Соғлигингизга зиён етказманг !!! Сайтда кўрсатилган малумотлардан фақат мутахассис провизор ёки шифокор билан маслахатлашгандан сўнг фойдаланинг.
Таркиби:
100% сувсиз моддага ҳисобланганда натрий пикосулфати сорбит (Е420) натрий метилпарабен (Е 219), 1 мол/л рН 6,0 дан 7,0 гача хлорид кислотаси эритмасида, инекция учун сув.
Тасир этувчи модда(ХПН):
натрий пикосулфати
Препаратнинг савдо номи:
Ликослаб
Фармакалогик гуруҳи:
сурги воситаси.
Дори шакли:
ичга қабул қилиш учун томчилар.
тиниқ, рангсиз ёки сарғиш рангли суюқлик.
сурги воситаси.
A06AV08
Қабзият билан хасталанган пациентларни даволаш учун шунингдек, дефекацияни енгиллаштириш зарур бўлган ҳолларда қўлланади.
Препаратни шунингдек онкологик касалликлари бўлган опиод аналгетиклар билан даволанаётган пациентларга сурги воситаси сифатида буюрилади.
Перорал томчилаб ичиш учун қўлланилади: Препаратни одатда кечқурун қўлланади, овқатга томизиб қўшиш мумкин.
Препаратни дозалашни махсус дозатор ёрдамида амалга оширилади.
Препаратни даволаш курси давомийлиги ва дозаларни даволовчи шифокор ҳар бир пациент учун индивидуал равишда танлайди.
Катталарга ва 10 ёшдан катта ёшдаги пациентларга одатда препаратни 13-27 томчидан суткада 1 мартадан буюрилади.
Препаратни пациентлар одатда яхши ўзлаштиради.
Якка ҳолларда асосан препаратни узоқ қўлланганда пациентларда қуйидаги ножўя самараларини ривожланиши аниқланган.
Меъда-ичак йўллари томонидан: овқат ҳазм қилишниб узилиши, диарея, кўнгил айниши, қусиш, ичак санчиғи, метеоризм, анал тешиги соҳасида оғриқ.
Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, уйқу ва тетиклик тартибини бузилишлар, тиришилар, юқори толиқиш, тремор.
Аллергик реакциялар: тери тошмаси, қичишиш, эшаеми, Квинке шиши.
Бошқалар: гипокалиемия, гипонатриемия, дегидратация, препаратни узоқ қўлланганда препаратга ўрганиб қолиш ва “рикошет” самараси чақирган қабзиятлар ривожланиши мумкин.
Ножўя самараларни ривожланишини бартараф қилиш учун препаратни бир марта ёки қисқа муддатда қўллаш тавсия қилинади.
Препаратни компонентларига индивидуал юқори сезувчанлик.
Препаратни перорал қўллаш учун томчи шакли фруктозани ўзлаштираолмаслик билан хасталанган пациентларга қўлланмайди.
Препарат таблетка шаклида лактаза етишмовчилиги, глюкозо-галактозни малъабсорбияси ва галактоземияси бўлган пациентларга қўлланмайди.
Препаратни ичакни обструктив тутилиши билан хасталанган кўнгил айниши, қусиш, аниқланмаган этиологияли қорин оғриқлари ва оғир дегидратацияси бўлган пациентларга буюрилмайди.
Қорин бўшлиғи аъзоларини ўткир жарроҳлик патологиялари бўлган пациентларни шунингдек меъда-ичак йўлларида жарроҳлик аралашувларни ўтказган пациентларни даволаш учун қўлланмайди.
Препаратни ҳомиладорлик ва лактация даврида аёлларни даволаш учун ишлатилмайди.
Таблетка шаклидаги препаратни аниқ дозалашни иложи бўлмаганлиги туфайли, 10 ёшдан кичик болаларни даволашда препарат таблетка шаклида қўлланмайди.
Препаратни гипокалиемия, гипермагниемия билан хасталанган пациентларга шунингдек кекса ёшдаги пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Препаратни юрак гликозидлари билан бирга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Препаратни глюкокортикостероидлар ва диуретик дори воситаси билан бир вақтда қўлланганда сув-электролит мувозанатини бузилишни ривожланиш хавфи ошади.
Кенг таъсир доирасига эга микробларга қарши препаратларни препарат билан бирга қўлланганда натрий пикосулфатининг сурги самарасини пасайтиради.
Препаратни болалар оломайдиган жойда сақлансин ва уни яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Рецепциз
Ичга қабул қилиш учун томчилар 15 мл ва 30 мл дан флаконларда.