Плазмада фаол модда фенофибрин кислотаси кўринишида аниқланади, унинг максимал концентрацияси препарат қабул қилингандан ўртача 5 соатдан кейин кузатилади.
Суткада бир капсула қабул қилиш фонида плазмадаги ўртача концентрацияси 15 мкг/мл ни ташкил қилади.
Фенофибрин кислотаси плазма албуминлари билан юқори даражада боғланиш хусусиятига эга.
Узоқ муддат қабул қилинганда фаол моддани тўпланиб қолиши кузатилмайди.
Жигарда метаболизмга учрайди.
Асосий метаболитлари – фенофибрин кислотаси ва унинг глюкурон кислотаси билан конюгатидир.
Фенофибрин кислотасини плазмадан ярим чиқарилиш даври 20 соатни ташкил қилади.
Организмдан асосан сийдик орқали ва кам даражада ахлат билан чиқарилади.
24 соат давомида сийдик билан препаратни 70% чиқарилади; 6 кун давомида 88% гача чиқарилади.
Гиперлипопротеинемияларнинг парҳез билан мувофиқлаштириб бўлмайдиган ИИа, ИИб, ИИИ, ИВ, В турлари (Фредриксон таснифи бўйича), ҳамда ИИ тип қандли диабетни метаболик синдромида қўлланади.
Ичга буюрилади.
Препарат овқат билан бирга қабул қилинади.
Катталарга препарат 250 мг дан суткада 1 марта буюрилади.
Зарурати бўлганида препаратни суткада 500 мг дан 2 марта қабул қилишга бўлиб буюриш мумкин.
Диспептик кўринишлар, жигар ферментлари фаоллигини ошиши; кам ҳолларда – оғриқ билан кечувчи миопатиялар, креатинфосфокиназа фаоллигини ошиши, терининг аллергик реакциялари бўлиши мумкин.
Жигар ва буйрак фаолиятини яққол бузилишлари, ҳомиладорлик, лактация, болалар, препаратга бўлган юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.
Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Дозани ошириб юбориш натижасидаги қандайдир самаралар тўғрисида маълумотлар йўқ.
Специфик антидоти йўқ ва ўткир дозани ошириб юборилишни даволаш симптоматик ҳисобланади.
Зарурати бўлган ҳолларда меъдани ювиш ва тутиб турувчи даволаш қўлланади.
Фенофибрин кислотаси гемодиализ орқали чиқарилмайди.