Рецепт бўйича

Қобиқ билан қопланган таблеткалар 12 мг ва 25 мг. 10 таблеткадан контур уяли ўрамда. 50, 100 таблеткадан шиша банкаларда ёки полимер материал банкаларда. Ҳар бир банка ёки 5 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга қутига жойланади.

3 йил.