Липерорецепт билан

Таркиби:

фаол моддалар: глицирризин кислотасининг моноаммоний тузи, глицирризин кислотасига қайта ҳисобланганда (глицирам) – 20,0 мг; глицин – 200 мг; Л-цистеин гидрохлориди сувсиз моногидрати тузга қайта ҳисобланганда – 10,0 мг. ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 103,0 мг; натрий метабисулфити – 16,0 мг; сувли аммиак – 30,0 мг; инекций учун сув – 10,0 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

глицирризин кислотаси (моноаммоний тузи кўринишида), глицин, Л-цистеин.

Препаратнинг савдо номи:

Липеро

Фармакалогик гуруҳи:

Гепатопротектор

Дори шакли:

инекция учун эритма.

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш суюқлик.

Гепатопротектор

R01AX10

Препаратни вена ичига (в/и) юборилганда биокираолишлиги 100% ни ташкил қилади.

Препаратни сурункали В ва С гепатитларда, ёғли гепатозда, жигарнинг бошқа дегенератив шикастланишларида, дорили, алкоголли шикастланишларида, жигар циррозида, тери касалликларида ва аллергияда (экземада, дерматитда, эшакемида, токсикодермияда, псориазда, алопецияда стоматитда) қўлланади.

Жигарнинг сурункали касалликларида: в/и инекцияси ва томчилаб юбориш учун одатдаги доза 40 мл ни ташкил қилади. Максимал доза 100 мл гача. Томчилаб юбориш учун препарат 250 мл натрий хлоридининг изотоник эритмасига ёки 5% глюкоза эритмаси қўшилади. Тери касалликларида ёки аллергияда: одатдаги кундалик доза в/и 20-40 мл ни ташкил қилади.

Анафилактик шок (қон босимини пасайиши, ҳушсиз ҳолат, диспноэ, юзни қизариши, шиш ва бошқалар), доза оширилганида қон зардобида калийни концентрациясини камайиши, псевдоалдостеронизм, шунингдек қон босимини ошиши кузатилади.

Препаратнинг компонентларига шахсий юқори сезувчанлик, алдостеронизм, гипокалиемияси ва миопатияси бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас.

Таркибида қизилмия илдизи бўлган бошқа препаратлар билан бирга қўлланганида препаратнинг таркибига кирувчи глицирризин таъсири кучайиши аниқланади. Бунинг оқибатида псевдоалдостеронизм пайдо бўлиши мумкин. Бошқа дори воситалари: халқали диуретиклар, этакрин кислотаси, фуросемид, тиазид диуретиклар (трихлорметиазид, трихлортамеидон) билан қўлланганда эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш зарур. Бошқа дори воситалари билан қўлланганда эҳтиёткорлик чоралари

Анафилакция ҳолларида реакциянинг ҳар қандай симптомларидан қатъий назар препаратни қўллаш дарҳол тўхтатилиши ва мувофиқ чоралар қўлланиши керак. Юқори дозада юборилгандан ёки узоқ вақт давомида қўллангандан кейин оғир гипокалиемия, қон босимини ошиши, организмда натрий ва суюқликни тутилиши, шишлар, тана вазнини ошиши кўринишидаги псевдоалдостеронизм симптомлари ва уларга хос симптомларни пайдо бўлиш эҳтимоли пайдо бўлади ва бундай ҳолатларда пациентларни синчков кузатиш (хусусан, қон зардобида калийни концентрациясини аниқлаш) зарур. Ҳар қандай симптомларни пайдо бўлишидан қатъий назар реакциялар пайдо бўлган ҳолларда препаратни қўллашни дарҳол тўхтатиш ва мувофиқ чораларни қўллаш керак. Кекса пациентлар Кекса ёшдаги пациентларга препаратни юборишни назоратланган секин тезликда пациентни ҳолатини кузатган ҳолда эҳтиёткорлик билан ўтказиш лозим. Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши Бу гуруҳ пациентларда препаратни қўллаш хавсизлиги аниқланмаган. Препаратни фақат агар потенциал фойда мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюрилади. Препаратни болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: шиш, умумий лоҳаслик, бош оғриғи, тошма, қизиб кетиш ҳисси. Даволаш: препаратни қўллашни тўхтатиш, симптоматик даволаш.

Рецепт бўйича

Инекция учун эритма, 10 мл дан ампулаларда.

2 йил.