Линкас

Таркиби:

Ҳар бир пастилка қуйидаги экстрактларни сақлайди: фаол моддалар: 30.0 мг томирли Адхатода, 7.0 мг Яланғоч чучукмия, 6.0 мг Узун қалампир, 2.0 мг Хушбўй бинафша, 3.0 мг Доривор иссоп, 3.0 мг Катта калган. ёрдамчи моддалар: ялпиз таъмли: ментол, қанд, суюқ глюкоза, эвкалипт мойи, ялпиз мойи, талк қаттиқ парафин, асаларининг сариқ муми, ланолин, оқ юмшоқ парафин, суюқ парафин. асал-лимон таъмли: ментол, қанд, суюқ глюкоза, эвкалипт мойи, сувсиз лимон кислотаси, асал-лимон ароматизатори, талк, қаттиқ парафин, асаларининг сариқ муми, ланолин, оқ юмшоқ парафин, суюқ парафин. апелсин таъмли: ментол, қанд, суюқ глюкоза, эвкалипт мойи, сувсиз лимон кислотаси, апелсин ароматизатори, талк, қаттиқ парафин, асаларининг сариқ муми, ланолин, оқ юмшоқ парафин, суюқ парафин.

Препаратнинг савдо номи:

Линкас

Фармакалогик гуруҳи:

ЛОР аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

Дори шакли:

пастилкалар (ялпизли, апелсинли, асал-лимонли).

Думалоқ, жигарранг кўпроқ ялпиз таъмли, асал таъмли, апелсин таъмли пастилкалар. Пастилкаларни қуйи ва юқори юзасида нотекислик аниқланади. Канифоль массасида бироз ора-сира ҳаво пуфакчаларини бўлишига йўл қўйилади. Юзасида бироз оқ доғлар бўлиши мумкин.

ЛОР аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

R05

Йўтал ва томоқдаги оғриқ билан бирга кечувчи нафас йўлларининг касалликларида симптоматик даволаш воситаси сифатида қўлланади.

Бир пастилкадан ҳар икки – уч соатда бутунлай эригунча секин шимилади. Максимал суткалик доза: 8 пастилка.

Аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Пастилкалар сахароза сақлайди, қандли диабети бўлган беморлар, шунингдек гипокалорияли парҳезда буни ҳисобга олиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, қуёш нуридан сақлансин.

Рецепциз

Қутида 8 пастилкадан 2 блистерли тасма. Қутида 8 пастилкадан 1 блистерли тасма.

3 йил