Липовастрецепт билан

Таркиби:

фаол моддалар: симвастатин 10 мг, аскорбин кислотаси 2,4 мг. ёрдамчи моддалар: лактоза, бутилгидрокцианизол, лимон кислотаси, маккажўҳори крахмали, картошка крахмали, магний стеарати, микрокристаллик целлюлоза;

Тасир этувчи модда(ХПН):

Симвастатин

Препаратнинг савдо номи:

Липоваст®

Фармакалогик гуруҳи:

Гиполипидемик воситалар.

Гиполипидемик воситалар.

Симвастатин меъда-ичак йўлларида сўрилади ва гидролиздан кейин бета-гидроксикислота кўринишидаги фаол шаклига айланади. Бошқа фаол ва нофаол метаболитлари ажратилган. Плазмада препаратнинг максимал концентрациясига 1,3-2,4 соат давомида эришилади. Симвастатин учун жигар орқали – дори воситасининг асосий ўтиш жойи, жадал биринчи ўтиш метаболизмга учраши характерли. Ичга қабул қилинган дозанинг 5% дан камроғи фаол метаболитлари шаклида қон оқимига тушади. Плазма оқсиллари билан симвастатинни ҳам, унинг фаол метаболитларини (бета-гидроксикислота кўринишида) ҳам боғланиши 95% га етади. Симвастатин организмдан метаболитлар кўринишида ўт-сафро билан меъда-ичак йўлларига тушиб, асосан аҳлат билан чиқарилади. Қабул қилинган дори миқдорининг тахминан 10-15% асосан нофаол метаболитлар кўринишида сийдик билан чиқарилади.

Бирламчи гиперхолестеринемия, наслий гетерозигот гиперхолестеринемия, туғма гомозигот гиперхолестеринемия, ёки парҳез ва бошқа тегишли чоралар ёрдамида тўғриланмайдиган мажмуавий гиперлипидемия. Коронар инцидентларини олдини олиш, миокарднинг реваскуляризацияси муолажаси ҳолида хавфни пасайтириш учун, умумий холестериннинг даражаси 5,5 ммол/л га тенг ёки юқори бўлган юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларда коронар атеросклерозининг зўрайишини секинлаштириш учун қўлланади.

Симвастатин билан даволашни бошлашдан олдин пациентларга холестериннинг даражаси паст бўлган одатдаги парҳезни тавсия қилиш, унга бутун даволаш даври давомида риоя қилиш керак. Бирламчи гиперхолестеринемия, наслий гетерозигот гиперхолестеринемия, аралаш гиперлипидемия. Симвастатиннинг тавсия қилинган дозаси суткада 1 марта кечқурун 10 мг дан 80 мг гача дозада тебранади. Максимал суткалик доза – 80 мг. Доза 4 ҳафтадан кам бўлмаган оралиққа риоя қилиб танланади. Наслий гомозигот гиперхолестеринемия. 40 мг дан бир марта кечқурун ёки суткада 80 мг дан, бу доза 3 қабулга бўлинади (энг катта доза кечқурун қабул қилинади). Юрак ишемик касаллиги. Бошланғич доза – 20 мг кунига бир марта, кечқурун. Кейинчалик доза 4 ҳафтада бир мартадан кам бўлмаганда танланади. Максимал суткалик доза – 80 мг бир марта. Симвастатин циклоспорин, гиполипидемик восита сифатида ишлатиладиган никотин кислотаси ёки фибратлар билан бирга қўлланганида, максимал суткалик доза – 10 мг. Енгил ва ўртача даражали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга дозани танлашнинг зарурати йўқ. Бироқ оғир буйрак етишмовчилиги бўлган ҳолда тавсия қилинган бошланғич доза суткада 5 мг ни ташкил қилади, бу тоифа пациентларни синчиклаб кузатиш керак. Болаларда қўлланиши. Болаларда симвастатинни қўллаш бўйича тажрибанинг йўқлиги сабабли, у болаларда қўлланмайди. Препаратни, айниқса 2 ёшгача бўлган болаларга буюриш тавсия қилинмайди, чунки холестерин боланинг нормал ривожланиши учун зарур.

