Розувастатиннинг юқори дозаларини, хусусан 40 мг дозасини қабул қилган пациентларда, асосан буйрак найчалари оқибатидаги протеинурия кузатилган, ва кўпчилик ҳолларда даврий ва қисқа муддатли бўлган.
Бундай протеинурия буйракларнинг ўткир касалликларини ривожланиши ёки буйракларнинг мавжуд бўлган касалликларини кучайишидан далолат бермайди.
Розувастатин 40 мг дозада қабул қилинганида буйрак фаолиятининг жиддий бузилишларини ривожланиш тез-тезлиги ортади.
Липироз препарати билан даволаниш вақтида буйрак фаолиятининг кўрсатгичларини назорат қилиш тавсия этилади.
Розувастатин барча дозаларда қўлланганида ва, айниқса препарат 20 мг дан юқори дозаларда қабул қилинганида, миалгия, миопатия, кам ҳолларда рабдомиолиз аниқланган.
ГМГ-КоА-редуктаза ингибиторлари ва эзетимиб бир вақтда қабул қилинганида рабдомиолиз жуда кам ҳолларда ривожланган.
Бундай ҳолатда препаратларнинг фармакологик ўзаро таъсирини истисно қилиб бўлмайди, шунинг учун Липироз ва эзетимибни бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.
Розувастатин 40 мг дозада қабул қилинганида рабдомиолизни ривожланиш ҳоллари ошади.
КФК нинг фаоллигини, КФК ни ошишига олиб келадиган жадал жисмоний ҳаракатлардан сўнг аниқлаш мумкин эмас, чунки бу олинган натижаларни талқин қилишни қийинлаштириши мумкин.
Препарат билан даволаш бошланишидан олдин, КФК нинг кўрсаткичлари норманинг юқори чегарасидан 5 марта кўп ошганида, 5-7 кундан кейин такроран ўлчаш керак., Агар такроран ўлчанганида КФК нинг дастлабки кўрсаткичи тасдиқланса (норманинг юқори чегарасидан 5 марта кўп), Липироз билан даволашни бошлаш мумкин эмас.
ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби, Липироз препаратини миопатия / рабдомиолизнинг хавф омиллари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Бундай омилларга қуйидагилар киради: буйрак етишмовчилиги;гипотиреоз (40 мг дозаси учун);шахсий ва оилавий анамнезда мушакларнинг касалликлари (40 мг дозаси учун);анамнезда ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари ёки фибратларни қабул қилиш фонида миотокцикликни кузатилганлиги (40 мг дозаси учун);алкоголни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш (40 мг дозаси учун);70 ёшдан катталар;қон плазмасида препаратнинг концентрациясини ошиши билан кечадиган ҳолатлар (40 мг дозаси учун);бир вақтда фибратларни қабул қилиш (40 мг дозаси учун).
Бундай пациентларда даволашдан кутилган фойда ва хавф нисбатини баҳолаш керак ва бутун даволаш курси давомида клиник кузатишни амалга ошириш керак.
Кутилмаганда мушак оғриқлари, мушакларни кучсизлиги ёки спазмлари, айниқса лоҳаслик ёки иситма билан бирга кечган ҳолатларда, дарҳол шифокорга мурожаат қилиш кераклиги ҳақида пациентларни хабардор қилиш тавсия этилади.
Бундай пациентларда КФК нинг фаоллигини назорат қилиш шарт.
Агар КФК нинг даражаси норманинг юқори чегарасига нисбатан 5 мартадан кўп ошган бўлса, ёки мушаклар томонидан кузатилган симптомлар кескин ифодаланган бўлса, ва бутун кун давомида кундалик дискомфорт чақирса (хатто агар КФК нинг даражаси норманинг юқори чегерасидан 5 марта кам бўлса ҳам), даволаш тўхтатилиши керак.
Агар симптомлар йўқолса, ва КФК нинг фаоллиги нормага қайца, у ҳолда Липироз препаратини такроран буюриш ёки ГМГ-КоА-редуктазанинг муқобил ингибиторларини кичикроқ дозаларда пациентни синчков кузатуви остида буюриш масаласини кўриб чиқиш керак.
Рабдомиолизнинг симптомлари бўлмаганида пациентларда КФК нинг фаоллигини мунтазам назорат қилиш мақсадга мувофиқ эмас.
Бироқ миозит ва миопатия ҳолларини ошиши, фибрат кислотасининг ҳосилалари, шу жумладан гемифибразил, циклоспорин, никотин кислотасини липидларни пасайтирувчи дозаларда, замбуруғларга қарши воситалар, протеаза ингибиторлари ва макролид антибиотиклар билан бирга ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторларини қабул қилган пациентларда аниқланган.
Гемфиброзил ГМГ-КоА-редуктазанинг айрим ингибиторлари билан бирга буюрилганида миопатияни ривожланиш ҳавфини оширади.
Шуннинг учун, розувастатин ва гемфиброзилни бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.
Розувастатин фибратлар ёки никотин кислотасининг липидларни пасайтирувчи дозалари (1 г дан ортиқ) билан мажмуада қўлланганида бўлиши мумкин фойда ва ҳавф нисбатин синчиклаб баҳоланиши керак.
Розувастатинни 40 мг дозада фибратлар билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмасю.
Липироз препаратини миопатияга гумон қилиш имконини берувчи ёки иккиламчи буйрак етишмовчилигини ривожланишига олиб келиши мумкин бўлган ўткир, оғир даражадаги касалликлари (масалан, сепсис, артериал гипертензия, жарроҳлик аралашувлари, жароҳатлар, метаболик синдром, тиришишлар, эндокрин ва электролит бузилишлар) бўлган пациентларга буюриш мумкин эмас.
ГМГ-КоА-редуктазанинг бошқа ингибиторлари каби, Липироз препаратини алкоголни ҳаддан ташқари кўп миқдорда истеъмол қилувчи ёки анамнезида жигар касалликлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Даволаш бошланишидан олдин ва бошланганидан сўнг 3 ойдан кейин жигар фаолиятининг кўрсатгичларини аниқлаш тавсия этилади.
Агар қон зардобида “жигар” трансаминазаларининг фаоллиги норманинг юқори чегарасидан 3 марта ошса, Липироз препаратини қабул қилишни тўхтатиш ёки қабул қилинаётган дозани камайтириш керак.
Жигар фаолиятини яққол бузилишларининг ривожланиш тез-тезлиги (асосан, “жигар” трансаминазаларининг фаоллигини ошиши билан боғлиқ) препарат 40 мг дозада қабул қилинганида ошади.
Гипотиреоз ёки нефротик синдром оқибатида гиперхолестеринемияси бўлган пациентларда асосий касалликни даволаш Липироз препарати билан даволашни бошлашдан олдин ўтказилиши керак.
Фармакокинетик тадқиқотларни ўтказиш вақтида осиёлик пациентлар ичида розувастатиннинг тизимли концентрацияси европа ирқининг вакиллари мансуб пациентлар ичидан олинган маълумотларга нисбатан юқори эканлиги аниқланган.
Розувастатинни протеаза ингибиторлари билан бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.