Eнг тез-тез кузатиладиган ножўя самаралари бўлиб, меъда-ичак йўлларининг фаолиятини бузилиши – метеоризм, қорин оғриғи, қабзият ёки ични кетиши, кўнгил айниши, қусиш. Бош оғриғи, тошма тошиши, бош айланиши, кўришнинг ноаниқлиги, уйқуни бузилиши (уйқусизлик, даҳшатли тушлар), таъм сезгисини бузилиши кузатилиши мумкин. Депрессиялар, хотирани йўқотиш, сексуал бузилишлар, ўпкаларнинг интерстициал касалликлари ривожланишини хавфи бор. Жигар ва мушакларга таъсири кам кузатилади. Зардоб аминотрансферазаларининг фаоллиги ошиши мумкин, аммо бу ўзгаришлар орқага қайтувчидир. Сариқлик, гепатит ва панкреатит, шунингдек ангионевротик шиш ривожланиши билан юқори сезувчанлик синдроми ҳоллари ҳақида хабарлар бор. Миалгия шаклида кечувчи миопатия, миозит ва бир вақтда креатинфосфокиназа фаоллигини ошиши билан мушак кучсизлиги, айниқса симвастатинни иммунодепрессантлар, фибратлар, никотин кислотаси, эритромицин, итраконазол ва бошқа препаратлар билан бирга қабул қилаётган пациентларда кузатилиши мумкин (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). Парестезия ва периферик невропатия бўлиши мумкин. Рабдомиолиз ва иккиламчи буйрак етишмовчилиги ҳоллари таърифланган.

Дори воситасининг ҳар қандай таркибий қисмига юқори сезувчанлик. Жигарнинг ўткир касаллиги ёки зардоб аминотрансферазаларининг фаоллигини номаълум сабабли давомли ошиши. Порфирия. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври. Алкоголизм.

Грейпфрут шарбати плазмада симвастатиннинг концентрациясини оширади. Антибиотиклар кларитромицин ва эритромицин, антидепрессант нефазодон, замбуруғларга қарши воситалар итраконазол ва кетоконазол ва эҳтимол, имидазол ва триазолнинг бошқа ҳосилалари, вирусларга қарши воситалар (вирус протеазаларининг ингибиторлари), иммунодепрессант циклоспорин, шунингдек липидларнинг даражасини пасайтирувчи бошқа воситалар – фибратлар ва никотин кислотаси, миопатияни ривожланиш хавфини ошириши мумкин. Симвастатин ёки симвастатин сақловчи дори воситалари амиодарон билан бир вақтда буюрилганида, симвастатиннинг дозаси кунига 20 мг дан ошмаслиги кераклигини ҳисобга олиш керак. Симвастатиннинг дозаси 20 мг дан кўпроқ бўлиши рабдомиолизни ривожланиш хавфини оширади. Аниқ механизми номаълум. Бироқ, ушбу ўзаро таъсир амиодаронни цитохром Р450 CЙП3А4, шунингдек симвастатиннинг метаболизмида иштирок қилувчи изоферментининг фаоллигини ингибирлаш қобилияти билан боғланади. Агарда плазмада липопротеидларнинг даражасини пасайтириш учун кунига 20 мг дан кўпроқ симвастатиннинг дозаси талаб қилинса, амиодарон қабул қилаётган пациентларга статинлар гуруҳининг бошқа препаратини буюриш керак. Статинларни қабул қилишда рабдомиолизни ривожланишига 65 дан катта ёш, назорат қилиб бўлмайдиган гипотиреоз, буйрак етишмовчилиги мойил омиллар бўлиб ҳисобланади. Статинлар ва антикоагулянтлар – оксикумариннинг ҳосилаларини (масалан, аценокумарин, варфарин) бир вақтда қўллаш, протромбин вақти ёки қон кетиши хавфини ошириши мумкин.

Симвастатин билан даволаш вақтида зардоб аминотрансферазаларининг фаоллиги меъёр чегарасидан ошиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак. Бу ошган кўрсаткичлар одатда танаффуссиз даволанганда даволашни бошлашдан олдин кузатилган даражагача пасаяди. Жигарнинг функционал кўрсаткичларини даволашни бошлашдан олдин, сўнгра – даволаш бошланганидан кейин 1-3 ой ўтгач, кейинчалик эса ҳар 6 ойда аниқлаш керак. Агарда даволаш вақтида зардоб трансаминазаларининг фаоллигини ошиши аниқланса, такрорий жигар синамалари ўтказилади. Бироқ, агарда АЛТ ва АСТ нинг фаоллиги узоқ вақт давомида норманинг юқори чегарасидан 3 марта ва кўпроққа ошса, даволашни тўхтатиш керак. Жигар касалликлари ва алкоголизм билан касалланган пациентларда препаратни эҳтиёткорлик билан қўллаш керак (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Даволашни бошлашдан олдин ва даволаш вақтида креатинфосфокиназанинг фаоллигини аниқлаш керак. Агарда пациентда бу кўрсаткич юқори бўлса ёки мушакларнинг кучсизлиги кузатилса, миопатияни ривожланиш эҳтимолини баҳолаш керак. Айниқса умумий ҳолсизлик ва иситма билан кечувчи ҳар қандай кутилмаган мушак оғриғи ва/ёки мушак кучсизлиги пайдо бўлганида шифокорга дарҳол мурожаат қилиш кераклиги ҳақида пациентлар маълумот олган бўлишлари керак. Агарда креатинфосфокиназанинг фаоллиги норманинг юқори чегарасидан 10 марта ошса, даволашни тўхтатиш керак, миопатия ривожланишига, ёки унга ташхис қуйилишига гумон бор. Оғир ўткир инфекциялар, гипотензия, жароҳатлар ёки оғир операция ўтказилган, эндокрин касалликлари, метаболизм ва электролит мувозанати бузилган, шунингдек назорат қилиб бўлмайдиган тиришиш ҳоллари бўлган пациентларда рабромиолиз ва иккиламчи буйрак етишмовчилигини ривожланиш хавфини синчиклаб баҳолаш керак. Симвастатин билан даволашни бошлаётган, ушбу препаратнинг дозасини ошириш режалаштирилаётган барча пациентлар рабдомиолизни ривожланиш эҳтимоли ҳақида огоҳлантирилишлари керак. Даволашни бошлашдан олдин ва унинг бошланғич даврида офталмологик текширувлар ўтказилиши тавсия қилинади (кўзларнинг биомикроскопияси). Даволаш вақтида плазмада холестериннинг даражасини мунтазам аниқлаш керак. ПЗЛП рецепторлари бутунлай бўлмаган, наслий гомозигот гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда симвастатин камроқ самарали. Холестерин ва унинг синтезини бошқа оралиқ маҳсулотлари ҳомилани ривожланиши учун, шу жумладан стероидларнинг синтези ва хужайра мембраналари учун зарур моддалар ҳисобланади. Статинлар холестериннинг синтези ва эҳтимол холестериннинг бошқа биологик фаол ҳосилаларининг синтезини тормозлар экан, ҳомиладорлик вақтида қўлланганида улар ҳомилани шикастлаши мумкин. Шунинг учун ҳомиладорлик ва эмизиш вақтда статинларни қўллаш мумкин эмас. Туғиш ёшидаги аёлларни статинлар билан даволашда, даволаш вақтида ва у тугаганидан кейин 1 ой давомида тегишли ҳомиладорликка қарши воситаларни қўллаш керак. Агарда даволаш вақтида ҳомиладорлик кузатилса, дори воситасини қўллашни тўхтатиш керак. Симвастатин таблеткалари лактоза сақлайди, галактозани туғма ўзлаштираолмаслик, лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозанинг кам сўрилиши бўлган пациентларга ушбу дори воситасини буюриш мумкин эмас. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симвастатиннинг дозасини ошириб юборилиши ҳақида ахборотлар кам. Дозани ошириб юборилишини симптомсиз ва асоратларсиз кечган фақат бир неча ҳоллари ҳақида хабарлар бор. Энг кўп қабул қилинган доза – сутеада 450 мг. Мавжуд тажрибани эътиборга олиб, махсус даволашнинг зарурати йўқ. Организмдан симвастатин ва унинг метаболитларини чиқарилишига нисбатан диализнинг самарали эканлиги номаълум.

Рецепт бўйича

10 мг ва 20 мг дан қобиқ билан қопланган таблеткалар, қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга контур уяли ўрамда.

3 йил.